17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 20:47
Жамият 👁 1,305

«ХАЛҚИМИЗ ЭPТАГА ЭМАС, УЗОҚ КЕЛАЖАКДА ЭМАС, АЙНАН БУГУН ЎЗ ҲАЁТИДА ИЖОБИЙ ЎЗГАPИШЛАPНИ КЎPИШНИ ИСТАЙДИ»

«ХАЛҚИМИЗ ЭPТАГА ЭМАС, УЗОҚ КЕЛАЖАКДА ЭМАС, АЙНАН БУГУН ЎЗ ҲАЁТИДА ИЖОБИЙ ЎЗГАPИШЛАPНИ КЎPИШНИ ИСТАЙДИ»

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси  юртдошларимиз томонидан қизғин ўрганилмоқда

Марям Аҳмедова, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси:

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини бевосита видеотизим орқали чуқур ҳаяжон билан тингладим. Бундай Мурожаатнома  мамлакатимиз тарихида илк бора тақдим этилаётгани ва унда барча соҳалар қамраб олингани билан кишини жуда ҳайратга солади, юртимизнинг бугунги ва эртанги куни кўз олдимизда намоён бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг аёлларнинг оғирини енгил қилиш, яшаш шароитларини яхшилаш, уларга фарзанд тарбиясида чин маънода кўмаклашиш орқали уларнинг ўзи учун ҳам яшашига имкон яратиш борасида қиладиган ишларимиз кўплиги ҳақида жуда ҳам куюниб гапиришлари,   юртимиздаги ҳар бир аёлнинг, онанинг ички кечинмалари, яшаш шароитлари, ўй-фикрларини худди ёнида тургандек таҳлил қилиб беришларини кўриб, кўзларимга келган ёшни аранг тўхтатдим. Қанчадан-қанча соҳалар, йўналишлар, ечимини кутаётган қанча масалалар турибди. Лекин Муҳтарам Президентимизнинг энг аввал аёллар масаласига, муаммосига  тўхталгани бу соҳанинг ўта долзарб эканини кўрсатади. Чунки Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярмини аёллар ташкил этади ва келгуси авлод тарбияси ҳам аёлларга боғлиқ.

Бу борада Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлимлари фаолиятига танқидий баҳо берилди. Хотин-қизлар қўмиталарининг олиб бораётган ишлари қониқарли бўлмаётгани, уларнинг ўз вазифа ва мақсадларини етарли даражада тушуна олмаётгани, ҳар бир аёлнинг дардини ўз дарди деб ҳис қила олмаётганига алоҳида эътибор қаратилди. 

Туманларда ҳали бу борада фойдалана олмаётган имкониятларимиз кўп. Фидойи, ватанпарвар, ишбилармон, катта ҳаётий тажрибага эга аёлларимизнинг кучидан етарли фойдаландикми? Ёки кўзи ёниб турган, билимга, илмга чанқоқ, янгиликка интилувчан ёш қизларимизни қай даражада қўллаб-қувватлаб, ўстиришга ҳаракат қилаяпмиз?  Уларнинг кучидан оилаларни ўрганиш, муаммоларни биргаликда ҳал этишда қандай фойдалана олдик? Тегишли идора, ташкилот раҳбарлари олдига аёллар масаласини ҳал қилмаса бўлмайдиган даражада кўндаланг қўя олдикми? Агар тўлиқ фойдалана олсак,  имконият ҳам, ваколат ҳам бор.

Туманимиз аҳолиси 190 мингдан ошган бўлса, шундан 94 мингдан зиёдини аёллар ташкил этади. 41 мингдан ортиқ оила мавжуд. 2017 йил давомида олиб борилган фаолиятимизни таҳлил қилсак, албатта, самарали натижалар ҳам бўлди. Туманда ўтган йил билан солиштирганда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари 56 фоизга камайган бўлса, ўз жонига қасд ва суиқасд этиш ҳолатлари  65 фоизга камайишига эришилди. Тадбиркорлик фаолиятига жалб этилган аёллар сони ва уларга ажратилган кредитлар миқдори ошди. Ногиронлиги бўлган аёлларнинг турмуш шароитларини яхшилашда самарали ишлар амалга оширилди. Оилаларни мақсадли ўрганиш тизими яратилди.

Лекин, туманимиз аёлларидан ҳали Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаати тўхтамаётган экан, демак, олиб бораётган ижобий ишларимиз билан бирга  камчиликларимиз ҳам кўп.  Битта аёл жиноят содир этар экан, ёки битта аёл ўз жонига қасд этар экан, ҳали фаолиятимиз тўлақонли эмас. Бир нафар аёл оғир шароитда яшар экан, ҳали ваколатимизни тушуниб етмаяпмиз.

2018 йилнинг  юртимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш ва шу орқали улар бандлигини таъминлаш, натижада турмуш шароитларини янада яхшилаш энг асосий вазифалардан биридир. 

Ишимизни сифат ва мазмун, самара ва натижа жиҳатдан қайта кўриб чиқишимиз, масъулият, жавобгарликни  янада оширишимиз, энг муҳими, фидойи бўлиб, ҳар бир аёлнинг дарду ташвишини ўз юрагимиздан ўтказиб меҳнат қилишимиз, ҳар бир аёл юртимизда бўлаётган янгиланишлар, ислоҳотлар натижасини бугун сезиши, ҳар бир аёл эртани кутиб эмас, бугун яхши яшаши керак деган тамойил билан  хизмат қилиш ҳар биримизнинг  энг муҳим бурчимиз ва вазифамизга айланиши керак.

***

Насиба СОБИPОВА, 4-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси:

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини бутун Ўзбекистон аҳли қатори мен ҳам зўр қизиқиш билан тингладим. Мазкур Мурожаатнома тобора ривожланиб, юксалаётган мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқувчи ҳужжат бўлди, десак асло хато бўлмайди.

Барча соҳалар қаторида мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилганидан соҳа ходими сифатида жуда руҳландим. Президентимиз Мурожаатида таъкидлаганларидек, таълим-тарбия сифати ва даражасини янги босқичга кўтаришимиз лозим. Чунки, биз тарбия қилаётган ёш алвод тарбияси Ватанимиз келажаги учун муҳим. Биз муносиб қилиб тарбиялаган ҳар томонлама етук, баркамол фарзандларгина юрт келажагини ярата олади.

Давлатимиз раҳбарининг тизимни янада такомиллаштиришга қаратган эътиборлари туфайли яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, бу борада жонбозлик кўрсатиш – бизнинг вазифамиз. Президентимиз соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва яқин йилларда кўплаб боғчалар қурилишини ҳам таъкидлаб ўтдилар. Бу келажакда соҳадаги ислоҳотлар кўламининг янада ортишидан далолат беради. Ўз навбатида соҳа ходимлари сифатида бу жараёнга биз ҳам муносиб ҳисса қўшишимиз ва масъулликни янада кучайтиришимиз, фаоллик кўрсатишимиз даркор.

Аминманки, бу Мурожаатнома ҳар бир юртдошимиз қалбида Ватанимизнинг эртанги кунига, буюк келажагига ишончини янада мустаҳкамлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026