16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:12
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,125

ЮКСАК ХИРМОН – ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР САМАРАСИ

ЮКСАК ХИРМОН – ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР САМАРАСИ

2013 йилнинг 29 сентябрь санаси туманимиз ҳаётида қувончли кун бўлди. Пахтакорларимиз 33 минг 50 тоннадан зиёд юксак хирмон бунёд этиб, катта меҳнат ғала-басини қўлга киритдилар. Деҳқонларимизнинг йил давомидаги фидокорона меҳнатлари ҳамда бутун халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб қилган саъй-ҳаракатлари эвазига қўлга киритилган бу улкан зафар бугун ҳар бир овул ва маҳалла, ҳар бир хонадон ва ҳатто ҳар бир далада ўзига хос кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Бугунги меҳнат зафарига асос бўлган омил ва мезонлар ҳақида гапирганда, аввало, юртимизда муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида истиқлолнинг илк йилларида бошланган аграр соҳадаги чуқур ислоҳотлар, тараққий топган давлатлар тажрибасида ўзини ҳар томонлама оқлаган фермерлик ҳаракатига ўтиш, соҳа ривожи учун барча ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш каби амалий ишлар бугун ўзининг мевасини бераётганини эътироф этиш жоиз.

Бундан олти йил олдин бошлаган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастури доирасида биргина жорий йилда туманимиз бўйича 3,2 миллиард сўм маблағ сарфланиб, ерларимизнинг ҳосилдорлик даражаси ошишига замин яратилгани, селекция масаласига эътибор қаратилиб, мутахассислар ва олимларимизнинг амалий ёрдами натижасида ҳудудимизнинг иқлим ва тупроқ шароитига мос бўлган янги навлар экилгани, ғўза парваришида замонавий илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланилиб, илғор агротехнологиялар амалиётга жорий қилингани деҳқонларимизнинг қўлини узун қилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси юқори унумли техника ва агрегатлар билан таъминланиб, ёнилғи-мойлаш материалларининг етарли миқдордаги заҳираси яратилгани, мавсум давомида 3,5 минг тоннадан ортиқ ёнилғи-мойлаш материалларининг дала бошларига келтириб берилиши техника ва механизмларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш орқали иш унумдорлигини оширишга ҳисса қўшди.

Энг асосийси, ер унумдорлигини ошириш мақсадида тупроққа органик ва минерал ўғитлар билан агротехника талаблари даражасида ишлов берилди. Бу борадаги ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиб, ғўза ниҳолларига карбамид ёрдамида 3 марта суспензия сепилгани, ғўза қатор ораларига ишлов бериш жараёнида туманимиз бўйича жами 3955,2 тонна азотли, 758,6 тонна фосфорли ва 235,8 тонна калийли минерал ўғитлар берилгани, ҳамда далаларнинг ҳар гектарига 10 тоннадан маҳаллий ўғит чиқарилгани ҳосилдорликнинг ошишига катта туртки бўлди.

Бу йил об-ҳавонинг зараркунанда ва ҳашаротлар учун қулай келиши етиштирилаётган ҳосилга хавф туғилиш эҳтимолини оширди. Жойларда фаолият юритаётган 16 та биолабораториялардаги тажрибали мутахассисларнинг хизматлари туфайли бу хавфлар бартараф қилиниб, мўл ҳосил яратилди.

Дефолиация ишларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилгани кўсакларнинг барвақт очилишини таъминлаб, давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режани қисқа муддатларда - 18 иш кунида бажариш имконини берди.

Жорий йиғим-терим мавсумига пухта ҳозирлик кўрилиб, 261 та терим отрядлари ташкил этилгани, йиғим-терим ишларига жалб қилинган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг 1540 нафар ишчи-хизматчилари, лицей ва коллежларнинг 5080 нафардан ортиқ ўқувчилари, овул ва маҳаллаларнинг 14594 нафардан ортиқ уюшмаган аҳолиси, фермер хўжаликларининг 10472 нафардан ортиқ ишчилари, Ажиниёз номидаги НДПИнинг 4000 нафар талабаларидан иборат жами 35686 нафар теримчиларнинг оғзибирчиликда қилган меҳнати самараси сифатида бугунги юксак хирмон яратилди.

Ҳар бир отрядга хизмат кўрсатиш учун транспорт воситалари ажратилиб, тиббиёт, банк ва савдо ходимлари бириктирилгани, теримчиларга иш ҳақи ҳар беш кунда бевосита даланинг ўзида тарқатилиб, ҳашарчиларнинг дам олиш пайтларида маданий тадбирлар ва кўчма савдо дўконлари ташкил қилингани теримчиларни янада ғайрат-шижоат билан ишлашга чорлади.

Ана шу бирдамликдаги меҳнат ва тизимли фаолият натижасида туманимиз пахтакорлари мамлакатимизда биринчилардан бўлиб давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режасини бажардилар.

Бугунги зафарли лаҳзаларда давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режаларини ортиғи билан бажариб, мўл ҳосилдорликка эришган "Ўрта қалъа” овулидаги "Юсуф хўжа”, "Хўжаниёзов Отажон”, "Рам Ҳайтимбат”, "Қиличбой” овулидаги "Ражабов Омонбой”, "Дўрман” овулидаги "Ўразбоев Улуғбек”, "Бешбоев Қурбонғали”, "Камолиддин Бекниёз”, Бобур номли овулдаги "Умид-Азимхўжа”, "Чойкўл” овулидаги "Юлдошев Анвар”, "Қипчоқ” овулидаги "Турсунбоева Умида”, "Тўлқин” овулидаги "Аму соҳили”, "Бўз ёп” овулидаги "Айтбой Отахон”, "Холимбег” овулидаги "Уста Оллаёр”, А.Темур номли овулдаги "Ўрозбоев Алламберган” ва бошқа кўплаб фермер хўжаликларини киритиш мумкин. Муҳими, туманимизда пахта ҳосилдорлиги йил сайин ошиб бормоқда. Ўтган йили ҳар гектардан 40 центнердан ошириб ҳосил олган фермер хўжаликлари сони 26 та бўлса, бу йил уларнинг сафи 54 тага етиши кутилмоқда.

Мавсум давомида фермерларга амалий ёрдам бериб, уларнинг оғирини енгил қилган Йўлдош Ўрозбоев номли, "Туркманистон”, "Қипчоқ”, "Манғит”, "Қиличбой”, "Тошё ёп” ва "Дўстлик” муқобил машина-трактор паркларини фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи илғор ММТПлар сифатида тилга олиш ўринлидир.

Энг муҳими, терилган пахта ҳосили тўлиқ юқори навларга топширилди ва уни давлатга сотишдан олинган даромад 34 миллиард сўмга яқинлашди. Шу кунгача 7 миллиард сўмга яқин нақд пул маблағларининг терим пули сифатида берилиши пахтакорларнинг моддий манфаатдорлигини оширди.

Пахта – кафолатланган бюджет демакдир. "Обод турмуш йили”да бунёд этилган "оқ олтин” хирмонидан келадиган даромадлар эвазига келгусида шаҳар ва қишлоқларимизда янги-янги таълим ва тиббиёт масканлари, намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, ижтимоий-маданий бинолар ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши, улардан келажагимиз эгалари бўлмиш ёшлар ва бунёдкор халқимиз фойдаланиши, бу маблағлар турмушимизнинг обод, ҳаётимизнинг фаровон бўлишига катта ҳисса бўлиб қўшилиши деҳқонларимизнинг ўз касбидан фахрланиш туйғуларини янада оширади.

Шартномавий режа - чегара эмас. Ҳали далаларимизда ҳосил мўл. Пахтакорларимиз "оқ олтин”нинг бир мисқолини ҳам далада қолдирмай, йиғиб-териб олиб, туманимизнинг пахта хирмонини 43 минг тоннага, ҳосилдорликни гектаридан салкам 27 центнерга етказиш йўлида меҳнат қилмоқдалар. Фурсатдан фойдаланиб, ўз муваффақиятини юрт номи билан боғлайдиган, меҳнат майдонидаги ҳар бир зафарини элнинг ютуғи деб ҳисоблайдиган деҳқонларимизни, пахтакорларга мадад бўлаётган ҳашарчиларни ва бутун туманимиз аҳлини бугунги юксак хирмон билан табриклайман.

Хирмонингизга барака, азиз пахтакорлар!

Ражаббой Йўлдошев,

туман ҳокими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019