16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 18:47
Жамият 👁 1,707

Энг намунали маслаҳатчи аниқланди

Энг намунали маслаҳатчи аниқланди

Мамлакатимизда маҳалла институтининг нуфузини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда ва ушбу ноёб тузилманинг жамият ҳаётидаги аҳамияти тобора ошиб бормоқда.

Хусусан, фуқаролар йиғинлари аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича ижтимоий аҳамиятга эга давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилишида ажралмас ва муҳим иштирокчи бўлмоқда. Баркамол авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила институтини мустаҳкамлаш, ҳудудларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин эгалламоқда.

Аввало шуни айтиш керакки, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг маҳаллалар ҳаётида тутган ўрни ғоят муҳим.

Бу - туманимизда ўтказилган "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловида яққол ифодасини топди.

Мазкур кўрик-танловда туманимиз ОФЙ ва МФЙларида фаолият юритаётган 47 нафар диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолияти 1-шарт бўйича 3 та йўналишда тайёрлаган ҳужжатлари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражаси белгиланган мезонларасосида жорий йилнинг 20-24 апрель кунлари ташкилий қўмита аъзолари томонидан бевосита жойларга бориб ўрганилиб, жами 100 баллик тизимда баҳоланди. Натижаларга кўра, саралаш босқичида энг юқори балл олган 18 нафар диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар аниқланиб, танловнинг туман босқичга йўлланмани қўлга киритган эдилар. Танловнинг туман боқичи 5 май куни туман Маданият ва спорт ишлари бўлими биносида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бошқаруви раиси Қўжабай Елмуратов, "Маҳалла зиёси” ўқув маркази директори Баҳодир Юнусов, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бошқаруви бош мутахассиси Арухан Келимбетова, туман ташкилий қўмитаси аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, "Маҳалла” фонди ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, туманда меҳнат қилаётган маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан шартларни баҳолаш осон бўлмади. Чунки, иштирокчиларнинг ҳар бири нафақат ғолиб, балки маҳалласининг энг фаол, етакчи аёли, таъбир жоиз бўлса фидойи, жонкуяр онахони эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Натижаларга кўра, Қангли овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Раъно Аметова 3-ўринни, Ойбек номли маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Моможон Раҳимова 2-ўринни, Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Муборак Жуманиёзова фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг Қорақалпоғистон босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА,

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026