17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 07:03
Жамият 👁 1,650

ЭЛ АРДОFИДАГИ ИНСОН

ЭЛ  АРДОFИДАГИ  ИНСОН

Худоёр Шомуродов 1946 йил 3 декабрда Хоразм вилоятининг собиқ Манғит туманида Шомурод ака ва Абадан опа Камоловлар оиласида таваллуд топди.

Урушдан кейинги халқнинг аҳволи  ночор, деярли ҳамма нарса етишмайдиган 1953-60 йилларда ҳозирги 26-сонли (собиқ Папанин номли) мактабда ўз даврининг забардаст ўқитувчилари Шомурод Давлатов, Иброҳим Машариповлардан, кейин 1961-63 йилларда ҳозирги  5-сонли мактаб (собиқ С.Раҳимов номли)да Исмоил Хўжамуратов, Йўлдош Болтабоев ва Ўктам Қурбоновлардек таълим фидойиларидан таҳсил олиб, мактабни яхши баҳоларга битказди. Шу йили Самарқанд давлат тиббиёт институтининг педиатрия факультетига ўқишга кириб, уни 1969 йилда муваффақиятли тамомлади. 1969 йилда Амударё туман тиббиёт бирлашмасига ишга келиб, В.П.Гаухман, унинг рафиқаси, болалар шифокори Сара Менсожник, Раъно Абдуллаева, А.Мадаминов, К.А.Огай, Й.Худойберганов, Я.Явидов, А.Хўжаметов, Қ.Сабиков, И.Тажибоев, Б.Кенжаев, О.Халимов, У.Жағалов, Г.Собировалар, яъни туман соғликни сақлаш тизимининг дарғалари билан ишлаш, улардан ўрганиш, айримларига ўргатиш насиб қилди.

Худоёр Шомуродов ишлаган даврларда тумандаги шифохоналарнинг моддий техника базаси ниҳоятда ачинарли эди. Бу етишмовчиликларнинг салбий оқибатлари айниқса болалар ўртасидаги касалликнинг кўпайишига ва болалар ўлимгарчилигининг юқори бўлишига  олиб келарди. Ўша йиллар Худоёр Шомуродов ТТБнинг бош педиатри, кейинроқ ТТБ бошлиғининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича муовини бўлиб, кўп йиллар тунни-кунга улаб ишлади. Туман соғликни сақлаш тизимидаги эришилган  ижобий ўзгаришларга муносиб ҳисса қўшди. У ўз врачлик малакасини ошириш учун Тошкент, Қозон ва Самарқанд шаҳарларидаги малака ошириш институтларида ўқиди, ўрганди ва етук болалар невропатолог шифокори бўлди. У нафақат маҳоратли шифокор бўлди, балки шифохонанинг маънавий, маърифий, жамоат ишларида фаол қатнашди.

Шифохона касаба уюшмаси аъзоси ҳамда кейинги йиллар ЎзХДП бошланғич партия ташкилоти котиби бўлиб, беминнат хизмат қилди. Халқ орасида "Худоёр доктор” номини олди. Худоёр Шомуродов 2011 йилда ишдан нафақага чиққан бўлса-да, ота-оналарга болани парваришлаш бораси-да, соғлом турмуш тарзи аҳамияти ҳақида маслаҳатлар беришдан эринмайди, оғринмайди.

Худоёр ниҳоятда камтар, маданиятли инсон. Фарзандлари Барно – ўқитувчи, Феруза – болалар шифокори, Алишер – тадбиркор, кичик фарзанди Оллаёр ҳали ўқувчи.

Худоёр Шомуродовнинг кўп йиллик соғликни сақлаш ва жамоат ишларидаги самарали меҳнати муносиб тақдирланди. Унга 1990 йилда "Соғликни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони берилди. 1994 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи таъсис қилинган "Соғлом авлод учун” орденини шахсан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қўлидан олишга муяссар бўлди.

Худоёр нафақага чиққан бўлса-да, тиниб-тинчимайди. Ёшликда меҳнатга чиниққан эмасми, деҳқончиликка, чорвага ҳамда гулларга, китобга шайдо. Рафиқаси Қурбонгул билан фарзандлари, неваралари қуршовида шу машғулотлари билан тиним билмайди. Худоёр Шомуродовни 70 ёшлик юбилейи билан самимий табриклаймиз, мустаҳкам соғлик, мазмунли умр, оиласига бахт-саодат тилаймиз!

Сизга яна узоқ йиллар халқ хизматига камарбаста бўлиб юриш бахти насиб этаверсин!

Дўстлари ва бир гуруҳ фахрий шифокорлар номидан Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган соғликни сақлаш ходими Мавланберган ТОЖИБОЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026