17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 14:47
Жамият 👁 3,189

ЭЛИМ, ДЕБ ЯШАГАН ИНСОННИ ЭЛ УНУТМАЙДИ

ЭЛИМ, ДЕБ ЯШАГАН ИНСОННИ ЭЛ УНУТМАЙДИ

"Агар кетганингни биронта одам сезмаса, демак, у даврада сен ҳеч ким эмассан”.

Машҳур файласуф айтганидай  кимнингдир наинки даврадан, балки ҳаётдан кетгани ҳам бошқаларга унчалик сезилмайди, у ҳақдаги хотиралари ҳам тезда унутилади. Аксинча, яна бир тоифа одамлар борки, уларнинг ҳаётдан кетиши бутун халқ учун оғир йўқотиш бўлади, бундай кишилар кўнгилларда эзгу ишлари билан абадий яшайди.

Туманимизнинг собиқ ҳокими, иқтисод фанлари номзоди Ражаббой Йўлдашев, таъбир жоиз бўлса, ана шундай одамлар сирасидан эди.

Мен аввал, 1996 йилдан туман Маданият бўлими мудири, 2011-2012 йилларда "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси, кейинчалик бир йил "Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида Ражаббой Йўлдашев билан кўп бора суҳбатлашганман, хизмат лавозимимга доир муаммо, масала ва таклифлар юзасидан мурожаат қилган вақтларимда у киши доимо диққат билан қулоқ солиб, эътибор, амалий ёрдамлар берган.

Ражаббой Йўлдашев корхона, ташкилотлар раҳбарларига йиғилишларда доимо "дардингизни ичингизда йиғиб юрманг, муаммо бўлса, дадил ўртага ташланг, биргалашиб ечишга ҳаракат қиламиз”, дерди. Қабулига кирган одам билан хоҳ у катта ё кичик бўлсин, албатта олдига пешвоз чиқиб кўришиб, омонлик сўрашиб, кейин иш юзасидан гаплашарди. Қайси соҳага доир мажлис бўлса-да, у киши иштирокчиларнинг деярли барчасини танир, сўзи орасида залдагиларга баъзан отини айтиб мурожаат қилар, кўрилаётган масала юзасидан фикрини сўрар ё авваллари йўл қўйилган бирон камчиликни қандай бартараф этганига қизиқарди.

Ражаббой Йўлдашев тумандаги барча фермерларни, тажрибали деҳқонларни, ҳар бир хўжаликдаги экин майдонларни ҳам яхши биларди, фалон отизда бундай бўлибди, фалон отизнинг экини чанқаб турибди, деб танбеҳ берарди. Шу баробарида меҳнатни қадрлашни ҳам жойига қўярди.

У киши камтарин, одамгарчиликли ва шундай фидойи ва юксак ақл-заковат эгаси эди.

Адашмасам, бу воқеа 2012 йилда бўлган эди. 9 май куни Хотира боғида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали йиғилишга тўпланган эдик. Ражаббой Йўлдашев Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан бирма-бир кўришиб, омонлик сўрашиб чиқди. Шунда "Боғ” маҳалласида яшовчи фахрий отахоннинг соғлигида муаммоси бўлгани учун ёнида ҳамроҳлик қилиб келган турмуш ўртоғига:

– Отамизни ўғилларига ҳам ишонмай ўзингиз етаклаб келибсиз-да, онахон. Раҳмат сизга, отамизни асранг, уларни қанча эъзозласак, шунча кам, – деди.

Онахон чолининг соғлиги яхши эмаслигини, агар йўлланма беришнинг  иложи бўлса, саломатлигини тиклашга олиб боришини айтди.

Шунда ҳали отахоннинг қўлини қўйиб юбормай туриб, Ражаббой Йўлдашев мени чақирди (Мен у пайтда "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмасини бошқараётган эдим).

– Онахоннинг илтимосини бажара оламизми? – деди менга кулиб. Мен "албатта”, деб жавоб бердим.

Хуллас, икки-уч куннинг ичида уруш фахрийси Йўлдош Ортиқов ва турмуш ўртоғига сиҳатгоҳга йўлланмани олиб бориб бериб, бу ҳақда ёшуллига кириб айтганимда, қувониб, менга қайта-қайта раҳмат айтган. Ўйлаб кўринг-а, азизлар, елкасида бутун бир Амударёдай улкан туман ташвиши турган ҳокимнинг  уруш фахрийсига шунчалик эътиборини нима деб аташ  жоиз? Бу – Одамгарчиликми? Юртдошларига фидойиликми, ҳурмат-эътиборми? Йўқ, Ражаббой Йўлдашевга бу таърифларнинг барчаси ҳам камлик қилади. Чунки у кишининг доим фикри-ёди шу туман, меҳнаткашлар ташвиши билан банд бўларди, шу эл ташвиши билан бўлиб, ўзини ўйламасди, ҳаловат нелигини билмасди.

2012 йил кузида туманимизга "Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Жалил оға билан давлат арбоби, узоқ йиллар республикамизга раҳбарлик қилган Қаллибек Камоловлар пахта йиғим-терими муносабати билан ташриф буюришди.

Меҳмонларни Ражаббой Йўлдашев билан Амударё понтон кўприги олдида кутиб олдик. Бирга овулларни айландик, фермернинг дала шийпонида тушлик қилдик. Уларнинг суҳбатига гувоҳ бўлиб Ражаббой Йўлдашевни нафақат амударёликлар, балки бутун Республикадаги таниқли одамлар ҳурмат қилишини ҳис қилганман.

Амударё тумани равнақи, эл фаровонлиги йўлида жонини аямай меҳнат қилган, халқининг юрагидан чуқур жой олган, меҳр-муҳаббатини қозонган Ражаббой Йўлдашевнинг ҳаётдан бевақт кетганлиги ҳар бир кўнгилда армон бўлиб қолди.

Ҳаётлигида ўз меҳнатлари билан ўзига ҳайкал қўйиб кетган туманимиз раҳбарини қутлуғ Рамазон ҳайити кунларида барчамиз  эсга олиб, руҳи покига дуолар ўқиймиз. Элим, деб яшаган инсонни эл ҳеч қачон унутмайди.

Гулмирза НУРМАТОВ, меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026