17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 17:39
Жамият 👁 1,365

«СЕВГИ ТАРИХИ» – ШАЪНИНГИЗГА ДОҒ ТУШИРМАСИН!

«СЕВГИ ТАРИХИ» – ШАЪНИНГИЗГА ДОҒ ТУШИРМАСИН!

– Севиб турмуш қурганмисиз? – дея сўрадим кўп йилларнинг юзини кўрган бир онахондан. Беъмани саволим учун узр сўрашга эндигина оғиз жуфтлаётсам юзида табассум билан гап бошладилар:

– Эҳ, қизима-а, бизнинг давримизда бунақа нарсалар бўлмаган. Ота-онам лойиқ топган одамга тегиб, кам бўлганим йўқ, мана, худога шукур, фарзандларим, невараларим, эвараларим бор, мен дунёдаги бахтли оналардан бириман.

Онахоннинг гапларини тинглай туриб, беихтиёр, ўша даврни ҳозирги замон билан таққослагим келди. Қизиқ, авваллари ростдан ҳам ёшлар ота-оналари танлаган йигитга турмушга чиққан, ота-онаси танлаган қизга уйланишган. Ҳозиргиларга ўхшаб гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора учрашувлар-у, кўча-кўйда қўл ушлашиб юришлар бўлмаган. Бундай номаъқулчиликларни ўзларига ор деб билишган...

Бироқ қизиғи шундаки, ўша даврда бир-бирини синамай, "севги саргузаштлари”ни бошидан ўтказмай турмуш қурганлар орасида қўйди-чиқдилар, ажралишлар ҳозиргига қараганда анча кам бўлган, деярли учрамаган. Мен бу билан ҳозирги ёшларни қораламоқчи эмасман. Ҳар ким ҳам севиб, севилиб, бахтли бўлишга ҳақли. Бироқ мени ўйлантираётган, дилимни хира қилаётган масала бошқа.

Азиз муштарий, кейинги пайтларда тўйидан олдин фалончининг ўғли ёки қизи "севги тарихи” ишлатгани Урганчга кетибди, ё бир қисмини Нукусда, бир қисмини Тошкентда "съёмка” қилармиш, деган гап-сўзлар сизнинг ҳам қулоғингизга чалинаётган бўлса ажаб эмас. Бу одат кейинги пайтларда турмуш қураётганлар орасида шундай кенг тус олмоқдаки, ҳатто айрим ёшларимизнинг қўш-тирноқ ичидаги анъанасига айланиб боряпти. Бу ҳақда сўз кетаркан, севги тарихи ўзи нима, деган савол туғилиши табиий. Севишганларнинг танишган кунидан бошлаб, то тўй кунига қадар бўлган учрашувлари, севги саргузаштлари романтик тарзда тасвирга олиниши "севги тарихи” деб аталаркан.

Кейинчалик бу "тарих”ни баъзи ёшлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирар, айримлари эса тўйи куни катта экранда тўйга йиғилганлар эътиборига ҳавола қилишар экан...

Хўш энди, би-ир ўйланиб кўрайлик-чи, азиз ёшлар, бу беъмани, бизнинг миллийлигимизга бутунлай бегона бўлган одатни нима деб аташ мумкин? Егани олдида, емагани орқасида бўлган ёшларимизнинг тўқликка шўхлигими? Менимча, бу хунук одатни биз маънавиятсизлик ва исрофгарчилик деб атасак, тўғрироқ бўлади. Дарҳақиқат, агар масалага молиявий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, ўша "Севги тарихи” "съёмкаси”га кетадиган харажатлар, йўл ҳақи-ю, бошқа харажатларни ҳисоблаб кўрадиган бўлсак... ота-онанинг чўнтагининг шўри.

Келиб чиқиши мавҳум бўлган салбий одатларни тарғиб қилаётган, ўзларича замонадан олдинроққа талпинаётган ёшларга қарата дўстларча шундай дегим келади: азизларим, биласизми, ҳақиқий севги тарихи юракда бўлади. У ўзаро меҳр-муҳаббат ва одоб-ахлоқ асосига қурилади. Севгисини юқоридаги каби кўз-кўз қилиб, етти иқлимга овоза қилиш маънавиятли инсонларга ярашмайди. Энг ёмони, бу келгинди одатлар сизнинг муҳаббатингизга ва шаънингизга соя солиши мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўринг!

Азиза МАДРАҲИМОВА.

(Фото - http://zarnews.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026