17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 12:05
Фан ва таълим 👁 5,103

Очиқ дарслар ўқитувчи салоҳиятини белгилайди

Очиқ дарслар ўқитувчи салоҳиятини белгилайди

Мамлакатимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида яратилган шарт-шароитлар, ҳар йили соҳага йўналтирилаётган янги инновацион лойиҳалар бугунги давр академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларини доимий равишда ўз устида ишлашга, ўқиб-изланишга ундаши табиий. Чунки, ўз мутахассислиги бўйича чуқур билим ва салоҳиятга эга бўлмаган, дарсларида замонавий педтехнологиялардан унумли фойдаланишнинг уддасидан чиқолмайдиган фан ўқитувчиси Ўзбекистон келажаги бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек шарафли ишга асло муносиб эмас. Шу боис, айни кунларда туманимиздаги академик лицей вакасб-ҳунар коллежларида "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида янги инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш - ҳозирги замон бош мезони” мавзусида ўқув-амалий семинарлар ўтказилмоқда.

Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, фан ўқитувчиларининг ўқувчилар билан ишлашишдаги ўзига хос услуб ва тажрибаларини кенг оммалаштириш ҳамда ўқитувчи меҳнатини маънавий рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган ана шундай ўқувамалий семинари Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида ҳам бўлиб ўтди. 9 та фан йўналиши бўйича очиқ дарс шаклида ўтказилган ўқув-амалий семинарида физика, астрономия, кимё, тарих, информатика ва ахборот технологиялари, инглиз тили, тикувчилик ўқув амалиёти, тўқувчилик ўқув амалиёти, чилангарлик ишлари ўқув амалиёти, тўқувчилик махсус технологияси фанлари бўйича туманимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан ташриф буюрган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 80 дақиқалик дарс жараёнида фан ўқитувчилари ҳамкасбларининг ўз мутахассисликлари бўйича қай даражада билим ва салоҳиятга эга эканликларини амалда кўрибгина қолмай, илғор тажриба ва дарс ўтиш услублари билан яқиндан танишдилар. Очиқ дарслар якунидан сўнг, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, тажрибали педагог Бекберган Юсупов раҳбарлигида туманимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари ва фан ўқитувчилари томонидан дарслар таҳлил қилиниб, натижаси қизғин муҳокама этилди ва ғолиблар аниқланди. Унга кўра, тўқувчилик ўқув амалиёти бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси Гулмира Худойназарова ўтказган ўқув-амалий дарси 1-ўринга муносиб кўрилди. Тўқувчилик махсус технологияси фан ўқитувчиси Қундузой Матёқубова 2-ўрин, кимё фани ўқитувчиси Дилдора Авезова 3-ўрин соҳибалари бўлишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан 1-, 2-, 3-даражали дипломлар билан тақдирландилар.

Фан ўқитувчиларининг касбий малакаларини янада ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ўз касбига фидойи ўқитувчилар меҳнатини маънавий рағбатлантириш мақсадида "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида янги инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш - ҳозирги замон бош мезони” мавзусида ташкил этилган ўқув-амалий семинари туманимиздаги академик лицей ва барча касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтмоқда.

Р.ЙЎЛДОШЕВА, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири.
(Фото - http://uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026