16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:13
Жамият 👁 5,976

Оила – муқаддас даргоҳ

Оила – муқаддас даргоҳ

Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, халқимизнинг муқаддас урф-одатлари сайқал топадиган, келажак авлод камолотига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия масканидир.

Бола тарбиясида оила бирламчи ўрин тутади. Бола маънавиятининг шаклланиши оиладан бошланади. Жамият эса оилалардан ташкил топади. Оила азал-азалдан халқимизда муқаддас даргоҳ саналади. Барча миллийқадриятлар, урф-одат ва анъаналар оилада шаклланади. Қуш уясига талпингани каби, инсон ҳам қаерда бўлмасин оиласига интилади, оиласидан ҳаловат топади.

Оила инсон ва жамият учун шунчалик муқаддас ва қадрли экан, барча бирдек унинг муқаддаслигини англаб,қадрига етаяптими? Фарзандининг тарбиясида, эртага қандай инсон бўлиб вояга етишишида, авлодининг давомийлигини таъминлашда оиласининг тинчлиги, мустаҳкамлиги, аҳил ва тотувлиги, маънавий барқарор эканлиги энг муҳим омил эканлигини ҳамма ҳам тўғри тушуниб, англаб турмуш қураяптими? Халқимизда "Қуш уясида кўрганини қилади” деган пурмаъно мақол бор. Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, қайсики оилада ота-она маънавий қашшоқ, фикри тор, қадриятларни англамайдиган ёки ҳурмат қилмайдиган, ҳаётга енгил қарайдиган, бир сўз билан айтганда оила муқаддаслигини англамайдиган бўлса, шу оилада ўсган фарзанд ҳаётда ўз ўрнини топа олиши мушкул. Ота-боболаримиз оила муқаддаслигига алоҳида эътибор қаратишган. Бунинг учун бўлажак қудалар бир-бирини яхшилаб сўраб-суриштириб, келажакда оила қураётган ёшлар ҳар томонлама соғлом бўлса, ўзларидан кўпайиб, тиниб-тинчиб, аҳил, иноқ ва тотув яшаб кета олишига кўзи етса, тўй қилишган. Халқимизда "Қудачиликминг йилчилик” деган мақол бежизга айтилмаган.

Афсуски айрим ота-оналарнинг бепарволиги туфайли ёшлар ҳали оила қуришга тайёр бўлмасдан, бир-бирини тўғри англамасдан, охирини ўйламасдан қурган турмушлари оқибатида бугун ажримлар кўпаймоқда. Натижада болалар тирик етим бўлиб, бирови отаси билан, бирови онаси билан ёки умуман ота-она меҳридан мосуво бўлиб, бобо-бувиси ёки бошқа қариндошлари қарамоғида қолаётган ҳоллари ҳам учрамоқда. Кейинги вақтларда бундай салбий ҳолат кўпайиб бораётгани кишини ташвишга солади. Ажрим бўлаётган оилаларни ўрганганимизда эр-хотиннинг оила масъулиятини ҳис қилмасдан, оддийгина қилиб, "биз келиша олмаймиз, характеримиз тўғри келмайди”, - деган жавобини эшитамиз. Бошқаларни билмадим-у, бизнинг халқимиз болажон халқ, дунёда болам деб яшайди. Боласи учун ҳамма нарсага тайёр. Халқимизга хос бу маънавий қадриятни давлатимиз юритаётган сиёсатида ҳам кўрамиз. Мустақиллик йилларида оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом фарзандлар туғилиши, ёшларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши учун жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг баркамол бўлиб вояга етишига муносиб шарт-шароит яратиш каби вазифалар ўз аксини топганини кўрамиз. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўғри тушунган, яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, яхши натижаларга эришаётган оилаларни, айниқса ёшларни кўриб кўзимиз қувонади.

Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек, айрим оилаларда фарзандларини эмас, балки фақат ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлаган ота-оналар арзимаган келишмовчилик туфайли ажрашиб кетаётгани жуда ташвишланарли ҳолдир.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида оила, ота-она ва фарзанд муносабатларини тартибга солувчи қонуний асослар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияининг 63, 64, 65, 66-моддалари оила, ота-она, фарзандлар муносабатларига бағишланган. Жумладан, 63-моддасида: "Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”, дейилган бўлса, 64-моддасида: "Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” деб белгилаб қўйилган. Шунингдек "Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасида: "Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар” деб белгиланган. "Оила Кодекси”нинг 73-моддасида: "Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялашлари шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиги, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт”, деб белгилаб қўйилган. Яна, "Оила кодекси” нинг 65-моддасида: "Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга. Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга” дейилган. Ҳар йили Давлат бюджетининг 60 фоизга яқини ижтимоий соҳага, инсон манфаатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Шундай шароитда ота-оналик масъулиятини унутиб, ўзининг ўткинчи ҳавасларини фарзандларидан-да устун қўйиб, фарзандларини тирик етим қилиб ажрашиб кетаётган оилаларнинг борлиги ўзини ёш авлод таълим-тарбиясига дахл-дорман, деб ҳисоблайдиган барчани бирдай ташвишлантиради, албатта.

Туман хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман ФҲДЁ бўлими, фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари масъул ходимлари, маҳалла фаоллари билан биргаликда оилаларни ўрганиш, аниқланган нотинч оилалар билан ишлаш, фарзандининг таълим-тарбияси, ҳаётда ўз ўрнини топа оладиган, ҳар томонлама билимли, етук, комил инсонлар бўлиб етишишида ота-она масъулияти каби мавзуларда бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Лекин оилавий ажримлар содир бўлаётгани ҳали ҳам олиб бораётган ҳаморликдаги ишларимизнинг етарли эмаслигини кўрсатади. Шунинг учун "Оила - маҳалла - таълим муассасаси” ҳамкорлик кенгашлари ишини янада жонлантириш, "Ота-оналар университети” ишини самарали ташкил этиш, маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш, вояга етмаганлар масалалари бўйича комиссиялар, айниқса яраштириш комиссиясининг янада яхши фаолият олиб боришини таъминлашимиз, ёш оилалар билан мунтазам тушунтириш ва тарғибот ишларини самарали ташкил этишимиз зарур.

Айниқса, аҳолини оилавий тадбиркорликка йўналтириш борасидаги ишлар хусусан фуқаролар йиғинларида ташкил этилган "Маслаҳат марказлари” фаолияти самарали ташкил этилса, маҳаллага бириктирилган Бандликка кўмаклашиш маркази инспекторларининг маҳаллалар билан ҳамкорлиги янада яхшиланса, оила бюджети янада яхшиланади, энг муҳими, оилада меҳнатсеварлик муҳити шаклланади. Меҳнатни севган, меҳнатни қадрлаган оилада фаровонлик бўлади, яхши фарзандлар камол топади. Оила фаровонлиги – миллий фаровонлик асосидир.

Хулоса ўрнида Муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги сўзларини келтирмоқчиман: "Ҳар қандай жамиятнинг фаровонлиги ва маънавий мезони – бу оиланинг аҳиллиги, оиланинг мустаҳкамлигидир”.

М.Аҳмедова,

туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019