16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:49
Фан ва таълим 👁 5,065

ТЕРАН ИЛДИЗЛАРДАН КУЧ ОЛАЁТГАН АВЛОД

ТЕРАН ИЛДИЗЛАРДАН КУЧ ОЛАЁТГАН АВЛОД

Бизнинг халқимиз неча-неча асрлардан бери ўз буюклигини, ўзига хослигини, маданиятини сақлаб, ривожлантириб келган. Кўҳна ўзбек замини жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган буюк алломалари, фозил-фузалолари, дунёга машҳур шоирлари ва ҳофизлари билан  маълум ва таниқлидир. Йиллар давомида аждодларимиз ақлу закоси ила илм-фан, адабиёт билан бир қаторда санъат ва тасвирий санъат ҳам тараққий этиб келганки, бу борада яратилган мумтоз намуналар ҳозирги кунда ҳам  ўз қадрини йўқотмай, ижро этиб келинмоқда, янги-янги намуналар билан бойиб, дунё аҳлининг диққат-эътиборини ўзига жалб қилмоқда.

Юртимизда қўшиқчилик ва рақс санъати аждодларимизнинг ҳаётидан муқим ўрин олганлиги ҳақидаги илк маълумотлар Авестода ҳам борлигини инобатга олсак, санъатимизнинг  илдизлари нечоғлик теран ва чуқур эканлигини англашимиз мумкин.

Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб ёшлар таълим-тарбиясига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Уларнинг интеллектуал  салоҳиятини юксалтириш, қобилиятини  намоён этишига шарт-шароитлар яратиш ва рағбатлантириш мақсадида таълим-тарбия муассасалари қатори Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, болаларнинг спорт, санъат билан шуғулланишлари ва иқтидорини ривожлантиришлари учун шароитлар яратилди. Натижада оҳанги ҳар қандай юракларни ҳам забт эта оладиган дилрабо  куй-қўшиқлари билан  дунёга танилган атоқли санъаткорларимиз анъаналарини ишончли давом эттира оладиган истеъдодли ёшлар вояга етмоқда.

Бугунги кунда юртимизнинг ҳар бир боласи мактабда ўқишдан бўш вақтларида ўзи истаган турли тўгаракларда спорт билан, мусиқа ва санъат билан шуғулланиши учун имкониятлар  бор. Биргина бизнинг туманимиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 2 та Болалар мусиқа ва санъат мактаби  ва уларнинг филиаллари, жойлардаги Маданият ва аҳоли дам олиш масканларидаги тўгараклар шу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Аввал туман Маданият ва спорт ишлари бўлими тасарруфида бўлиб, 1998 йилдан мустақил мактаб мақомини олган 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби қатор йиллар мослаштирилган бинода фаолият олиб борди. 2013 йилда эса икки қаватли, замонавий услубда қурилган муҳташам янги бинога кўчиб ўтди. Мактаб ҳудудидаги кўкаламзор майдон ўқувчиларнинг машғулотлардан бўш вақтларида мароқли дам олишларини таъминлайди.

Қипчоқ овули ва унга яқин овул, маҳаллалар ёшларининг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камол топишига ҳисса қўшиш, ўқувчиларнинг бўш вақтлари мазмунли, мақсадли ташкил этилишига кўмаклашиш, уларнинг ижодий мусиқий қобилиятларини ривожлантириш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида фаолият олиб бораётган мактабда болаларга 8 та - фортепиано, халқ чолғулари, пуфлаб чалинадиган чолғулар, торли камонли чолғулар, баян-аккордеон чолғулар, анъанавий  хонандалик ва чолғу, тасвирий санъат ва амалий санъат йўналишларида сабоқ берилмоқда.

Масканда санъатга ошуфта 167 нафар  болаларга 53 нафар малакали мураббийлар мусиқа ва санъат сирларини ўргатиб, иқтидорларини ривожлантиришга муваффақ бўлишмоқда.

- Аслида  қобилиятсиз боланинг ўзи йўқ. Биз мураббийларнинг бурчимиз ота-оналар билан ҳамкорликда улардаги яширин  шу хислатни англай олишимиз ва юзага чиқаришимиздир.

Баъзи ота-оналар ўғил-қизини бизга олиб келиб, фалон йўналишда ўқитинг, дея сўрашади. Синов машғулотларида эса боланинг бошқа йўналишга иқтидори кучли эканлиги аён бўлади. Йўналишларга ўқувчиларни тўғри йўналтира олганимиз ютуқларимизга асос  бўлаётир, - дейди мусиқа ва санъат мактаби директори Нураддин Ёқубов.

Ҳа, муассаса тарбияланувчилари орасида ўз санъатини нуфузли давраларда, умумхалқ сайлларида намойиш этиб, элимизнинг олқишини олаётганлари кўпчиликни ташкил этади. Шунингдек, ёш иқтидорларни аниқлаш мақсадида ҳар йили ўтказилиб келинаётган анъанавий танловларда ҳам муносиб иштирок этиб келишмоқда. Бу борада кейинги йиллардаги кўрсаткичларга назар солишнинг ўзи кифоя. Хусусан, 2014 йилда М.Қориёқубов номидаги кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон босқичида Маҳкам Ўрозбоев биринчи, Отабек Йўлдошев биринчи, Темур Камолов иккинчи, Малоҳат Султонова иккинчи ўринларни эгаллашган бўлса, якуний - мамлакат босқичида Маҳкам Ўрозбоев учинчи, Отабек Йўлдошев биринчи ўринларни қўлга киритишди.

2015 йилда ўтказилган ижодиёт танловида Достонбек Тиловмуродов анъанавий ашула ижроси бўйича, Худоёр Туркманбоев эстрада йўналишида ижро этган қўшиғи учун Қорақалпоғистонда биринчи ўринларни енгиб олдилар. Шунингдек, Достонбек Тиловмуродов "Санъат ғунчалари” кўрик-танловининг мамлакат босқичида флейтада куй ижро этиб, учинчи ўринга муносиб топилди. Шамсиддин Бекишбоев тасвирий санъат йўналиши бўйича, Озода Болтабоева зардўзлик бўйича Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг Республика танловида қатнашиб, иккинчи, учинчи  ўринларни эгалладилар. Жорий йилнинг 25 мартида Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг М.Ашрафий номли академик ва эстрада ижрочилик Республика танловида ҳам муассаса ўқувчилари муваффақиятли қатнашдилар. Илҳом Каримов биринчи, Элдор Юсупов биринчи, Аҳмаджон Қўшмонов иккинчи, Достонбек Тиловмуродов учинчи, Нодирбоек Солибоев учинчи, Санжар Турсунбоев учинчи ўринларга лойиқ топилди.

Шунингдек, 2016 йил апрель ойида Сайёра Сафарбоева "Ватан” қўшиғини ижро этиб, ижодкор ўқувчиларнинг Қорақалпоғистон Республика танловида иккинчи ўринни эгаллади. Мамлакатимиз миқёсида ўтказилган "Санъат ғунчалари” халқаро танловида Достонбек Тиловмуродов флейтада куй-ижро этиб, учинчи ўрин соҳиби бўлди.

- Мазкур танловлар ўқувчиларимизнинг иқтидорини баҳолаш билан бирга уларни яна  ҳам олдинга интилишга, ўқиб-ўрганиб, қобилиятини ривожлантиришга ундаётгани билан ҳам аҳамиятлидир, - дейди муассаса директори ўринбосари Давронбек Ўрозбоев.

Ҳа, бола мисоли бир ниҳол. Биргина ниҳолни парваришлаб вояга етказишга боғбоннинг қанчалик меҳри, меҳнати зарур. Ўсиб келаётган ёш авлод қалбига аждодларимиздан мерос мумтоз куй-қўшиқларимиз, ашулаларимиз ва рақсларимизга меҳр уйғотиб, бу бебаҳо меросимизни авайлашга ўргатиш, маромига етказиб ижро этишларига эришиш қанчалик машаққатли эканлигини ҳамма ҳам ҳис қилавермайди. Бироқ мактаб ўқувчиларининг концертларини томоша  қилган киши уларнинг афғон рубоби, қўшнай, доира, дутор каби чолғу асбоблари қатори скрипка, кларнет, флейта, фортепиано, виолончель, баритон каби мураккаб чолғу асбобларида ҳам маромига етказиб куйлар ижро этишаётганига гувоҳ бўлади.

Мактабда ўқувчиларнинг бир эмас, бир неча йўналишда ижодий қобилиятлари юзага чиқарилаётир.

- Бир йўналишни мукаммал  эгаллаш учун бир неча йўналишни  билиш керак, - дейди бу ҳақда тажрибали ўқитувчи Бахтиёр Жўллибоев. – Айтайлик, ашулани маромига етказиб ижро қиламан, деб ният қилган бола албатта, чолғу асбобида шу ашула куйини чала олса, яъни ашуласи куйини чуқур ҳис қила олса, ижроси муваффақиятли чиқади.


Ҳозир кўр-кўрона, ҳар бир  хонанданинг ижросидан бир қўшиқ ёдлаб, давраларда айтиб, артистман, деб юрганлар кўп. Уларнинг йўли қисқа эканлигини ҳаёт исботламоқда. Ҳақиқий ижро учун аввало шу соҳадаги билимни чуқур эгаллаш керак.

Мактаб ўқувчиларининг халқ ижодиётининг энг сара намуналаридан бўлган Хоразм мақомлари, мақом йўлларида яратилган мумтоз куй ва ашулаларни, шунингдек достонларни ижро этишга бел боғлаганлари ва баҳоли қудрат уддасидан чиқаётганлари кишини қувонтиради. Мазкур маскан бахшичилик синфи ўқувчиси Жаҳонгир Сафарбоев ижросида "Ғариб ошиқ ва Шоҳсанам” достонидан "На боғ билди, на боғбони” ашуласини тинглаган киши ҳали 10 ёшлар атрофидаги боланинг Хоразм достончилигидаги ўйноқи, халқона оҳангда чалган мусиқасига, мусиқага мос ашула ижросига тан бермай иложи йўқ. Рубобда ашула куйини моҳирона чалиши, куйга уйғун ашула ижроси кишини ўзига ром этади, келажагига ишонгинг келади. Унинг тенгдоши Худоёр Туркманбоев ижросидаги "Ватан” қўшиғи ўзимиз туғилиб ўсган, умргузаронлик қилаётганимиз шу азиз Ватанимизни бутун борича кўз ўнгимизда гавдалантиради, воҳамизга хос бой ва ранг-баранг санъатни ардоқлаб, эъзозлаб, маромига етказиб халқимизга тақдим этишга қодир бўлган ижрочилар авлоди вояга етаётганидан дарак беради ва ҳар биримизга қувонч бағишлайди. Чунки санъат халқники, ҳаммамизники.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019