17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 15:21
Жамият 👁 4,160

ЎТГАН КУНЛАРГА БИР НАЗАР...

ЎТГАН КУНЛАРГА БИР НАЗАР...

Инсон вақт ўтиб, нафақа ёшига етганда, ўтмишига бир назар ташлаб, болалик, ёшлик, қариликнинг илк даврларини эсга олади. Яқин қариндошлар, ота-она, қўшнилар, ошна, ёр-дўстлар билан кечган умр йўлларини хотирлайди.

Вақт ўтиши билан инсон кўп нарсага эътибор берар экан. Ҳаётдаги баъзи бир ютуқлар, ғалабалар, камчиликлар хаёл кўзгусида жонланиб, айниқса, талабалик "олтин давр”ини жуда ҳам кўмсар экан инсон.

Мен 1952 йил 19 октябрда туғилдим. 1975 йилда ўша пайтдаги ҚДПИ жисмоний тарбия факультетини муваффақиятли тугатдим. Спортнинг волейбол тури бўйича 1966, 67-, 68-, 71-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ўқувчилар спартакиадаси чемпиони бўлдим. 1973 йил Ўзбекистон Республикаси ёшлар биринчилигида кумуш медаль совриндори, 1973 йил Ўзбекистон Республикаси спартакиадаси иккинчи ўрин соҳиби бўлдим. Устозларим Рустам ака Юлдошев ва Кулаков Юрий Ивановичдан чексиз миннатдорман!

Спортда, ҳаётда эришган барча ютуқларим учун устозларим ва раҳматли ота-онамга қалбимда чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан яшайман.

Халқимизда "ҳовли олма, қўшни ол”, деган ажойиб ҳикмат бор. Мен умр йўлдошим Шукуржон билан "Бойовул” маҳалласига кўчиб ўтган кунимиздан бошлаб, мени яхши қўшниларга ҳамроҳ қилган тақдиримдан миннатдорман. Чунки ҳаётимдаги яхши-ёмон кунларимда (ёмон кунлар ҳеч қачон бўлмасин!) жондек азиз қўшниларим менга қўл-қанот бўлиб келишади. Биз маҳалламизнинг фидойи инсонлари (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!) – Шомурод оға Эрнафасов, Тўлғон опа, Гулчеҳрахон опалар, Неъмат ва Амин акалар, машиналар устаси Озод ака, ҳар доим узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилишга интилиб тургувчи шофёр Тўлибой ва Ҳамза акалар, Давлатбой ака Камолов, иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Зина опа, Исмоил ака Юсупов, Жумабой Қурбонов, Ҳайитбой оға, сўзлари ширин, меҳрибон Оймон ва Гавҳар опалардан ҳаёт илмини, ўзбекона тутумларни, меҳр-оқибат ва тотувликда яшаш илмини ўргандик.

Баъзан оила ва ҳаёт ташвишларидан чарчаб, ҳорғин кайфиятда юрган пайтларимда ана шу улуғ инсонлар бир оғизгина ширин сўзлари билан менинг  кўнглимни тоғдай кўтариб юборишганларини эсласам, ҳақиқатан ҳам қариндошдай меҳрлари жонимга туташ инсонлар, ҳаёт қийинчиликларини, синовларини мардона енгиб ўтишим-да аҳил ва иноқ қўшниларим, ҳеш-ақраболарим – яқинларимнинг ўрни нақадар катта эканлигини ҳис этаман.

Яхши замонлар келди, азизлар! Яйраб ишлайдиган, ҳузур қилиб, янгиликлар сари интилиб яшайдиган, ҳалол меҳнат қилган киши қадр топадиган давр бу! Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ҳаётимизга кириб келаётган чиройли ўзгаришлар, Қорақалпоғистон ва туманимиз миқёсидаги юксалишлар кишининг қалбига фахр ва завқ бағишлайди. Шулар ҳақида ўйларканман, яна ёшлигимга қайтгим, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу ишларда жасорат ва матонат кўрсатиб  ишлагим келади, дилимда ҳозирги ёшларга ҳавас уйғонади ва:

– Тўлиб-тошиб, ҳаётдан завқ олиб яшанг, болаларим! Ўқинг, юксак илм чўққиларини забт этинг! Зеро, сиз ёшларнинг энг улуғ матлабингиз шудир, сизни она Ватан қўллаб, она Ватан кутмоқда! – дейман.

Бахтиёр РАЖАБОВ,

спорт таълими фахрийси, "Бойовул” маҳалласи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026