16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:59
Фан ва таълим 👁 6,010

ЖОНКУЯР МУАЛЛИМА

ЖОНКУЯР МУАЛЛИМА

Мен ҳаётнинг барча синовларидан ўтиб, олтмиш ёшни қаршилаётган, қирқ йил давомида педагог бўлиб ёшларга таълим-тарбия берган бир инсон сифатида ўзим меҳнат қилаётган жамоадаги ҳамкасбларимиз томонидан амалга оширилган ишларни ва уларнинг натижаларини кўз олдимга келтираман. Шундай пайтларда халқимиз томонидан севиб томоша қилинадиган "Суюнчи” фильми бош қаҳрамонларидан бири Анзират буви тўғрисида айтилган "Қишлоқнинг виждони” деган ибора "лоп” этиб миямга келади. Шунда яна илгари жамоамизда меҳнат қилган ва айни кунда ҳам меҳнат қилаётган сўзи билан иши бир, талабчан, камчиликларга муросасиз кишиларни кўз олдимга келтираман. Демак, бундай инсонларни биз ҳам жамоамизнинг виждони деб атасак ярашар экан-да!

Биз яқинда бор куч-ғайратини, шижоатини ёш авлод таълим-тарбиясига бахшида этган, узоқ йиллар мактабимиз шаънини ҳимоя қилиб, шогирдлари меҳрини қозонган фидойи муаллима Айимжон Жуманиёзовани нафақага кузатган эдик. Таъбир жоиз бўлса, у ҳақиқатан ҳам жамоамизнинг виждони эди.

Айни кунда мактабимизда барча ҳамкасбларимиз ўзларининг ишчанлиги, яхши фазилатлари билан ҳаммага ўрнак бўлган устозлар каби фаолият кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Шундай ҳамкасбларимиздан бири – она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Инобат Ражабова фидойилиги билан жамоамизнинг ҳурматига сазовор бўлаётир.

Инобат Ражабова Холимбег овулидаги ўрта мактабни тугатиб, 2000 йилда Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кирди. Инобат ушбу олийгоҳни муваффақиятли тугатиб, 2004 йилдан буён овулдаги 17-сонли мактабда муаллималик қилаяпти.

Инобат Ражабова иш фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ ўз касбига меҳр қўйди, бугун кечагидан, эртага эса бугунгидан яхшироқ ишлашга ҳаракат қилди.

Мактаб жамоаси Инобатни ўз фанининг билимдони, қатъиятли, бошлаган ишини охирига етказадиган, ўз касбига, жамоасига содиқ муаллима сифатида ҳурмат қилади.

- Давлатимиз биз педагогларга бир қанча шароит ва имкониятлар яратиб бераяпти. Биз эса бундай имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз лозим, – дейди ишчан муаллима И.Ражабова.

Ҳар бир дарсини янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этадиган бу муаллимани барча ўқувчилар ҳурмат қилишади.

Мактабимизда Инобатнинг саъй-ҳаракатлари туфайли, бирон бир аҳамиятга молик бўлган сана нишонланмай қолмайди. Унинг ўқувчиларини ҳали Соҳибқирон Амир Темур, ҳали Улуғбек, Бобур сиймосида ёки Нодираю Увайсий сиймосида кўришингиз мумкин.

Ўз касбини севиб, фидойилик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилаётган муаллима Инобат Ражабова ўз шогирдлари билан турли кўрик-танловларда, фан олимпиадаси, билимлар беллашувларида муваффақиятли қатнашиб келаётир. Бундай танлов ва беллашувларда унинг Барно Отахонова ва Мунисхон Раҳимова сингари шогирдлари фаол иштирок этмоқдалар.

Инобат Ражабова кечагина З.Асқаров, М.Турсунова, О.Аҳмедов, П.Эшманов, Ў.Эшманов, О.Турсунова, М.Маҳмудов ва Б.Эшмановларнинг севимли шогирди эди.

Инобат айниқса, ўз онасидай яқин бўлиб қолган устози, марҳума Зиёда Ражабовани соғиниб эслайди.

Бугун эса Инобатнинг ҳам шогирдлари бор. Унинг  Фароғат Кенжаева ва Марварид Тожимуродова сингари шогирдлари ўзи билан бир жамоада ёшларга таълим ва тарбия беришда фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

Шогирдлар камолини кўриш устоз учун бахт, деганларидек, Инобат ҳам ўз шогирдларининг муваффақиятларидан ҳамиша қувониб юради.

Мен ҳамкасбим Инобат Ражабованинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб, унга қуйидаги шеъримни бағишлашни маъқул кўрдим:

Ҳамиша фидойи бизнинг Инобат,

Жўшиб ишлар, қалби тўла шижоат.

Шогирдлари унинг билимдон эрур,

Заковат бобида дилни қилар шод.

 

Ўқиб-изланишга сарф қилар кучин,

Тиниб-тинчимайди, дўндирар ишин.

Шогирдлари эса Қорақалпоқда,

Ғолибдир фанлар олимпиадасин!

Янгибой ЭШИММАТОВ,

17-сонли мактаб ўқитувчиси, "Шуҳрат” медали соҳиби.

Суратда: Инобат Ражабова шогирдлари Мухлиса Машарипова ва Гулзебо Тўлибоевалар билан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019