16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:16
Жамият 👁 2,075

Устоз шарофати билан

Устоз шарофати билан

Дарҳақиқат, раҳматлик устозим Собир Юсупов шарофати билан 1966 йилнинг 11 январь кунидан бошлаб "Амударё ҳақиқати” газетаси, таҳририятида журналистик фаолиятим бошланди. Аввал адабий ходим, кейинчалик бўлим мудири вазифаларида ишладим.

Таҳририятга ишга келганимда ўрта маълумот эгаси эдим. 1968-1974 йилларда ТошДУнинг журналистика факультети сиртқи бўлимида таҳририятда ишлаб туриб таҳсил олдим, олий маълумотли малакали журналист бўлиб етишдим. Шу ерда бахтимни топдим. Ҳамкасбим Янгилжон Ҳамроева билан 1969 йил январь ойида турмуш қурганмиз.

Шу нарсани алоҳида қайд қилгим келадики, 1966-70 йилларда газетанинг жамоатчи мухбирлари бўлган Алламберган Жуманиёзов, Бибиҳожар Дўсниёзова, Жумабой Ҳидоятов, Иброҳим Холмуродов, Норбой Тўрабоев, Сафарбой Дав-латбоев, Ҳайитбой Худоёров, Турсунбой Султонов, Сафо Матчоновлар Собир Юсуповнинг таклифи билан "Амударё ҳақиқати” газетаси таҳририятида ишладилар. Мадраҳим Қурбонов Қорақалпоғистон Республикаси телевидениесида ўн йил Амударё тумани бўйича мухбири бўлиб, Қобул Шомуродов эса 1978 йилдан айни кунгача Қорақалпоғистон Республикаси радиосининг туманимиз бўйича мухбири вазифасида ишлаяпти.

Газета штатида мухбирликка қў-шимча радио ташкилотчи деган вазифа бор эди. 1970 йилнинг кузидан то 1979 йилнинг август ойигача шу вазифада ишладим. 1979 йилнинг августидан то 2007 йилнинг октябрь ойигача газета таҳририятида бўлим мудири, масъул котиб, муҳаррир ўрин-босари бўлиб ишладим.

Журналистик фаолиятим 42 йил давом этди. Мустақиллик туфайли меҳнатим муносиб баҳоланди. 1994 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Фахрий ёрлиғи билан, 2004 йилда эса "Қорақалпоғистон Респуб-ликасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақ-дирландим. Ҳаммаси учун – яъни журналист бўлиб етишганим, фахрий унвон олиб, айни кунда қарилик гаштини суриб яшаётганим учун раҳматлик устозим, журналист, ўндан ортиқ журналистларга устозлик қилган Собир Юсуповдан беҳад миннатдорман.

Газетамизнинг40, 50, 60, 75 ва ниҳоят 80 йиллик юбилейи нишонланишини кўриш насиб этаётганлигидан ғоятда хурсандман. Аввалги "Амударё ҳақиқати”, айни кундаги "Тараққиёт кўзгуси”, газетаси таҳририяти журналистларини, унинг собиқ ходимларини, барча газетхонларни газетамизнинг 80 йиллик тўйи билан самимий табриклайман. Газета ҳамиша туманимиз ҳаётининг ойнаси ва газетхонлар минбари бўлиб қолаверишига тилакдошман.

Саъдулла Хўжаниёзов,

газета фахрийси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026