16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:40
Жамият 👁 2,295

АВЛОДЛАР ОЛДИДА ҚАРЗДОР БЎЛМАЙЛИК

АВЛОДЛАР ОЛДИДА ҚАРЗДОР БЎЛМАЙЛИК

Юртимизда асрлар давомида аждодларимизнинг турмушидан теран жой эгаллаб, сайқалланиб бизгача етиб келган, ҳар бири ўзига хос маъно ва жилога эга урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимиз ва жамики маънавий бойликларни, билимларни бус-бутунича сақлаб қолиб, келгуси авлодларга етказиш биз ота-оналарнинг зиммамиздаги улкан бурчимиздир.

Аммо, бу бурчни адо этишда камчиликларимиз бордай, назаримда. Агар шундай бўлмаганида кўча-кўйда елкалари-ю бели очиқ тор кофта, юбка, калта шортик ё тор шим кийган қизларни, майкачан машина ҳайдашга уялмайдиган йигитларни ҳар қадамимизда учратмасдик. Бўй етиб қолган қизлар ўз оталари, акалари олдида оёқларини бемалол очиб, калта кўйлакларда юришмасди, ўғил-қизлар ота-она назоратини оғир олишмасди, нега тергайверасиз, деб худбинларча ўз жонига қасд қиламан, деб қўрқитишмасди. Улар шундай хулқли бўлиб осмондан тушмаган, ё ўзга юртдан келмаган, ўзимизнинг, ўз юртимизнинг болалари!

Ёшлар тарбиясидаги етишмовчиликлар ҳақида ўйлаган одамнинг кўнглини биз орқамиздан эргашиб келаётган авлод олдидаги бурчимизни тўла бажара олаяпмизми, зиммамизда қарзимиз қолиб кетмаяптими, деган ўйлар безовта қилаверади, бу борада жиддийроқ ўйлаб кўриш, хатоларимизни тузатишнинг аниқ чораларини амалга оширишимиз лозимлигини эслатаверади.

Тўғри, ёшлар камолоти ҳақида гапирганимизда, ғурур билан санайдиган омилларимиз кўп. Таълим-тарбия учун маблағ ажратиб, шароит яратиш борасида дунёда етакчи ўринлардан биридамиз. Бироқ ундан олдин, бола тарбиясида муҳим роль ўйнайдиган, улар дунёга келиб, камолга етаётган маскан - оиласи кўз ўнгимизга келади. Чунки энди туғилган гўдакнинг қандай инсон бўлиб вояга етиши шу оиладаги муҳитга, тарбияга боғлиқ. Ота-боболаримиз бежизга "фарзанд оила кўзгуси” дейишмаган. Ота-онадан андоза олиб улғаядиган фарзанд қандай одамларнинг зурриёди эканлигини билдириб туриши шубҳасиз. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бола тарбиясида ота-онанинг зиммасидаги вазифа жуда залворли.

Афсуски, кўпчилик ота-оналар ўз бурчини энг аввало оилани моддий жиҳатдан таъминлашда, деб билишади. Мактабда ё кўчада бирон номақбул ҳаракати муҳокама қилинса, ҳеч кимдан кам қилмай ўстиргандим, - дейишади. Муносиб хулқ-атвор йиллар давомида узлуксиз шакллантирилиб борилиши лозимлигини ўйлашмайди, қизиқишларига қулоқ солиб, ҳар бир саволига ҳаққоний жавоб бериш лозимлигини ўйлашмайди.

Манғит шаҳридаги оилалардан бирининг 19 яшар қизи туманимизнинг олис ҳудудида яшайдиган бир йигит билан дугонасининг тўйида танишиб, бир-бирини ёқтириб қолибди. Қиз коллежни тугатган бўлишига қарамай, ҳеч бир ҳунари, ўрганган илми йўқ, ишсиз. Йигит ҳам шу сифат, мардикорлик қиларкан. Энди шу қиз яхши, тинч-тотув оилалардан келган совчиларга ҳам рад жавоб бераяпти. Сабаби тўйда танишган йигитни ёқтириб қолиб, телефонда гаплашиб тураркан. Қизини йўлга солиш учун маслаҳат сўраб келган онага ҳарна ёрдамимиз тегса, деб маҳалланинг диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси билан бирга уларникига кирдик. Остона ҳатлашимиз билан бечора онаизор қизининг "агар бошқага бераман десангиз, ўзимни ўзим осаман”, деб таҳдид қилганини шипшиди пичирлаб.

Чой кўтариб, биз ўтирган хонага қиз келди. Ундан йигитни қачондан бери танишини, хулқ-атворини сўрадим. Қиз елка қисди. Тўйда кўришган, кейин телефонда гаплашиб туришган.

- Сени кўргани бошқа излаб келмадими? – деб сўрадим мен.

- У ишда, Тошкентда, - зарда билан жавоб берди қиз "сизларнинг нима ишингиз бор”, дегандай ўқрайиб ва ўрнидан туриб кетишга чоғланди.

- Ўтир қизим, биз сенинг ҳаётингга аралашмоқчи ё бошқага турмушга чиқ, деб зўрламоқчи эмасмиз, - дея маслаҳатчи опа унинг елкасига қўлини қўйиб ўтиришга ундади.

Турмуш ўртоғини танлаш ҳар бир йигит-қиз учун жуда масъулиятли иш эканини, бу йўлда адашиш – бир умр бахтсизликка сабаб бўлиши мумкинлигини, телефондаги суҳбат-у, қоп-қоп ваъдалар йигитнинг кимлигини билишга етарли бўлмаслигини, бир қарорга келишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўриб, ота-онаси маслаҳатларига қулоқ солиши лозимлигини тушунтирдик.

Қиз "ўзим биламан” дегандай иддао билан ўрнидан турди.

Ота-онасига беписанд, ўзбошимча бўлиб улғайган қизнинг онаси эса буларнинг бари ўзларининг тарбияси туфайли эканлигини ўйлаб ҳам кўрмади, аксинча, фақат қизини олис қишлоққа узатишдан қандай қайтаришни билмай боши қотган.

Менинг сўз юритганим бу воқеа оилаларда фарзанд тарбияси борасидаги биргина муаммо, холос. Аслида фарзандининг куни бўйи нималар билан машғул бўлишига қизиқадиган, интилишларини рағбатлантирадиган, бадиий китоблар, газета-журналлар сотиб олиб берадиган ота-она жуда кам. Одатда ўғил-қизи вояга етаётган кишилар ҳовли-жой, шоҳона мебеллар, қимматбаҳо кийим, тақинчоқлар учун елиб-югуради, топганини мисқоллаб йиғади-ю унинг кўнглида не ўй-хаёллар бор, турмуш қуришга тайёрми, деб ўйламайди. Оилаларда асрлар давомида шаклланган ва ҳеч қаерда ёзилмаган қонуниятларни ўргатишга вақтлари "етмайди”. Оқибатда эса оила қуриш масъулиятини англамай турмушга чиққан қизнинг, уйланган ўғлининг ҳаётидаги муаммоларига ечим тополмай бошлари гаранг бўлаверади.

Яратганга шукурлар бўлсинки, юртимиз тинч, халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқда. Озод ва обод юртимизда халқимизнинг муносиб турмуш кечириши, ёшларимизнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун барча шароитлар етарли. Яхши кунларимизга ҳавас қилгувчилар билан бир қаторда, ҳасад қилгувчилар, тинч-осойишталигимизга раҳна солишга уринаётган манфур кучлар ҳам борлигини назардан қочирмасак, фарзандларимизни ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш вазифаси қанчалик долзарб эканлиги янада яққолроқ кўринади. Демак фарзандларимиз бахтиёр, шу элда озод, эмин-эркин яшасин, деган ота-онанинг уларнинг таълим-тарбиясига бепарво қарашига ҳаққи йўқ. Чунки илмли, маънавиятли инсонни енгиб бўлмайди.

 

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019