16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 16:42
Қишлоқ хўжалиги 👁 430

ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА

ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА

Юртимизда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсуми ҳам қизғин тарзда давом этмоқда. Пахта йиғим-теримида фермерларга яқиндан кўмаклашаётган теримчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, уларни рағбатлантириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пахта далаларида “оқ олтин”ни теришда энг юқори кўрсаткичга эришган илғор теримчилар аниқланиб, тегишли мутасаддилар, фермер хўжаликлари томонидан муносиб рағбатлантирилиб, қимматбаҳо совғалар топширилмоқда.

Туманимизда ҳам пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган теримчиларни рағбатлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга масъуллар томонидан теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар, терим ҳақларининг тўланиши, мажбурий меҳнатга жалб этмаслик кабилар ҳолати ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ҳар йили пахта-терим мавсумида бўлгани каби бу йил ҳам туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бошчилигидаги бўлим шахсий таркиби ҳамда жорий йилги сафарбарлик резерви хизматига олинган фуқаролар тумандаги фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримига кўмак беришмоқда. Далаларда теримчилар билан биргаликда терим суръатини ошириб, “оқ олтин” хирмонининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Aзизбек Жанузаков ҳам Бегзод Камолов раҳбарлигидаги “Жайҳун-Чойкўл” фермер хўжалиги пахта далаларида меҳнат қилаётган теримчилар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Бўлим бошлиғи теримчилар билан юртимиздаги пахта йиғим-терими жараёни, теримчиларга пахта даласида яратилган шарт-шароитлар, уларга терим пулларининг ўз вақтида берилаётгани, муаммо ва камчиликлар хусусида суҳбатлашди. Шундан сўнг, уюшмаган аҳоли орасидан терим жараёнларида фаол иштирок этиб, бошқаларга намуна кўрсатаётган 6 нафар теримчиларга турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар улашилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, мамлакатимизда бу йилги пахта йиғим-теримига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда - 1 000 сўмдан, иккинчи теримда - 1 400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши белгилаб берилди.

Шунингдек, ушбу ҳужжатга кўра пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 920 000 сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўлаш белгиланиб, пахта хомашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақи ҳар беш кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилди.

Қолаверса, ҳукумат қарорида кўрсатилганидек, ишсиз ҳамда вақтинчалик банд бўлмаган аҳолидан иборат терим отрядлари раҳбарлари билан мавсумий ишга қабул қилиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилиб, терим отрядлари раҳбарларига пахта хомашёси йиғим-терими якунига қадар 2 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Ушбу харажатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Теримчиларга иш ҳақларини ўз вақтида бериш, уларни қўшимча рағбатлантириш меҳнат суръати ошишини таъминлайди. Совғаларга эга бўлган теримчилар ҳам ўзларига кўрсатилган  эътибордан жуда хурсанд бўлдилар ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғига миннатдорчилик билдирдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019