17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 23:40
Жамият 👁 930

ЁШЛАРИМИЗ ВАТАНПАРВАР БЎЛИБ УЛҒАЙИШМОҚДА

ЁШЛАРИМИЗ ВАТАНПАРВАР БЎЛИБ УЛҒАЙИШМОҚДА

Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик халқимизнинг энг катта бойлигидир. Уни асраб-авайлашга, мамлакатимиз чегаралари дахлсизлигини, хавфсизлигини таъминлашга ҳиссамни қўшаётганимдан фахрланаман. 25 йилдирки, Бобур номли овул фуқаролар йиғинида ҳарбий ҳисоб бўлими ходими сифатида фаолият юритиб, овул ёшларини ватанпарвар, юртимиз осойишталиги йўлида хизмат қилишга қодир ўғлонлар қилиб вояга етказишга қўлдан келганча ҳисса қўшиб келмоқдаман.

Шу мақсадда ҳар йили ҳудудимиздаги мактабларда муддатли ҳарбий хизматдан бўшаган аскарлар билан, фарзандлари армия сафида хизмат қилаётган ота-оналар билан учрашувлар ўтказамиз. Ҳарбий хизмат ёшларда мустаҳкам ирода, инсоний фазилатларни шакллантирадиган, жисмоний чиниқтирадиган ўзига хос мактаб эканлигини тушунтирамиз. Натижада ёшларимизда ҳарбий хизматга қизиқиш тобора ортмоқда.

Айни кунда овулимизда армия сафига чақирилиш ёшидаги йигитлар 450 нафардан зиёд. 34 нафар йигитлар муқобил хизматни адо этиш учун шай туришибди. Икки нафар йигит – Дониёр Ортиқов, Хуршид Жалоловлар муддатли ҳарбий хизматларини ниҳоясига етказиш арафасида.

Овулимиз ёшларининг ҳарбий хизмат бурчини ўташ учун кўнгилли бўлиб, туман Мудофаа бўлимига келаётганлигининг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Йигитларнинг баркамолликка эришувида ҳарбий хизматнинг ижобий таъсирини улар ўз ҳаётларида кўриб, шундай хулосага келишаётир. Чунки ўтган йилларда ҳарбий бурчини намунали адо этиб, имтиёзга эга бўлиб қайтган собиқ аскар Сарвар Йўлдошев Қорақалпоқ Давлат Университетига, Равшанбек Ўрозбоев Фармацевтика институтига, Азамат Ортиқов Ички ишлар вазирлиги академиясига ўқишга кириб, аъло баҳоларга ўқимоқдалар. Ўтган йилнинг ўзида ўн нафардан зиёд йигитлар муқобил ҳарбий хизматни адо этишиб, туман Мудофаа ишлари бўлими тавсияномаси билан турли корхона-ташкилотларга ишга жойлашишди. Муддатли ҳарбий хизматини адо этиб келган Баҳриддин Ўрозимбетов, Зокир Ортиқов, Ойбек Олломбергеновлар эса ўз келажакларини ҳарбий соҳа билан боғлаб, шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттирмоқдалар.

Тошкентдаги Олий ҳарбий қўмондонлик билим юртининг охирги босқичида таҳсил олаётган Оймурод Бозорбоевнинг ҳар таътилга келиши овулимиз ёшлари учун чинакам байрамга айланади. Ёшларимизда Ватан ҳимояси учун дахлдорлик ҳиссини тарбиялашда унинг таъсиридан фойдаланиш учун учрашувларини ўтказаяпмиз.

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч. Ёшларимиз бу бурчни ҳис қилиб улғайишларига эришиш эса бизнинг энг улуғ мақсадимиздир.

Илҳом Ўрозбоев,

Бобур номли ОФЙ ҳарбий ҳисоб бўлими ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026