16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:02
Иқтисодиёт 👁 2,648

Иқтисодиётимизнинг муҳим таянчи

Иқтисодиётимизнинг муҳим таянчи

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришган кунлардан бошлаб мамлакатимизда иқтисодиётни барқарорлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор берилди.

Ўтган давр мобайнида юртимизда Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги остида тадбиркорлик ҳаракати ривожлантирилиб,мулкдорлар синфи шаклланди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вужудга келди. Мазкур тизимга қаратилаётган алохида эътибор, яратилаётган қулай шарт-шароит, энг асосийси, давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар туфайли улар бугунги кунда иқтисодиётимизда етакчи кучга айланди. Бугун ривожланган дунё иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик аҳоли бандлигини таъминлаш, фаровонлигини оширишнинг мухим омилига айланиб бормоқда. Бозор шароитига тез мослашувчан, глобал иқтисодий таъсирларга бардош бера оладиган мазкур соҳа жамият тараққиётида қанчалик муҳим аҳамият касб этиши жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози шароитида яна бир бор ўз тасдиғини топди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор самаралари барқарор тараққий этаётган мамлакатимиз иқтисодиётида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш учун қулай ишчан муҳит яратиш, тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесга кенг эркинлик бериш, бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик базасини янада такомиллаштириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётида унинг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан бир қатор енгилликлар ҳам берилиб келинмоқда. Юртимизда Давлат ҳокимияти органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида мулоқатсиз муносабатларни ривожлантириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар билан давлат органлари ўртасидаги муносабатларда субектив аралашувларни бартараф қилиш борасида бир қатор меъёрий хужжатлар қабул қилинди.

Хусусан Президентимизнинг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2014 йил 15 апрелдаги "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тарғиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, қулай инвестиция иқлимини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, пировардида иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ўзига хос омил бўлди. Шу боисдан ҳам жойларда ушбу хужжатларнинг мазмун моҳияти атрофлича ўрганилиб, улар ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан тегишли тадбирлар белгиланди.

Президентимиз томонидан қабул қилинган юқоридаги фармон ва қарорда тадбиркорлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар белгилаб берилди. Масалан ,Фармондан келиб чиқадиган талаблар асосида қабул қилинган "2014-2015 йилларда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар дастури” ҳам бунга мисол бўла олади. Шу билан бирга юқоридаги қарорда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланган фаолиятнинг ва рухсат этиш харакатига боғлиқҳужжатларнинг алоҳида турларини бекор қилиш ёки бирлаштириш, бу борада”бир дарча” тамойилини жорий этиш вазифаси белгиланган.

Шунингдек, Фармоннинг 5-бандида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларниўз вақтида тўлайдиган, ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатлари ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ текширувидан ўтказиш бўйича жорий этилган мораторий 2017 йилнинг 1-январигача бўлган муддатга узайтирилди. Фармоннинг 7-бандига асосан эса кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат бюджетига солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундириш бекор қилинди. Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ҳамда кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли уларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш фақат суднинг тегишли қарори асосида Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган бўлди. Яна дастур асосида ягона ер солиғининг тўлов муддати 3та муддатдан 2та муддатга қисқартирилди.

Қарорда тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб тамойилларига ҳам қатор ўзгартиришлар киритилди ва Давлат солиқ хизмати тизимида ахборот ва телекоммуникция технологияларидан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳам алоҳида қайд этилди.

Мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кенг имтиёз ва кафолотлар беришга катта эътибор қаратилмоқда, Бу борада мустаҳкам ҳуқуқий –меъёрий пойдевор яратилиб, шу асосда кўламли ислоҳотлар изчил рўёбга чиқарилмоқда. Хусусан, кейинги йилларда кўплаб қонун хужжатларининг қабул қилинганлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда қўл келаётир. Негаки, ушбу хужжатлар билан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари мустаҳкамланди, мулкий даҳлсизлиги таъминланди, уларнинг фаолиятига нисбатан ҳар қандай аралашувни бартараф этиш, энг асосийси, давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларни эркинлаштиришга катта эътибор қаратилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида қатор чора-тадбирлар изчил рўёбга чиқарилди. Хусусан Президентимиз илгари сурган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясидаги ғоя ҳамда таклифлар ҳаётга босқичма-босқич татбиқ этилмоқда.

Энг муҳими, хусусий мулкнинг ишончли ҳимояси, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш механизми такомиллаштирилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай бизнес муҳити яратилди.

Шу боисдан ҳам бугунги кунда туманимизда жами 1198 та тадбиркорлик субъектлари, 750 нафар якка тадбиркор эркин фаолият кўрсатмоқда. Туманимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи кишилар ўртасида солиққа оид қонунлар, Президентимиз Фармон ва Қарорлари юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли солиқ тўлашдаги камчиликлар деярли барҳам топди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг таянчи, халқимиз фаровонлигининг муҳим кафолатига айланмоқда. Шу боис мазкур соҳанинг мамлакатимиз иқтисодиётида тутган ўрни ва қўшаётган ҳиссасини янада ошириш давлатимиз сиёсатининг доимий диққат-эътиборида бўлиб қолаверади.

Ў.ЎРАЗМЕТОВ,

туман ДСИ бошлиғи ўринбосари.


Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида эълон қилинди.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019