16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 16:03
Жамият 👁 1,366

МУСИБАТХОНА ОДОБИ

МУСИБАТХОНА ОДОБИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Бу фоний дунёга келган тирик жон борки, вақти-соати етганида, албатта, боқий дунёга сафар қилади. Мусибат етган одамга ёки унинг оила аъзоларига таъзия билдириб қўйиш қадимдан ота-боболаримиздан келаётган урф-одат, исломиятда эса суннат амаллардандир. Таъзия сабрга чақириш, маййитнинг яқинларига тасалли берадиган сўзларни зикр қилиш ва хафалик, мусибатларини енгиллаштириш, деган маънони билдиради. Бунга Аллоҳ таолонинг: “Яхшилик ва тақвода бир-бирларингизга ёрдам беринглар”, – деган давъати ва Расулуллоҳнинг (с.а.в): “Аллоҳ биродарининг ёрдамида бўлган банданинг ёрдамидадир”, – деган ҳадиси мисол бўла олади.

Яна Расули (с.а.в) Худо: “Касалларни бориб кўринглар, жанозаларига бориб қатнашинглар, сизларга у охиратни эслатади”, – дейди. Аза муддати уч кун, бундан ортиқ аза тутиш яхши эмас. Баъзан яқинлари вафот этган баъзи биродарларимиз шундай қайғу ва ҳасратларга берилиб, то маййитнинг дунёдан ўтганига бир йил тўлгунга қадар қаттиқ аза тутишадилар, тўй-маъракаларга бормасдан қўйишади. Бу холатнинг олдини олишга ушбу кишининг яқинлари, кенг жамоатчилик, айниқса, маҳалла имом-хатиблари аралашиши ва азадаги кишига имкон қадар тушунтириб, кўнглини кўтариб, у-бу ерларга, тўй-ҳашамларга астойдил олиб бориш йўлини тутишлари керак бўлади.

Инсон вафот этгач, унинг оила аъзолари ва фарзандлари қанчалик дод-фарёд солмасин, ўлган киши тирилмайди, аксинча, дод-фарёдлари ўлганга ҳам, кетида қолганларга ҳам маънавий зарар келтиради. “Бирон қариндоши ўлганида кимки юзларига урса, оёқларини йиртса, жоҳилият замонининг дуоларини қилса, у бизлардан эмас”, – деганлар Пайғамбаримиз (с.а.в) ўз ҳадисларидан бирида.

Мусибатхона эгалари ўликни кўмиш, таъзияга келган одамларга қараш билан банд бўлиб таом тайёрлашга вақтлари етишмайди. Бундай нарса уларнинг кўнгилларига сиғмайди ҳам. Шу сабабли Пайғамбаримиз (с.а.в) қозон-тавоқ масалалари ва овқат пишириш мусибатхона эгаларининг кўнгилларига сиғмасликларини инобатга олиб, қўшниларига ва яқинларига навбатма-навбат овқат пишириб чиқишга ва тасалли бериб, мусибатини енгиллатишга буюрганлар. Қўни-қўшнилар уч кунга қадар маййит чиққан уйга овқат пишириб, келтириб туриши бизларнинг элимизда ҳам қадимдан суннат амаллари сифатида адо этилиб келинган. Аммо қўни-қўшнилар таъзияга келганларнинг барчаларига овқат тортиб, уларнинг қоринларини тўйғазиб юбориши бу масалада назарда тутилган эмас. Фақат таъзияхона эгаларини овқатлантириб туриш ва ўша жойда уларнинг ёнларида уч кунгача бирга ҳамдард бўлиб ўтирган яқинларини овқатлантириш назарда тутилганлигини биродарларимиз асло унутмасликлари керак. Ана шундай қилингандагина бу суннат амали ҳам собит ечимини топган ҳисобланади.

Пайғамбаримиз (с.а.в) маййитнинг гуноҳлари кечирилиши учун унинг жанозасида Аллоҳга ширк келтирмаган, ибодатли бандаларнинг ҳозир бўлиши шарт эканлигини баён қиладилар. Аммо жанозага юзлаб таҳоратсизларнинг келишидан маййитга заррача ҳам фойда йўқдир. Уларнинг келишлари маййитнинг қариндошларига таъзия билдириш учунгина бўлиб, улар маййитни кўтаргани, кўмгани ва шу каби бошқада ҳизматлари учун савоб олишлари мумкин.

Жаноза намози ўқилаётган пайтда, айниқса, аёлларнинг бир-бирлари ила бўлмағур гапларни гапириб ўтиришлари, шунингдек, таҳоратсиз кимсаларнинг мусулмонлар сафида туриб, намоз сафини бузишлари дуруст эмас. Масалан, икки нафар таҳоратлик мусулмон инсонлар орасига бир нафар таҳоратсиз одам кириб қолса, унинг турган ўрни бўш қолган ҳисобланади. Натижада мусулмонлар сафига путур етади. Намоз ўқилаётганда мусулмонларнинг елкалари бир-бирларининг елкаларига тегиб туради, таҳоратсиз кишиларнинг ўзи ҳам, либоси ва лозими ҳам нопок бўлганлиги учун у шайтон вазифасини бажаради. Шайтоннинг иши эса мусулмонларнинг намозларини, ибодатларини бузишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам қандайдир сабабларга кўра таҳорат олаолмаган ва таҳоратсиз кишиларнинг жаноза намози сафига қўшилмагани маъқул. Сабаби, таҳоратсиз ёки таяммумсиз жаноза намози бўлмайди. Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб, мабода, узрли мусулмонлар намозда қатнаша олмай қолсалар-да, бир гуруҳ бошқаларнинг намозда комил иштироки билан намозга қатнаша олмаган узрли биродарлар учун ҳам кифоя бўлади. “Фарзи кифоя”лиги учун гуноҳкорликдан асрайди. Пайғамбаримиз (с.а.в) ўликни тезлик билан кўмишни буюриб: “Жанозани тезроқ олиб боринглар, яхши инсон бўлса, тезроқ жойига олиб борасизлар, яхшилигига тезроқ етади, ёмон одам бўлса тезроқ ёмонлигига етади”, – деб буюрганлар.

Тобутни қабристонга олиб кетаётган пайтда кўтариб бораётган инсонлар Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш-лари, шунингдек, маййитнинг оқибати, қаерга кетаётгани ҳақида фикр юритишлари, фойдасиз сўзлардан тийилишлари лозим. Чунки бу пайт ва вақт ғофилона сўзлардан сўзлаш вақти эмас. Аслида-ку, фойдасиз сўзларни ҳеч бир жойда гапириш керак эмас. Аммо жаноза пайтида, мусибатда бундай ноўрин хатти-ҳаракатлар, гаплар ва кулишлар шариатда қаттиқ таъқиқланади. Юқоридаги одобларга амал қилиш бизларнинг инсоний ва қолаверса, мусулмонлик бурчимиздир.

Қодирберган ҳожи Жумамурод ўғли,

Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси,

тарихчи ва исломшунос, меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026