16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:31
Сиёсат 👁 1,412

Туман ҳокими сессияда ҳисобот берди

Туман ҳокими сессияда ҳисобот берди

24 март куни туман ҳокимлигида халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 44-сессияси бўлиб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботи тегишли халқ депутатлари Кенгашининг вилоят, туман, шаҳарнинг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида, яъни сессиясида эшитилиши белгиланган.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Регламентининг 46-моддасига асосан, ҳокимнинг ҳисоботини эшитишда халқ депутатлари туман Кенгашининг рақобатлашаётган партия гуруҳлари раҳбарларидан бири сессияга раислик қилади, деб белгиланган.

Туман Кенгашидаги рақобатдош сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари раҳбарларининг йиғилишининг қарорига асосан, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – 44-сессиясига раислик қилиш Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг депутатлик гуруҳи раҳбари Мақсуд Саъдуллаевга топширилди.

Сессия кун тартибига 9 та долзарб масалалар киритилди.

Кун тартибидаги биринчи масала, яъни Амударё туманининг 2017 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2018 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2017 йилда туманда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 220,6 млрд сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 121,2 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ҳажми 88,5 млрд сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 339,3 млрд сўмни ташкил қилган.

2017 йил туман Мақсадли дастурлари ижроси бўйича жами 38 млрд 923 млн сўмлик 250 та лойиҳалар амалга оширилиб, 885 та янги иш ўринлари яратилди, уларга эса 23 млрд 386 млн сўм тижорат банклари кредитлари ажратилди. Туманнинг ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 6 млн 607 минг АҚШ долларани ташкил қилди.

Ҳисоботда иқтисодий ва ижтимоий дастурларни амалга ошириш, янги иши ўринларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги масала бўйича сиёсий партиялар вакиллари, доимий комиссиялар аъзолари, депутатлар ҳамда муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқиб, фикр-мулоҳазаларини билдирди. Туман ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича, шунингдек доимий комиссия хулосаси ва партия гуруҳлари фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори қабул қилиниб, ҳоким ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига қониқарли деб баҳо берилди.

Шунингдек, сессияда 2017 йил давомида жиноятчилик ва қонунийликнинг аҳволи ҳамда бу борада туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурори Фаҳриддин Сабировнинг, Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика инспекторлари ишларини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Азиз Қурбониязовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботларда ўтган давр мобайнида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишла, бу борада йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Сессияда туман маҳаллий бюджетининг 2017 йилдаги ижроси ҳам кўриб чиқилди. Бу масала юзасидан туман молия бўлими мудири Бахтиёр Камолов ҳисобот берди. Депутатларга маҳаллий бюджетнинг даромадлар режасининг бажарилиши, бюджет харажатларининг сарфланиши бўйича батафсил маълумот берилди.

Кун тартибидаги бешинчи, яъни Халқ депутатлари туман Кенгаши, Кенгаш доимий комиссиялари ва Кенгаш депутатларининг 2017 йилдаги фаолияти натижалари тўғрисидаги масала юзасидан туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Хонимжон Ражабова ҳисобот берди. Ҳисоботда ўтган йили туман Кенгаши, Кенгаш доимий комиссиялари ва депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, Кенгаш ва доимий комиссиялар фаолиятини янада жонлантириш, депутатларнинг фаоллигини янада ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари билан депутатларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича низомлар тасдиқланган ҳамда туман Кенгашларига Кенгаш депутатларини рағбатлантириш бўйича “Адолатли депутат”, “Халқпарвар депутат”, “Меҳнаткаш депутат” ва “Фаҳрий депутат” номларини бериш тартиби юзасидан туман Кенгашининг низоми ва комиссия таркиби ҳамда шу масала бўйича Кенгаш қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Юлдашевнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала, яъни Амударё туманида мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Юлдашев ҳисобот берди. Ҳисоботда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини жонлантириш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичларини яхшилаш, боғчалар биноларини қуриш ва таъмирлаш бўйича режалаштирилаётган ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг иккита фармойиши - “Анвар Юлдашевни Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги ва “Рашид Салаевни Амударё тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги фармойиши депутатлар томонидан тасдиқланди.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалар инобатга олиниб, туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Ғ.Ешниёзов

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019