18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 08:40
Жамият 👁 993

Оловли жанглардан омон қайтиб...

Оловли жанглардан омон қайтиб...

Иккинчи жаҳон уруши бошланганида қипчоқлик Ўтамурод бобо Бозорбоев 16 ёшли ўсмир эди. Ҳар куни қипчоқликлар гурас-гурас бўлиб жондан азиз фарзандларини урушга жўнатиш учун Амударё бўйига чиқишар, аёллар, қариялар, болалар қий-чув қилишиб, елкаларига сафар халталарини осиб олган ёш-ёш йигитларни қучоқлаб йиғлашар, кекса отахон ва онахонлар йигитлар баржаларга чиқиб олишгач: “Ой бориб, омон қайтинглар!” деб дуо қилишарди. Бир неча қариндошлари, қўни-қўшниларини фронтга кузатиб қолган Ўтамурод Бозорбоев ҳали ўсмир ёшда бўлса-да ўшандаёқ урушнинг аёвсиз даҳшатини ҳис этганди. Кунора қишлоқнинг гоҳ у, гоҳ бу маҳалласида кимнингдир уйида аза очилар, ёш келинчаклар бева, гўдаклар етим бўлиб қоларди.

1943 йилнинг март ойи ҳар йилгидан кўра илиқ келди. Баҳорги дала ишларидан тун-у кун бўшамаётган Ўтамуродни ўша куни даладан тўғри Қипчоқ туман ҳарбий комиссариатига чақириб олишди.

– Сафар халталарингиз, кийим-бошларингиз тахт бўлиб турсин! – Ҳарбий ҳисоб бўлими мудири бу ерда ҳозир бўлганларга буйруқ берди.

Эндигина 18 ёшга тўлган навқирон ўғлини урушга кузатиш қанчалик оғир бўлса-да Бозорбой ота Ўтамуродга оқ фотиҳа берди:

– Бошинг тошдан бўлсин, болам, “Эл бошига тушган иш – эр бошига тушгани”, деган ота-боболаримиз. Бошинг омон бўлса, бир куни кўришамиз...

– Амударё бўйлаб баржада узоқ суздик, – эслайди отахон қарийб 75 йил олдинги хотиралари ҳақида сўзларкан.

– Аввал Хивада ҳарбий-тактик машғулотларда иштирок этдик. Сўнг поездга чиқиб, Чельябинск орқали Харьков фронтига бориб тушдик...

Эртаси куни тонгда дарёни кечиб ўтган аскарлар биринчи марта урушнинг қонли манзарасига дуч келишди. Дарё бўйидаги 18 та аравада ярадор жангчилар ётишар, уларнинг орасида ўлганлар ҳам бор эди.

– Қаршимизда немислар, – деди рота командири. – Бизнинг вазифамиз душман турган ҳудудни айланиб ўтиб, ўзимизникилар сафига қўшилиш ва душманнинг ортидан зарба бериш.

Янги келган аскарлар учун топшириқни бажариш осон кечмаслиги аниқ эди. Лекин ёш жангчилар хавф-хатарни писанд қилмай, олдинга интилишди. Гоҳ эмаклаб, гоҳ югуриб то қуёш чиққунга қадар душман орқасига ўтиб олишди. Жанг жуда шиддатли бўлди.

Аёвсиз жанг оқибатида 13 нафар жангчидан 3 нафаригина омон қолишди. Бир пайт улар турган окоп томон немисларнинг бронетанки бостириб кела бошлади. Орқасида юзга яқин душман жангчилари. Омон қолишнинг бирдан-бир йўли окоп ичига мук тушиб ётиш. Рус миллатига мансуб рота командири буйруғига кўра улар шундай қилишди. Танк окоп устидан ўтиб кетди. Душман жангчилари ҳам уларни сезмади.

– Минг бир азоб билан ўрмонга, партизанлар қароргоҳига, партизанлар кўмаги билан ўзимизникилар сафига қўшилдик. Ўша куни тунда поезд йўли яқинида бир немис зобитини асир олиб, штабга топширдик. Ана шу немис зобити берган махфий маълумотлар туфайли жангда бурилиш ясалди. Бизга эса қўмондонлик ташаккурнома билдирди. Сал ўтиб “Жасорат” медали билан тақдирлашди.

Ўтамурод Бозорбоевнинг жанговар ҳаёт йўлида бундай воқеалар кўп бўлди. Айниқса, Харьковни озод қилишдаги жасорати учун ўзи хизмат қилаётган қисм жангчилари унга исмини айтиб эмас, “герой!” деб мурожаат қиладиган бўлишди. Шиддат билан бостириб келаётган танкни портлатиб, ўзи ҳаводан ёғилган бомба таъсирида тупроқ остида қолган Ўтамурод Бозорбоев кўзини очганида дала госпиталида ётар, назарида бутун дунё сукунатда эди. У на гапира олар, на эшитарди. Қулоқлари том битиб, тилдан қолган Ўтамурод оғир контузия олган, баданининг бир неча жойига осколка теккан эди. Ўша жангдаги жасорати учун Ўтамурод Бозорбоев “Улуғ Ватан уруши” ордени билан тақдирланди.

Ўтамурод Бозорбоев госпиталда узоқ даволанди. 1944 йилнинг кузида урушга яроқсизлиги учун Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Яримжон ҳолатда қишлоғига қайтиб келган Ўтамурод Бозорбоев аҳли эл билан бирга меҳнат фронтида матонат билан элга хизмат қилди.

– Кеча билан кундузнинг фарқи қолмаган ўша пайтларда, ўзим Хоразм вилояти сув хўжалиги бошқармасида ишласам-да, вақт топиб ғўза тарбиясига ҳам чиқардим, – ўтмишнинг оғир дамларини эслайди Ўтамурод бобо.– Аллоҳ раҳмат қилсин, Парда момонгиз билан ипак қурти ҳам парваришлардик.

Ўтамурод Бозорбоев умр йўлдоши Парда Наметовадан эрта айрилди. Уч ўғил, тўрт нафар қизнинг кенжаси 4 ёшда эди. Бошқа оила қурмади. Фарзандларини оқ ювиб, оқ таради. Барчасини касб-корли эл-юртга меҳрли қилиб вояга етказди. Бутун умр туманнинг аграр соҳасида меҳнат қилиб, нафақага чиқди. Ўғил-у қизлари, келинлари, невара-ю чеваралари бир йиғилишиб келишса борми, бобонинг хонадони тўйхонага айланиб кетади. 7 нафар ўғил-қизнинг оилаларидан илдиз отган неваралари 30 дан, чеваралари эса 50 нафардан зиёд. Шу бўлса керак-да, пир-у бадавлатлик бахти. Хотира ва қадрлаш куни арафасида ҳар йили Ўтамурод бобонинг хонадони яхшилар қадамидан янада кўркамлашади.

Бобо ўртанча ўғли Бахтиёр оға Бозорбоев ва келинларини дуо қилишдан ҳеч чарчамайдилар.

– Болаларимдан, ҳукуматимиздан мингдан-минг розиман, – қувонч ва миннатдорлик билан дейди Ўтамурод бобо. – Айниқса, Президентмиз Шавкат Мирзиёевнинг биз уруш фахрийларига кўрсатаётган ғамхўрликлари чексиз. Мана, икки йил бўлди, Президент қарори билан шундоқ уйимизнинг ичкарисига замонавий ҳаммом қуриб беришди. Ҳамма харажатлар тўла давлат ҳисобидан. Ўтган йилда эса навбатсиз “Дамас” автомобилини харид қилдик. Невараларим хоҳлаган жойга машинада элтиб қўйишади.

“Улуғ Ватан уруши” ордени, “Жасорат” каби жанговар медаллар, турли йилларда берилган юбилей медаллари кўксини тўлдириб турган, 94 ёшга қадам қўйган Ўтамурод бобо ҳамон тетик, бардам, хотираси тиниқ. Ҳатто муқаддас “ҳаж” зиёратини адо этиш иштиёқи баланд, ҳар бир сўзида дунёга, эл-юртига тинчлик, омонлик, тўкинлик ва ободлик тилаётган бобо билан хайрлашарканмиз, биз ҳам энг эзгу, энг азиз тилакларга қўшилдик. Бобо дуога қўл очдилар:

– Илоҳо омин, инсоният ҳеч қачон уруш кўрмасин, ҳаттоки қушнинг ҳам уяси бузилмасин, болаларимиз омон, меҳр-оқибатли бўлсин!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026