16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:50
Жамият 👁 3,026

ОИЛАГА КИРИШ СЕКТОРИ: ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп

ОИЛАГА КИРИШ СЕКТОРИ:  ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп

Оқсоқол билан маслаҳатчи хонадондан чиқишар экан, енгил нафас олишди: хайрият, бу низо ҳам яхшилик билан тугади!

Турмуш ўртоғи вафотидан сўнг оилали, болали бўлган уч ўғилнинг бошини бир ҳовлида бириктириб ўтиришга қийналиб кетган қайнона айниқса, "сен уни қилмадинг, мен буни қилдим”, деб ўзаро гап талашиб, кичкина келини онасиникига кетиб қолганидан бери нима қиларини билмай боши қотиб, маҳаллага чиққанида оқсоқол келинингизни олиб келиб берамиз, хавотир олманг, деб уйига қайтарганди. Яхши ниятни Яратганнинг ўзи қўллар экан-да, мана иккала овсин "энди опа-сингилдай бўламиз”, деб улар олдида сўз бердилар. Қудалар ҳам тушунган одамлар экан, қизларига панд-насиҳат қилиб, оқсоқол билан маслаҳатчининг олдига солиб юборишди.

Қаранг-а! Оддийгина бир-бировни тушунмаслик орқасида, икки овсин бировининг кўнглига бирови қарамагани туфайли бир оила бузилиб кетишига сал қолди-я. Айниқса, уларга қизнинг отасининг "болам, энанг қачон имкони бўлиб ҳовли солиб бўлак чиқаргунича уруш-жанжалсиз қайнонанг билан ҳам, овсинларинг билан ҳам сийлашиб яша”, дегани таъсир қилди. Ҳа, ёшлардан хато ўтганида (энди ёшлик-да) ота-она тўғри йўлни кўрсатиб, панд-насиҳат қилиб турса, йўлини топиб кетишади.

Улар ўз хаёллари билан маҳалла фуқаролар йиғини идорасига етиб келганларида ўрта яшар, юзлари ташвишли кўринган аёл кутиб турган эди.

– Икковингиздан ҳам маслаҳат сўраб чиққан эдим, - деди аёл улар билан ҳол-аҳвол сўрашиб бўлиб. У шу маҳалланинг фаоли, ижарага пахта ер олиб, ҳар йили яхши ҳосил етиштирадиган, томорқасидаги боғ-полизига ҳамма ҳавас қиладиган меҳнаткаш аёл эди. Қанча ташвиш-у меҳнатни кўрдим, демайдиган, ўғил-қизи-ю турмуш ўртоғини ҳам ишдан бўш вақтида уй, томорқа юмушларига андармон қилиб қўядиган, ишга ҳам, гапга ҳам чечан аёлнинг бугунги ташвишли кўриниши ажабланарли эди.

- Биласизлар, кичик қизим коллежнинг иккинчи курсида ўқийди. Коллежни битириб ҳам ўқишни давом эттираман, деб юрганди. Икки ҳафтадан бери девор-дармиён қўшним деярли ҳар куни шу қизимни сўраб чиқаяпти. Ўқишни бизникида давом эттираверади, дейди. Ахир қизим ҳали ёш-да, уларнинг олийгоҳда ҳам ўқитамиз, деган ваъдаларига сал берилиб турибди. Оила билан ўқиш бўладими? Ҳали бола-ку, бола. Келинликнинг ўзига яраша масъулиятлари борлигини англамаяпти. Қолаверса, бунгақонунчилигимиз ҳам йўл қўймайди. Бироқ буни қўшнимга тушунтира олмаяпман. Бир гапимга ўн жавоб қайтаради.

Маслаҳатга кўра аёл уйига кетди. Оқсоқол идорага келувчилар билан гаплашиб, ишларини битириб бўлгунча маслаҳатчи маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган "Саломатлик”, "Таълим ва тарбия”, "Жиноятчилик профилактикаси” секторларираҳбарларини чақириб, мурожаат қилувчи аёлнинг ташвишланиб айтган сўзларини етказди, зудлик билан тўйни вақтинча тўхтатиш лозимлигини айтди. Буни бўлғуси куёвга, ота-онасига қандай тушунтиришни маслаҳатлашиб олдилар.

Кўпдан қуён қочиб қутулмас, дейдилар. Тўй орзусида юрган эр-хотин аввал уларни хушламайгина қарши олишган бўлса-да, вояга етмаган, ҳали коллеж ўқувчиси бўлган қизни келин қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари, соғлиғига зарари хусусидаги гапларни тинглаб, бироз ўйга толишди. Фурсатдан фойдаланиб оқсоқол:

- Биламан, илк фарзандингиз бўлгани учун уйлантириб келин кўришга, элга дастурхон ёзиб тўй қилишга ошиқаяпсизлар. Бу табиий. Бироқ сизларнинг орзу-ҳавасингиз учун болалар эрта оила қуриб, турмуш ташвишларига чидолмай нотинчликлар бўлса, жабрини яна ўзларингиз тортасизлар-да, - деди.

- Ҳалиямкеч эмас, йиққанингиз сандиғингиздатураверсин. Йигит-қиз вояга етсин, оқ-қорани танисин, бирор ишнинг бошини тутганидан сўнг бошланг тўйни. Ўзимиз қамишдан бел боғлаб хизматда турамиз, - давом этди маслаҳатчи ҳазил аралаш.

Хуллас, тўй қолдириладиган бўлди. Ҳикоя қилаётганим "Холимбег” овули таркибидаги "Аёқчи” маҳалласи раиси Оллоёр Қаландаров, маслаҳатчи Муборак Жуманиёзоваларнинг оддий иш кунларидан лавҳалар холос.

Ҳа, маҳаллаларда хонадонларнинг тинч-тотув, осойишта турмушини таъминлашда, аҳолининг бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиши, ҳамжиҳатликда яшашига эришишда, турмуш фаровонлигини таъминлашда аҳолига энг яқин ташкилот – маҳаллаларнинг нуфузи тобора ортиб бормоқда.

Ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилаётган Оллоёр Қаландаров ва Муборак Жуманиёзоваларнинг саъй-ҳаракатлари боис, "Аёқчи” маҳалласи туманимиздаги энг намунали маҳаллалардан саналади.

Яқинда маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган "Ота-оналар университети” фуқаролар йиғинида оилаларни мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, фарзанд тарбияси илмини эгаллашда ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, фарзанд тарбияси борасида ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий билимларини юксалтириш борасида амалга ошираётган ишлари туман миқёсида ўтказилган "Фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги "Энг намунали ота-оналар университети” кўрик-танловида биринчи ўринга лойиқ, деб топилди.

Ўз ҳудудидаги аҳолининг ёшу қарисини ўз яқинидай яхши танийдиган, оилавий шароити, яшаш тарзидан хабардор йиғин масъул ходимлари одамларнинг энг яқин маслаҳатчисига, кўмакчисига ва суянчиғига айланишган. Шу боисдан-да уларнинг сўзларини ҳеч ким ерда қолдирмайди, йўл-йўриғидан чиқмайди.

Йиғин ҳузурида фаолият юритувчи доимий комиссиялар, жамоатчилик асосида ташкил этилган секторлар фаолияти яхши йўлга қўйилганлиги туфайли маҳалла кўчалари озода, обод, оилаларда тинчлик, оғзибирчилик. Келинлар, қизлар ҳовли-жойларини бири-биридан тоза, ораста тутишади. Шундай бўлса-да энг яхшисинитанлаб, рағбатлантириб бориш бошқаларда ҳам интилиш уйғотишини ҳисобга олиб, "Энг ораста хонадон”, "Энг намунали хонадон”, "Энг намунали кўча” танловлари ўтказиб борилмоқда. "Энг намунали кўча” танлови ғолиблари бу йил "Нилуфар”, "Тинчлик” кўчалари бўлди.

Оқсоқол раислик қиладиган "Оилага кириш” сектори аъзоларининг аҳоли билан доимий ишлашаётганлиги сабабли четга ишга кетишларнинг, эрта никоҳларнинг, оилавий ажримларнинг олди олинаяпти, оилавий низолар бартараф этилаяпти.

- Одам бахтини ўз оиласида топади. Оила – фарзандларимиз камол топадиган, барча инсоний муносабатлар шаклланадиган қутлуғ, муқаддас маскан. Буни ҳар куни, ҳар қанча такрорласак ҳам камлик қилади. Чунки ўз оиласини севган, қадрлаган одамдан ёмонлик чиқмайди. Ниятимиз - оилалар тинч ва бахтиёр бўлсин, - дейди маслаҳатчи, маҳалла ҳузуридаги "Оилага кириш” сектори аъзоси Муборак Жуманиёзова.

Бунингдек эзгу мақсадларга эришишда овул ва маҳаллаларда жамоатчилик асосида ишлайдиган секторларнинг роли улкан. Ҳа, ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019