16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:06
Сиёсат 👁 4,828

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг  ўн иккинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2015 йил 28 декабрь куни халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Регламентининг 16-моддасига мувофиқ, туман ҳокими топшириғига биноан депутат Р.Ўрозбоев очди ва олиб борди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия котиблигига 29-"Қангли” сайлов округидан депутат З.Сапарова сайланди.

Сессия кун тартибига "Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2016 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги, "2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили” дастурининг 2015 йилдаги ижроси тўғрисида”ги, "Амударё туманида 2015 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2016 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида”ги ва "Амударё туманида 2016 йил ҳосилига замин яратиш, барча қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги масалалар ҳавола қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман молия бўлими мудири А.Абдижалиев сўзга чиқиб, Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2016 йилги асосий кўрсаткичларини депутатлар эътиборига ҳавола қилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича туман ҳокимининг ўринбосари,  хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова маъруза қилди.

Таъкидланганидек, жорий йил давомида "Кексаларни эъзозлаш йили” туман дастурини амалга ошириш борасида барча манбалар ҳисобидан 18 млрд. 490 млн. 400 минг сўм, 88 минг 50 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Депутатлар якунига етаётган йилда дастур доирасида амалга оширилган ишларга юксак баҳо бердилар.

Кун тартибидаги учинчи масала, яъни Амударё туманида 2015 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2016 йилги Дастур лойиҳаси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари М.Темирбоев маъруза қилди.

Маърузада таъкидланганидек, 2015 йилда барча йўналишлар бўйича 5321 та янги иш ўринлари яратилди. Келгуси йилда 4814 та иш ўринларини яратиш бўйича дастур тасдиқланди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Йўлдошев сўзга чиқиб, 2016 йил ҳосилига замин яратиш, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Шунингдек, сессияда туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Туман Кенгаши депутатлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари музокараларда иштирок этиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессия кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019