16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:54
Жамият 👁 2,510

Туман хабарлари

Туман хабарлари

Конституция кунига бағишланган учрашув

2 декабрь куни Амударё академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига ба-ғишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси вакиллари, туман ҳокимлиги масъуллари, муассаса, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашдилар.

Учрашувда туман ҳокими Р.Йўлдошев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Хўжаназаров, Республика Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Қ.Жиемуратовлар Конституциянинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида сўзладилар. Академик лицейнинг ўқувчи ёшлари мунозараларда ва савол-жавобларда фаол иштирок этиб, бош Қомусимизга оид билимларини янада мустаҳкамладилар.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда

Шу кунларда туманимизнинг овул ва маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказиладиган сайловлар муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги олдидан учрашувлар ўтказилмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш,уларни туманимизда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича муаммоларни бартараф қилиш мақсадида ташкил қилинган учрашувлар очиқ мулоқот шаклида ўтмоқда.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Конституция ва ёшлар

21-28 ноябрь кунлари "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши томонидан "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” лойиҳасининг тарғиботи ўтказилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, уларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур лойиҳада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг иқтидорли ва фаол талабаёшларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари ўзларининг Конституция мазмунмоҳиятини ҳамда унинг мамлакат ва халқимиз ҳаётидаги ўрнини очиб берувчи маърузалари билан қатнашишди.

М.Ўрозбоев, ҳаракатнинг

туман Кенгаши раиси.

Ажиниёз ижодига муҳаббат

Яқинда 64сонли умумтаълим мактабида 1 декабрь - Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан қорақалпоқ классик адабиётининг етук намояндаларидан бири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 190 йиллиги муносабати билан шоир ижоди ва фаолиятига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Мактабнинг 4-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган ушбу адабий-бадиий тадбирда оташнафас қорақалпоқ шоири Ажиниёзнинг адабий мероси ҳамда унинг ўзбек ва қорақалпоқ адабиётида тутган ўрни ҳақида сўз борди.

Тадбирда шоир ижодидан намуналар ўқилди ва Ажиниёз ижодининг энг билимдони, деб тан олинган ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари берилди.

Шарофат Абдуллаева,

64-мактаб ўқитувчиси.

Шеърият кечаси ўтказилди

4 декабрь куни бош Қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан туманимизда яшаб, ижод қилаётган қаламкашлар иштирокида шеърият кечаси ўтказилди.

Кечани фахрий журналист Саъдулла Хўжаниёзов очди ва олиб борди. Тадбирда устоз ижодкорлар ҳамда ёш қаламкашлар мустақиллик, юртимиздаги тинчлик ва фаровонликни тараннум қилувчи шеърларини, янги ижод маҳсулларини иштирокчиларга ўқиб бердилар.

Жаннатмакон юртимиздаги тинчосойишта, обод ва фаровон турмушимизнинг асоси бўлган Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишланган шеърият кечаси барча иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019