16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:21
Фан ва таълим 👁 2,529

КОЛЛЕЖ “ШУНҚОРЛАРИ”

КОЛЛЕЖ “ШУНҚОРЛАРИ”

Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқувчи-ёшларнинг ҳар томонлама чуқур билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Айниқса, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий соҳага қизиқишларини рўёбга чиқариш борасида коллежда олиб борилаётган ишлар эътиборга лойиқ.

2014-2015 ўқув йилида туманимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасида коллежнинг "Жанговор” жамоаси туманда фахрли 1-ўринни эгаллаб, мазкур беллашувнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олишганди. Жамоа аъзолари зиммасига бу ютуқ катта масъулият юклади. Республика миқёсидаги беллашувларда барча туманлардан келган "Шунқорлар” жамоаларини енгиб, мутлақ ғолибликни қўлга киритган коллеж ўқувчи-ёшлари беллашувнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига устозлари Отамурод Юсупов билан пухта тараддуд кўришди.

Яқинда "Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасининг Ўзбекистон Республикаси босқичи Жиззах вилоятида кўтаринки руҳда ўтказилди. Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган ғолиб жамоалар ўзаро куч синашдилар. Кучлиларнинг энг кучлилари иштирок этган мусобақа ғоят қизғин ва таассуротларга бой бўлди. Дўрманлик шунқорлар, яъни "Жанговар” жамоаси аъзолари беллашувнинг финал босқичида фахрли 4-ўрин соҳиби бўлишди ва мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар, "Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланишди.

Жамоанинг Шаҳзод Абдурасулов, Сардор Жуматов, Оғабек Абдуллаев, Оғабек Аминов, Юнусбек Раҳимов, Икромжон Собиров, Жалолиддин Соатов, Дилмурод Давлетов, Жўрабек Бекчонов ҳамда Ортиқбой Раҳимбоев каби аъзолари ўзларининг билимдон ва эпчилликлари билан ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг эътибор ва олқишига сазовор бўлишди.

Коллежнинг ҳарбий-спортчи ёшлари албатта, келажакда мустақил Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига хизмат қиладиган муносиб фарзандлар бўлиб вояга етишларига ишонамиз.

Ҳ.ДАВЛЕТОВА, Дўрман қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллежининг ҳуқуқий маслаҳатчиси.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019