16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:42
Иқтисодиёт 👁 3,036

ИНВЕСТОРЛАРГА ЯРАТИЛГАН ИМТИЁЗ ВА ҚУЛАЙЛИКЛАР хорижий сармояларни жалб қилишда муҳим омил бўлмоқда

ИНВЕСТОРЛАРГА ЯРАТИЛГАН ИМТИЁЗ ВА ҚУЛАЙЛИКЛАР хорижий сармояларни жалб қилишда муҳим омил бўлмоқда

Мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришга, чет эллик инвесторлар ҳамда чет эл инвестициялари жалб этилган корхоналар учун бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар тизимини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. "Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, "Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга имтиёзлар берилиши хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистонга қизиқишларини оширмоқда.

Туманимизда ҳам бир нечта хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар самарали фаолият юритмоқда.

Туманда пиллани қайта ишлашга мўлжалланган "AZIYA SILK” Вьетнам шўъба корхонаси ташкил қилиниши натижасида туманнинг 63 нафар аҳолиси иш билан таъминланди.

Корхонада пиллани қайта ишлаш натижасида пилла ипаги ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, ўтган 2013 йилда жами 498,3 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг 1 чораги давомида 140,9 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробар ўсим суръатига эришилди.

Бугунги кунда корхонада фақат пилла ипаги экспорт қилинаётган бўлса, жорий йилда лойиҳа қиймати 310 минг АҚШ долларига тенг, йилига 720 тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа устида ишлар олиб борилмоқда. Бу лойиҳа амалга оширилиши натижасида қўшимча равишда 50 та янги иш ўринлари яратилиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 80 фоизини экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Бу билан туманимизда тайёр маҳсулот экспортига эришилади.

Шунингдек, тумандаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Mangit Invest plus” қўшма корхонасида қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Шунинг билан биргаликда корхонада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ишлари билан шуғулланиш учун 2012 йилда ўз маблағлари ҳисобидан 400,0 млн сўмлик инвестиция киритиб, сиғими 400 тонналик замонавий музлатгичли омборхона қуриб ишга туширилди. Бунинг натижасида ўтган 2013 йил давомида 49,1 минг АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг 1 чорагида 208,2 минг АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишга эришилди.

Бу корхонанинг фаолият бошлаши натижасида 15 нафар киши иш билан таъминланди.

Бу йўналишларда олиб борилаётган ишлар узлуксиз давом қилдирилиб, ўтган 2013 йилнинг охирида туманнинг Назархон овули ҳудудида қора металл чиқиндиларидан йилига 20 тонна арматура ишлаб чиқаришга мўлжалланган  хорижий инвестиция иштирокидаги "Shosh Mangit” масъулияти чекланган жамияти ишга туширилди. Корхонада арматура ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун жами 295,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар киритилди.

Корхонанинг ишга туширилиши натижасида 20 та янги иш ўринлари ташкил қилиниб, ҳозирги кунда ишлаб чиқариш жараёни бошлаб юборилган. Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички истеъмол бозорига сотилиб, нафақат туманнинг, балки Қорақалпоғистоннинг арматурага бўлган эҳтиёжининг бир қисмини қондирмоқда.

Келгусида корхонани янада кенгайтириш эвазига ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 25-30 фоизини экспортга чиқариш мўлжалланмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, мамлакатимиз қонунчилигида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида назарда тутилган кенг қамровли чора-тадбирлар мажмуи юртимизда хорижий инвесторлар учун максимал даражада қулай инвестиция муҳитини яратиш борасида диққатга сазовор натижаларга эришиш имконини бермоқда. Бу эса ўз навбатида иқтисодиётимиз ривожи ва халқимиз турмуш фаровонлиги ошишига хизмат қилади.

 

Камилжон Айтбаев,

туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026