16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 23:15
Жамият 👁 3,561

БИЗ ЎЗБЕК ОИЛАСИДА КАМОЛ ТОПГАН ЁШЛАРМИЗ

БИЗ ЎЗБЕК ОИЛАСИДА КАМОЛ ТОПГАН ЁШЛАРМИЗ

Оила – муқаддас. Бу чиройли жумла кимларнингдир қулоғига хуш ёқиши учун ўйлаб топилган эмас, балки йиллар давомида асрлар синовидан чидам билан ўтиб келаётган юксак тушунчадир.

Оиланинг муқаддас эканлигини англаш учун аввало инсон ҳар томонлама етук бўлмоғи лозим. Етуклик эса одамни комилликка етаклайди. Шубҳасиз,  комил инсон оиланинг аҳил ва иноқ яшаши тарафдори. Бунинг учун у жон куйдиради, ҳар бир қилган ишида оиласини эслайди, оила аъзоларининг кўмаги билан улкан марраларга эришади. Оилада ота-онанинг ўрни беқиёс, ота-она аҳил бўлса, болалар ҳам улардан ўрнак олишади. Ахир "Қуш уясида кўрганини қилади”, - дейдилар-ку. Шундай экан, баркамол авлод – аҳил оила меваси. Аҳиллик ўз мевасини бермасдан қўймайди.

Муҳтарам Юртбошимиз шундай деган эдилар: "Менинг энг катта ишончим ёш авлоддир. Замонавий билимга эга, одобли, илмли, кўрсанг ҳавасинг келадиган баркамол ва шижоатли фарзандларимиздир. Мен ўзимнинг тақдиримни ҳам, мамлакатимиз ва мустақиллигимиз тақдирини ҳам ана шуларнинг қиёфасида кўраман”. Киши ана шундай фарзандлари борлигидан куч олади, онги тиниқлашади, рағбатланади, кўкси тоғдай кўтарилади. Шундай экан, Юртбошимизнинг юксак ишончини оқлашимиз даркор. Бугунги кунда илм-фан чўққиларини эгаллашимиз, орзуларимизни рўёбга чиқариш, салоҳиятимизни кенг намоён этишимиз учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Ҳар қандай давлатнинг қудрати соғлом фикрли, билимли, Ватан тақдири учун жонини тикишга тайёр фарзандларнинг кўплиги билан ўлчанар экан, биз ҳам қудратли давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаймиз!

Соғломлик ва баркамолликни бунёдкорлик туйғусисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бунёдкорлик улуғ фазилат бўлиб, инсон ҳар куни, ҳар соатда эзгу ишлар қилиб яшаши, нимадир яратиши, ниманидир кашф қилиши, қўлни ишга, мияни фикрлашга, қалбни олижаноб ҳисларга тинимсиз ўргатиб бориши эзгу фазилатидир. Замон билан ҳамнафас бугунги ўзбек йигитларини Алпомишдан андоза олган, десак муболаға бўлмайди. Қизларини эса, Зулфиядан илм-у заковатни, Увайсийдан сабр-у қаноатни, Нодирадан гўзаллигу малоҳатни мерос қилиб олган. Бунинг исботини улар қилаётган ишлар мисолида яққол кўриш мумкин. Бу ишларни санаб адо этолмайсиз. Оддий мисол: "Маde in Uzbekistаn” савдо белгиси Японияда тобора машҳур бўлиб бормоқда. Бу эса тадбиркорликнинг юксак чўққиларда эканидан далолат беради. Тадбиркорлик соҳаси билимдонлари орасида эса ўзбек оиласида камол топган, ўзбекона таълим-тарбия олган ёшлар жуда кўп. Азиз тенгдошлар! Келинг, ҳозирданоқ яхши ўқиб, ҳар бир дарсни қунт билан тинглаб, диққат билан тушуниб, эртага муносиб шахс бўлиб етишайлик. Юртимиз, Юртбошимиз, қолаверса, оиламиз ва ота-онамизнинг ишончини оқлайлик!

Света ШОМУРОДОВА,

11-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026