16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:35
Жамият 👁 2,052

Эл хизматидаги инсон

Эл  хизматидаги  инсон

Туманимизда эл хизмати учун жонини фидо қилишга шай инсонлар жуда кўп. Шахсан мен шундай инсонлардан бири Саъдулла ака Давлатбоев деб биламан.

Саъдулла Давлатбоев 1948 йилда Қипчоқ овулида деҳқон оиласида туғилди. Отаси Давлатбой Олланиёзов эл-юртнинг ҳар бир ишига бошчилик қилиб, ҳурматли оқсоқол сифатида "Кўка” номи билан машҳур эди. Онаси Қурбонгул меҳнаткаш, илғор пиллакор сифатида элга танилди.

Саъдулла Давлатбоев 1967 йилда Нукус қишлоқ хўжалиги техникумининг механизация бўлимини муваффақиятли тамомлаб, тумандаги "Уз сельхозтехника” корхонасида слесарь бўлиб иш бошлади. У корхонада турли вазифаларда ишлаб, меҳнатсеварлиги билан барчанинг ҳурматини қозонди.

1985 йилда шу корхонанинг раҳбари этиб тайинланди. 1987 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти Планлаштириш факультетини сиртдан битирди. Тажрибали мутахассисни туман раҳбарияти 1995 йилда собиқ Қипчоқ ширкат хўжалигига раис этиб тайинлашди. У 1997 йилда туман ишлаб чиқариш ва таъминот корхонаси директори, 2003 йилдан бошлаб Бердақ фермерлар уюшмасининг раиси лавозимларида ишлади. 2004 йилдан Қипчоқ ўрмон хўжалиги директори лавозимида ишлаб, нафақага чиқди.

Меҳнаткаш инсон қаерда бўлмасин, ўзидан яхши ном қолдириши барчага аён. У "Узсельхоз-техника” корхонасига раҳбарлик қилган даврда қишлоқда ободонлаштириш ишлари ривожланди. Қипчоқ овули газлаштирилди, ёрдамчи хўжаликлар, янги цехлар барпо этилди.

У раҳбарлик қилган даврда Қипчоқ ширкат хўжалигида кўркам мевали боғ барпо этилди, Бердақ фермерлар уюшмасида уюшма маъмурий биноси, биолаборатория, болалар боғчаси қайта таъмирланиб, ишга туширилди. Қипчоқ ўрмон хўжалигида эса боғ, тутзорлар бунёд этилди.

Саъдулла Давлатбоев бир неча бор халқ депутатларитуман Кенгашининг депутати этиб сайланди. Юқори ташкилотлар томонидан "Фахрий ёрлиқ”лар билан мукофотланди.

Туманда кўплаб юқори лавозимларда ишлаган ва ишлаб келаётган Мақсуд Тоиров (марҳум) Ўрозбой Сафарбоев, Бозорбой Отажонов, Жангабой Эшмуродов, Соатбой Хидирбоевлар Саъдулла аканинг энг яқин шогирдлари ҳисобланишади.

Бугунги кунда Саъдулла ака 8 нафар фарзанднинг отаси, 17 невара, 4 чеваранинг суюкли бобоси.

Деҳқон фарзанди эмасми, нафақада бўлишига қарамай, боғ яратишдан, сабзавот-полиз экинларини экиб, тарбиялашдан чарчамайди. Фарзандлари ҳам ота изидан бориб, меҳнаткаш бўлиб вояга етишди. Саъдулла ака яқинда яна бир хайрли ишга қўл урди. Қишлоқ марказида яхши ният билан "Давлатбоев Фахриддин” номли аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилишини бошлади. Шохобча орқали аҳолига ошхона, мини маркет, тикув цехи, ёшлар салони, фото салон, пойафзал таъмирлаш хизматлари кўрсатилади. Шу орқали Саъдулла ака қишлоқ ёшларини янги иш ўринлари билан таъминлашни мақсад қилиб қўйган.

Ҳа, Саъдулла Давлатбоев ана шундай фидойи одам!

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019