18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 07:02
Жамият 👁 703

Олис Украинанинг қишлоқларидан Манғитгача: урушдан жабр чеккан оила қисмати

Олис Украинанинг қишлоқларидан Манғитгача: урушдан жабр чеккан оила қисмати

Бувим Мария Захаровна Кухарская 1925 йилда Украинанинг Красиловский тумани Яворовцы қишлоғида  оддий ишчилар оиласида туғилган.  Онаси Анна уй юмуши билан, учта қизалоги – Мария, Надя ва Ниналарнинг тарбияси билан машғул эди. Отаси Захарий эса шакар заводида бош инженер бўлиб ишларди.

1942 йил июнь ойида бу ҳудуд фашистлар томонидан босиб олиниб, уруш туфайли қишлоқдаги ҳамма ёш йигит ва қизлар сургун қилинган, шу пайти бувим ҳали 17 ёшга ҳам тўлмаган қиз эди. Ҳаммани вагонларга худди қўй каби қамаб, Германияга сургун қилишган. Менинг бувижоним шу пайти Бавариядаги Хюндстефан областига қулликга маҳкум қилинган эди.

Вагондан тушгач, асир ва асираларни қаергадир гуруҳ-гурҳ қилиб бўлишган. Тақдир тақозоси билан у Гершпек Андерс ва Анна исмли немис оиласига тушиб қолди. Бувимнинг янги хўжайини ҳам 1917 йилдаги урушда Хорватияда  асирга тушиб, қул бўлган экан. Шунинг учун у бошқалардан фарқли равишда қўл остидагиларга мулойим ва ғамхўр эди.

Бувим ёшлигиданоқ жуда чаққон ва эпчил бўлган. Гектар-гектар майдон ерларни эккан, самон-ўтларни ғарамлаб, картошка ва бошқа экинлар йиғим-теримида қатнашган.

Эпчил ва чаққон бўлганлиги сабабли хўжайиннинг хотини уни ёқтирмаган ва азоб беришга уринган. Лекин, хужайин ва унинг катта ўғли уни қўллаб-қувватлашган, қўшни қишлоқларга қулликка тушган ҳамкишлоқ дугоналарини кўриш учун имконият беришган.

Хўжайини бувимни “Майдл” деб чақиришган. Унга раҳм қилиб, қўлига ручка ва қоғоз бериб, уйига тириклиги ҳақида хат ёзишга рухсат берган.

Бувимни чаққон ва эпчиллиги учун уни хўжайинининг шаҳридаги оғайнилари ҳам ёқтиришар эди. Улар шаҳардан эски кийимларни олиб сотиш билан шуғулланишганлиги сабабли унга баъзан бир-иккита устки киймларни ҳам беришган экан.

Немислар ўзаро базм ва зифатлар уюштирган пайтлари бувим уларга хизмат қилиб юриб, она Ватанида нима бўлаётгани, юртдошларининг тақдири қандай кечаётганини эшитар эди.

Уч ярим йил деганда урушда фашистлар енгилиб, АҚШ, Франция, Буюк Британия ва собиқ СССP иттифоқчилигидаги қўшин Германияни ҳам қўлга киритади. Бир неча йиллик қулликдан кейин бувим ҳам бошқа тирик қолган қишлоқдошлари қатори озод бўлган.

Бувим урушдан кейинги тикланиш йилларида асли самарқандлик бўлган ўзбек йигити бобом – Жўра Пўлатов билан танишиб, унга турмушга чақади. Уруш тугаган бўлса ҳам, халқ хўжалигининг деярли барча соҳалари издан чиққан, халқ тун-у кун меҳнат қиларди. Ёш эр-хотин бир неча йиллар Бокуда яшаб, фидойилик билан ишлаб, меҳнат қилишади. Кейинчалик бобом ва бувим Самарқандга, ундан эса хизмат вазифаси тақазосига кўра Тошкент вилоятига кўчиб келишади.

1960 йилда қизи уларнинг қизи – менинг онам Наталья туғилади. У 1981 йилда манғитлик йигит – дадам Чоршам Тожимуродовга турмушга чиқади.

Ҳар гал онам менга бобом ва бувимнинг уруш йилларида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлаганда тинчликнинг, мустақилликнинг қадри қанчалик улуғ эканини ҳис қиламан.

Н.Тажимуратова, 38 мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026