17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 16:41
Фан ва таълим 👁 3,679

ИБРАТ САБОҚЛАРИГА АЙЛАНГАН “ХОТИРА ДАРСЛАРИ”

ИБРАТ САБОҚЛАРИГА АЙЛАНГАН “ХОТИРА ДАРСЛАРИ”

"Инсон – азиз, хотираси - муқаддас”, - дердилар доим Ўзбекистоннинг биринчи Президенти, барчамиз учун қадрли, халқпарвар, ватанпарвар инсон Ислом Абдуғаниевич Каримов.

Бутун ҳаётини эл-юрт ободлиги, халқ фаровонлиги ва осойишталиги, миллатлараро тотувлик ва тинчликни таъминлаш ишига бағишлаган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан ҳам азиз халқини, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини қадрлаб, улуғ аждодлар хотирасига дилидаги чексиз ҳурмат ва эҳтиромини амалий ишлари билан ифода этиб яшадилар.

Мамлакатимизнинг барча ўқув муассасаларида 4 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти хотирасига бағишланган "Хотира дарслари”да Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон халқига нечоғлик буюк эҳтиромлар кўрсатгани, пировардида ўзбек халқини келажаги порлоқ, энг улуғ ва энг азиз йўлга олиб чиққани, бу йўлда қилган сабр-матонати, мамлакат раҳбари сифатидаги буюк жасорати ҳақида ҳикоя қилинди.

Улуғ Юртбошимизнинг она Ватан равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган "Хотира дарслари” туманимиздаги академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва барча умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди.

Ўқувчилар И.Каримовнинг таржимаи ҳоли билан таништирилгач, Ислом Каримовнинг Ўзбекистонни мустақил давлат  сифатида равнақ топтириш, жаҳондаги ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш йўлидаги фидойиликлари, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, шу баробарида мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан, миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат  арбоби, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, мислсиз ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси сифатидаги хизматлари ҳақидаги лавҳалар намойиш этилди.

Айниқса, ўқувчиларга "Хотира дарслари”да халқимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда жаҳон тажрибаларини ўзида мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг  янги модели – иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи эканлиги, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш ва ниҳоят кучли ижтимоий ҳимоя каби беш машҳур тамойилни ўз ичига олган жаҳонга машҳур тараққиётнинг "Ўзбек модели” хусусида кенг ва мазмунли ҳикоя қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлиги, сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга қодир Қуролли Кучлар, Чегара ва Ички қўшинларни замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этиш, маънавий қадриятларга нисбатан юксак эътибор ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш, халқаро  майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини юксалтириш, одамларнинг онг ва тафаккурини ўзгартириш, улар онгида янги миллий ғоя, миллий мафкура асосларини шакллантириш, миллатлараро тотувлик, динлараро ва конфессиялараро бағрикенгликни қарор топтиришдек ўта улкан ва масъулиятли вазифани жасорат билан уддалагани "Хотира дарслари”нинг мазмун-моҳиятига сингдирилди. Хусусан, мазмун-моҳиятига кўра мутлақо янги таълим-тарбия тизими – Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг яратилиши ва уни амалга оширишда Президентнинг ўзи бош-қош бўлгани ҳақида батафсил сўз юритилди.

- "Хотира дарслари”да ўқувчилар Ўзбекистоннинг Биринчи Президентига қалбларида катта ҳурмат ва эҳтиром билан иштирок этдилар, - дейди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 40-сонли умумтаълим мактаби директори Санобар Хўжамуродова. – Айниқса, Президентимизнинг ёшларга қарата: "Азиз фарзандларим, маррани баланд олинглар, ўқиб-ўрганиш, касб эгаллаш, изланишдан бир муддат ҳам тўхтаманг”, – деган мурожаатини такрорлашиб, келажакда ҳаётда ва ўқишда Ислом Каримов орзу қилганидай салоҳиятли инсонлар бўлиб етишишга ҳаракат қилишларини изҳор этдилар.

"Хотира дарслари” туманимизнинг барча ўқув масканларида беқиёс ҳурмат ва эҳтиром ила ўтказилди ва юртга фидойилик, ватанпарварлик, матонат ва жасорат, одамийлик тимсоли сифатида юксак маънавият ҳамда ибрат сабоқларига айланиб кетди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

журналист.

Суратда: 36-сонли умумтаълим мактабида "Хотира дарси”.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026