16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:53
Жамият 👁 3,553

КЕЧА КИМ ЭДИГ-У БУГУН КИМ БЎЛДИК?

КЕЧА КИМ ЭДИГ-У БУГУН КИМ БЎЛДИК?

Ҳар бир давлатнинг ўз ўтмиши, кечмиши, тарихи мавжуд. Айнан ўша тарихимиз асосида биз келажакни кўра бошлаймиз. Келажак сари олға қадам ташлаймиз. Азал-азалдан ота-боболаримиз шу муқаддас тупроғимизни кўзларига тўтиё қилиб, асраб-авайлаб келмоқда. Бу макон, бу она тупроқ бизларга ота-боболаримиздан қолган меросдир. Мерос эса азалий қадрият даражасида улуғланмоғи даркор. Бизнинг аждодларимиз буюк инсонлар бўлишган. Уларнинг Ватанимиз учун қилган жасоратлари ёш авлодга ибрат бўла олади. Уларнинг Ватан олдида қилган жасоратлари ҳақида ўйлаган ҳар бир инсоннинг қалбида Ватанпарварлик туйғуси туғён ура бошлайди. Бизнинг ҳам Ватанимиз учун бирор буюк иш қилгимиз келиб қолади. Болалик чоғимиздан онг-у шууримизга сингган, номи тарих зарварақларидан ўчмас жой олган Жалолиддин Мангуберди, Широқ, Тўмарислар жасорати қалбимизга ҳамиша куч бағишлайди. Улар Ватанимизни ёв зулмидан асраганлар. Унинг эртаси учун курашганлар ва керак бўлса, бу йўлда жон фидо қилганлар.

Халқимиз, ота-боболаримиз чеккан азоб-уқубатлар собиқ иттифоқ даврида янада оғир бўлганини бобо ва бувиларимиз тилидан эшитиб, бугунги фаровон ва озод ҳаётимизга шукроналар айтамиз.

Биз – мустақиллик болаларимиз, бобомиз, бувимиз, ота-оналаримиз кўрган қийинчиликлар бизга тамоман  бегона. Фақат ана шу азиз инсонларимизнинг кечаги кун ҳақидаги изтиробли ҳикояларини эшитиб, телефильмлар орқали кўриб, Юртбошимизнинг Ўзбекистон давлатини жаҳонга танитиш, ёш авлод тарбияси йўлида олиб бораётган изчил сиёсатидан ҳар лаҳза бахтиёрлик ҳиссини туйиб яшаймиз. Кечаги ўзгаларга муте бўлган халқимиз бугун озод. Биз ана шу озод халқ фарзандларимиз.

Юртимизда юксак салоҳиятли ёшларни вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Юртбошимиз ҳар чиқишларида биз ёшларга: "Болаларим!” – дея мурожаат қиладилар. Мамлакатимизнинг келажаги, ишончи биз ёшлар эканлигини кўп бора таъкидлайдилар.

Ҳар бир инсон ўз Ватанини тилига олиб мақтангиси келади. Шу жумладан мен ҳам Ватаним билан фахрланаман. Бизнинг Ўзбекистонимиздек юрт ҳеч қаерда йўқ. Чунки унинг ҳар бир қарич ери менинг юрагимга туташ.

Бизнинг аждодларимиз буюк инсонлар бўлишган. Биз авлодлар ҳам ўзимизни шунга яраша тутмоғимиз даркор. Зеро, аждодлари, авлодлари буюк юртнинг келажаги ҳам буюкдир!

 

Севара АНВАРОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019