16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:52
Жамият 👁 2,871

УСТОЗНИНГ ШУКРОНАСИ

УСТОЗНИНГ ШУКРОНАСИ

Ҳар бир ҳунарнинг, ҳар бир касбнинг ҳаётимизда тутган ўрни беқиёс, ана шундай касбларнинг ичида энг аҳамиятлиси, инсондан фидойиликни талаб қиладигани бу – ўқитувчилик касби.

Мана шундай фидойи касб соҳибларидан бири – эл ардоғидаги инсон, кўплаб шогирдлар етиштирган Мингтурған оға Казиевдир.

Мингтурған Казиев 1936 йилда Куюк кўпир овулида дунёга келган. Аввал ўз овулидаги бошланғич мактабда, кейинчалик овулдан анча йироқ бўлган Хитой овулидаги ҳозирги 2-сонли мактабда ўқишни давом эттиради. У мактабда барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиди, айниқса математика фанига бошқача меҳр қўйди. 1954 йилда мактабни тугатган Мингтурған оға Нукус Давлат педагогика институтинининг физика-математика факультетига ўқишга кириб, бу илм даргоҳини 1959 йилда тугатди. Шу йили 2-сонли мактабга физика-математика фани ўқитувчиси бўлиб ишга кирди. Жонкуяр ўқитувчи 1961 йилдан илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида хизмат қилди. 1963 йилда 19-сонли мактаб директори қилиб тайинланди. 1965 йилгача директор лавозимида хизмат қилди. 1965 йилдан 1992 йилгача шу мактабда  ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб, то 1994 йили, нафақага чиққунига қадар ўқувчиларга физика-математика фанидан сабоқ берди.

Мингтурған оға Казиевнинг оиласида тарбия топган 7 нафар фарзандлари ҳам ўқимишли, касб-корли, эл-юрт хизматига камарбаста инсонлар бўлиб вояга етдилар. Фарзандларининг 4 нафари олий маълумотли, набиралари илмга интилувчан, одобли.

- Замонамизга шукур, - дейди. Мингтурған оға, - Шундай дориломон, фаровон кунларга етказганига шукур. Ўғил-қизларим, набираларим яйраб ўқишаётир. Мактаб ва коллежлардаги шароитларни айтмайсизми? Ўқув хоналари, дарсликлар, замонавий таълим жиҳозлари – буларни биз тушимизда ҳам кўрмаганмиз. Мактаб ва коллеж, академик лицей ўқитувчисининг бугунги таълим тизими тараққиётидан нолишига асло ҳаққи йўқ. Биз бир замонлар ойлаб маошсиз ҳам ишлаганмиз. Бугунги муаллим эл ардоғида, мактаб ва коллеж, академик лицей тўлиқ давлат назоратида ва ҳимоясида. Ана шундай эзгуликлар даврида ишлаётган ёшларга ҳавасим келади.

Мингтурған оға Казиевнинг юзлаб шогирдлари таълим тизими, соғликни сақлаш, маданият ва аграр соҳанинг фидойилари бўлиб етишдилар. Шогирдлари камолидан кўкси тоғдай юксалган устознинг тилидан асло шукроналар тушмайди.

 

Юлдуз ЮСУПОВА, Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.  

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019