16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:12
👁 2,488

Обод турмуш йили янгиликлари

Обод турмуш йили янгиликлари

ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ИШГА ТУШДИ

"Тақирқалъа” массивига яқин ҳудудда янгидан қурилиб битказилган 76 сонли умумтаълим мактаби 2 сентябрь куни ўқувчиларни ўз бағрига чорлади.

Янги мактабнинг ишга туширилишига бағишланган тантанани мактаб директори Н.Йўлдошев очди ва қувончли кун билан барча ўқитувчилар ва ўқувчиларни қутлади.

Туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, "Амударё телевидениеси” директори, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси муҳаррири Ғ.Ешниёзов, "Тошёп” овули оқсоқоли А.Ўрозбоевларнинг табригидан сўнг мактаб ўқувчилари тайёрлаган байрам концерти намойиш этилди.

Мустақиллик дарси билан бошланган ўқув йилини ўқувчилар шодон қарши олдилар.

Янги ўқув йили бошланишига бағишланди

Мамлакатимиздаўқувчи ёшларнинг билим олибгина қолмай, касб-ҳунарли ҳам бўлиши учун 12 йиллик узлуксиз таълим жорий этилган. Шу боисдан ҳам касб-ҳунар таълими масканларида янги ўқув йилининг бошланиши байрам сифатида нишонланади.

2 сентябрь куни "Манғит” иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантана бўлиб ўтди.

Коллеж директори З.Отамуродов, инглиз тили ўқитувчиси туман Кенгаши депутати Г.Аҳмедовалар ўқувчиларни янги ўқиш йили бошланиши билан табрикладилар. Сўзга чиққан ўқувчилар тенгдошларини ўқув йилида аъло ўқиб, ўз соҳасини мукаммал эгаллаб, етук кадрлар бўлиб етишишга чақирди.

 

"Зулфияхоним қизлари”

Ҳар йили мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртларида таълим олаётган аъло хулқи, олийжаноб фазилатлари, зукколиги, донолиги, ўқишдаги муваффақиятлари, ёрқин истеъдодини намойиш қилиб ва истиқлол ғояларини кенг тарғиб қилишда тенгдошларига намуна бўлаётган 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданият соҳаларида эришган улкан ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофотлари бериб борилаяпти.

Низомга мувофиқ номзодлар мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юртида танлаб олиниб, туман, вилоят, босқичларидан ўтиб, Республика босқичига йўлланмани кўлга киритадилар. Республика босқичи ғолибаси эса мазкур юксак мкофотга сазовор бўлади.

Яқин туман маданият ва спорт ишлари бўлимида бўлиб ўтган танловда туманимиздаги Зулфияхоним издошлари синовдан ўтдилар.

Бешта йўналиш бўйича қатнашган 22 нафар қизларнинг ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан энг муносиблари саралаб олиниб, Қорақалпоғистон республикаси босқичига йўлланма берилди.

Лобарнинг орзулари

Лобар Жумабоева 3-сонли Амударё академик лицейида ўқийди. У фан асосларини чуқур ўрганиб қолмай, бадиий ижод билан ҳам шуғулланади. Унинг истеъдоди шу жиҳати билан қадрлики, у она Ватанимизнинг бетакрор табиати, бахтли болалик ва ўзаро меҳр-оқибат ҳақида ёзган шеърларига мос расмлар ҳам чизади.

У устози Бозорбой Холимбетовнинг сабоқларини пухта ўзлаштираётгани боис, чизган расмлари билан "Келажак овози” танловида қатнашиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида учинчи ўринни эгаллади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019