16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:51
Қишлоқ хўжалиги 👁 6,373

АСАЛАРИЧИЛИК – МУҲИМ ТАРМОҚ

АСАЛАРИЧИЛИК –  МУҲИМ ТАРМОҚ

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг ажралмас, муҳим тармоғи бўлиб, асалари оилаларини кўпайтириш нафақат асал, мум, гулчанги ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини етиштириш, балки қишлоқ хўжалик ўсимликларини чанглантириб, ҳосилдорлигини ошириш ва мева ҳосили сифатини яхшилаш имконини беради.

Асаларичилик кўп минг йиллик тарихга эга  бўлиб, асаларилар дарахтларда ҳамда тоғларнинг қояларидаги кавакларида яшаган. Ҳозирги кунда асаларилар махсус уяларда боқилиб, улар етти хазинанинг бири ҳисобланиб келинмоқда.

Асаларилар фақат икки хил озуқа, яъни ўсимлик гулларидан тўпланган шарбат (асал) ва гулчанги истеъмол қиладилар, ўсимлик гулларидан тўпланган шарбатни қайта ишлаб асалга, гулчангини эса инчаларга жойлаб, устига асал қўйиб, узоқ сақланадиган "перга” деб номланувчи оқсил озуқага айлантирадилар.

Инсоният бор экан, асал маҳсулотига бўлган талаб ва эҳтиёж кундан-кунга ошиб бораверади. Шунинг учун асаларичилик доимо сердаромад тармоқ бўлиб келаётир.

1814 йили украиналик асаларичи Пётр Иванович Прокопович асаларилар ҳаётини ва унинг дарахт ғовакларида мумкатак инчаларининг жойлашиши, мумкатак инчалар тортиши каби хусусиятларини ўрганиб, дунёда биринчи бўлиб ғовакларга майда катакчали рамкалар жойлаштириб, ари оиласи боқиладиган асалари уясини яратди. Бу яратилган асалари уясида асаларилар ёғочдан ясалган рамкаларга мумкатак инчалар тортилганидан кейин ўша рамкаларни ари уясидан суғуриб олиб, ўрнини алмаштириш ёки рамка қўйиш ишларини бажаришни енгиллаштиргач, асалари оиласининг аҳволини аниқлаб, керак ҳолда, ари оиласига ёрдам берган.

1957 йили немис асаларичиси Иоганн Меринг биринчи бўлиб асалари инчаларининг таг қисмининг асоси туширилган мумпарда варақларини яратди.

Мумпарда варақларини рамкаларга ёпиштириб, асалари оилаларига қўйилса, асаларилар мумпардага инчалари деворларини олти қиррали қилиб тортадилар. Бу яратилган янгилик асалариларда ишчи ари - "ингата” мумкатаклар тортишларига замин бўлиб, кўп ишчи арилар етиштирилган.

1865 йили чехословакиялик асаларичи Франц Грушка марказдан қочиш кучи таъсирида мумкатак рамкалардаги асални олиш мосламасини яратди. Унинг яратган ихтироси ёрдамида асалари оилаларидан олинадиган асал миқдори кўпайиб, асалдан бўшаган мумкатак рамкалар яна асал тўплаш учун асалари оилаларига қайтариб қўйиладиган бўлди.

Учала асаларичининг яратган ихтироларини ҳаётга татбиқ этиш орқали асаларилар ўзларининг эҳтиёжларига керагидан ортиқча асал тўплайдиган бўлганлари учун ҳам ўша қўшимча олинган асал маҳсулоти асалари оилаларига қилинган меҳнат ва харажатларни қоплаб, асалариларни нобуд бўлишдан сақлаб қолишга замин яратилди.

Мумкатак рамкали уяларда ари боқиш орқали ари оилаларини парваришлаш, ривожлантириш ва кўпайтиришга дарахт ғовакларида яшаган ари оилаларига нисбатан асаларичининг иш бажариш қобилияти енгиллашади ҳамда асалариларга керакли шароит яратилади. Бундан ташқари, асалари оилаларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юбориш орқали асал тўплаш даври узаяди. Ваҳоланки, ўсимликларнинг асалбоп шарбат ажратиши доимий бўлмаса ҳам узоқ вақт гуллаб турадиганлари ва бирин-кетин гуллайдиган ўсимликлар ҳаво ҳарорати яхши кунлари ари оилалари ўзларини боқиб, қуртчаларини тарбиялаб, кўп сонли ёш ишчи арилар ҳисобига ҳар битта асосий оиладан ёки иккита асалари оиласидан битта янги ёш оила ташкил қилиш ва янги урчиган она ариларни етиштириш мумкинлиги ҳисобига асаларичилик маҳсулдорлиги ошади.

Шу боис, эрта баҳорда ёш урчиган она ари етиштириб, апрель ойининг охирлари ва май ойининг биринчи ўн кунлигида янги кичик оилалар ташкил этиб, асаларичиликни ривожлантириш даромад ошишига замин яратади.

Асаларичиликнинг асосий маҳсулоти бўлган асалдан ташқари янги ёш оила етиштириш ҳамда гул чанги, она ари сути, прополис ҳамда асалари заҳарини тўплаш орқали албатта, асаларичиликдан катта даромад олса бўлади.

Тлубой АҚМАНОВ,

Қипчоқ ўрмон хўжалиги шахсий асаларичилик ёрдамчи хўжалиги мутахассис-ишчиси.

(Фото - http://agrar.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019