16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 23:14
Жамият 👁 2,263

ЖАНГЛАРДА ТОБЛАНИБ, МЕҲНАТДА ЧИНИҚҚАН БОБО

ЖАНГЛАРДА  ТОБЛАНИБ, МЕҲНАТДА  ЧИНИҚҚАН  БОБО

ХIX асрнинг 60-йилларида дунёга келган Абдураҳмон махсум тадбиркор инсон бўлганлигидан ўз меҳнати орқасидан оиласини тўқ, фарзандларини меҳнатсевар ва билимдон қилиб тарбиялай олган, эл ичра ҳурматли инсон бўлганлар.

Халқини юракдан ардоқлаб, яхши кўрадиган Абдураҳмон махсумнинг абжир  ўғли Ўрозбой "мурт” (уни Манғит элатида барча шундай атарди) ҳам ота-боболари сингари бутун онгли ҳаётини азиз Ватани, халқи бахт-саодати йўлидаги фидойи меҳнат онларига бахш этиб яшади.

Ўтган асрнинг бошида, 1912 йилда дунёга келган Ўрозбой Абдураҳмон махсум ўғли инсоният бошига хавф солган Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки кунлариданоқ кўнгиллилар сафида жангга кирди.

Ўрозбой 1941-1945 йилларда собиқ иттифоқ қўшинлари сафида фашизмга қарши аёвсиз жангларда иштирок этди. Россия қишининг 30-40 даражали совуқларида белигача қор кечиб, қон кечиб, минглаб чақирим йўлларни  яёв босиб, душманни то Берлин остонасигача қувиб борди. Уруш туфайли харобазорга айланган шаҳар ва қишлоқларни фашизм асоратидан  қутқаришдек қақшатқич жангларда иштирок этди. Ҳатто шундай жангларнинг бирида душман қўлига асир тушиб, азоб-уқубатлар чекди. Италян партизанлари сафига қўшилиб, яна қайтадан фашизмга қарши жангга кирди.

Ўрозбой Абдураҳмонов жанглардаги жасоратлари учун собиқ иттифоқ Олий Бош қўмондони томонидан бир неча жанговар орден ва медаллар билан тақдирланди. Жасур жангчи ғалабадан сўнг она Ватанига қайтгач, ўз билимини ошириш учун интилди. Қишлоқ хўжалик техникумида ҳосилот (агроном) мутахассислиги бўйича таҳсил олди. У дастлаб Қипчоқ туманидаги колхозлардан бирига раис, кейинчалик МТСда агроном, Қипчоқ туман қишлоқ хўжалик бўлимида катта агроном, 5-овул Кенгашида раис лавозимларида фаолият юритди. 1953-1954 йилларда  у Манғит пахта тозалаш заводи тажриба хўжалигида ҳосилот (агроном) вазифасида хизмат қилди. 1954-1962 йилларда туман гўшт маҳсулотлари тайёрлаш идораси тасарруфидаги ферма мудири сифатида сидқидилдан халққа хизмат қилди. 1962 йилда Ўрозбой Абдураҳмоновнинг шахсий ташаббуси билан Манғит шаҳри марказида полиз ва сабзавот маҳсулотлари билан савдо қилувчи илк дўкон-маркет ташкил этилди. Бу дўкон-маркет шаҳарликларга жуда катта қулайликлар яратди.

Азизлар, инсон – азиз, унинг хотираси – муқаддас. Тириклигидаги эзгу амаллари билан халқ дилида номи улуғланиб келаётган инсонларни ёдга олиш, уларнинг яхшиликларини эслаш, дилимизда миннатдорлик туйғулари ила руҳи-покларига тиловатлар қилиш – биз тирикларнинг бурчимиздир. Аму элимизнинг  бугунги бахтиёр кунлари учун фидойилик қилиб яшаган инсонлардан бири Ўрозбой бобо Абдураҳмоновнинг  хотираси ҳам ҳар биримиз учун азиздир.

                                                           Робия ЙЎЛДОШЕВА.

                                                                                                                (Фото - http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026