16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:52
Жамият 👁 2,489

ФАРЗАНДИНГИЗ ГИЁҲВАНДГА АЙЛАНМАСИН

ФАРЗАНДИНГИЗ ГИЁҲВАНДГА АЙЛАНМАСИН

"Қора оғу” домига тушиб, йўлдан адашганлар аввалига ажал уруғи ортидан руҳан эргашади, бора-бора бир онлик "роҳат” бағишловчи моддани қайта-қайта истеъмол қилиш истагини бошқара олмай қоладилар. Бу - ачинарли ҳол. Бироқ, биз ачиниш билан уларни бу ботқоқдан қутқара олмаймиз. Ирода билан курашишга ундаш лозим уларни. Олдини олиш эса ўз қўлимизда!

Бу заҳри қотилни истеъмол қилганлар ўз руҳияти ва соғлигига ўзи таҳдид қилаётганини унутиб қўяди. Гиёҳванд моддаларни қабул қилишни бошлаган (айниқса инъекция йўли билан) ҳар қайси одам вақт ўтгани сари шубҳасиз, таназзулга юз тутиб боради. Ўзини назорат қила олмайди, беҳафсала, ҳаётга бефарқ бўлиб қолади, ҳар хил касалликларга чалинади, шунингдек бедаво дард – ОИТС касаллиги ҳам бундан истисно эмас. Шунинг учун бугунги кунда ОИТСнинг олдини олиш чора-тадбирлари асосан гиёҳвандлар ўртасида кучайтирилмоқда.

Бизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши кураш марказимизда, шаҳар ва туманлардаги Тиббиёт бирлашмаларида 17 та "Ишонч хоналари” фаолият кўрсатмоқда. Улар Республика ОИТСга қарши кураш маркази ва халқаро Глобал фонд томонидан ҳар тарафлама тўла таъминланган.

Бу "Ишонч хоналари” Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш Вазирлигининг 2011 йил 1 августдаги 232-сонли буйруғига асосан фаолият кўрсатади. Асосий вазифаси - ОИВ ва ОИТС касаллигининг олдини олишдир. Шу мақсадда бепул ва аноним турда, яъни шахсни исботловчи ҳужжатсиз хизмат кўрсатилади ва ОИВга таҳлил бепул қилинади. Ташриф буюрувчиларга ОИВ ва ОИТС ҳақида, касалликнинг юқиш йўллари, клиник белгилари, диагностикаси, даволаш ва олдини олиш чоралари тўғрисида маслаҳатлар, даволаниш учун зарур тиббиёт воситалари бепул берилади, зарур вазиятларда тор доирадаги мутахассисларга (нарколог, инфекционист, фтизиатр, терапевт ва ҳоказо)  бепул маслаҳатлар олишга жўнатилади.

Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бахт ҳам, кулфат ҳам инсон кутмаганида рўй беради. Асосийси, киши тафаккури ва онгида бу нобоп одатларга қарши иммунитет шаклланиши керак. Унутманг, бу йўл хато ва унинг оқибатлари нафақат сизнинг, балки атрофингиздагиларнинг ҳам умрини заҳарлайди.

Н.АСАМАТДИНОВА, Республика ОИТСга қарши кураш маркази шифокори.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019