18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 09:22
Жамият 👁 1,220

Маҳаллий бюджет устувор вазифалар ижроси йўлида сарфланмоқда

Маҳаллий бюджет устувор вазифалар ижроси йўлида сарфланмоқда

Бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш, соҳалар бўйича ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, бундан ташқари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағларни ўз ўрнида ва режали ишлатиш нафақат мамлакатимизда, балки туманимизда ҳам халқимизнинг муносиб ҳаёт даражасини ва сифатини таъминлаш, энг аввало муҳим ислоҳотларни, кўзланган режаларимизни амалга ошириш йўлида катта бурилишлар ясаш имконини беради.

Шу боис, ҳар йилнинг якуний саналарида Амударё туман маҳаллий бюджетининг кириб келаётган янги йил учун соҳалар бўйича асосий кўрсаткичлари муҳокама этилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан тасдиқланади. 2017 йилнинг 31 декабрь санасида Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий кўрсаткичлари муҳокама қилинди ва халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан тасдиқланди. 2018 йил 4 январда туман ҳокимининг “Маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан маҳаллий бюджетнинг параметрлари тасдиқланди.

Ушбу қарорга кўра, маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми йиллик режаси жами 22 млрд. 649 млн. 890 минг сўм (2017 йилда режа 44 млрд. 201,4 млн. сўм, ҳақиқатда 47 млрд 97,8 млн. сўмга бажарилган), бундан ташқари, трансфертлар 96 млрд. 150,7 млн. сўм қилиб белгиланган. 2018 йилнинг 1 чораги якунларига кўра маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми 4 млрд. 561,8 млн. сўм ва трансфертлар жами 25 млрд. 470,5 млн. сўмни ташкил этган.

Харажатлар қисмининг 2018 йил учун белгиланган йиллик режаси 118 млрд. 800,6 млн. сўмдан иборат бўлиб (бу борадаги йиллик режа 2017 йилда 101 млрд. 168,03 млн. сўмни ташкил этган), 1 чорак давомида маҳаллий бюджет харажатлари 30 млрд. 621,5 млн. сўмни ташкил этган.

Олиб борилган ишлар натижасида туманимизда 2018 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми режаси 4 млрд. 759,1 млн. сўм қилиб белгиланиб, ҳақиқатда 5 млрд. 492,3 млн. сўмга, яъни 105,4 фоизга ортиғи билан бажарилган (2017 йил давомида эса бу кўрсаткич 106,6 фоизга бажарилган).

2018 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми 32 млрд. 534,8 млн. сўм қилиб белгиланган ва ушбу маблағлар асосан ижтимоий-маданий ва аҳолини қўллаб-қувватлаш харажатларига, иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар талабларини амалга ошириш тадбирларига қаратилган.

Аниқ режавий чора-тадбирларга қарамасдан 2018 йилнинг 3 ойи давомида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар даромадига солинадиган солиқ, ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар (савдо ва умумовқатланиш корхоналари учун), жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича кўзланган мақсадларга эришилмаган. Айнан шу йўналишлар бўйича 2017 йил учун белгиланган режалар ҳам бажарилмаган эди.

Лекин айрим солиқ манбаларидан 2018 йил 1-чорак учун белгиланган режа ошириб адо этилган. Жумладан, ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар (кичик корхоналар ва микрофирмалар учун), юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахсларнинг ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича режалар ошириб бажарилган.

Туман маҳаллий бюджетидан мақсадли маблағлар туман ҳокимининг тегишли қарорлари асосида аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳолда, яъни, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш каби мақсадлар учун сарфланади. Товар ва моддий заҳиралар, ёзув қоғозлари, юмшоқ мебеллар сотиб олиш, ёнилғи мойлаш материаллари, алоқа хизматлари, компьютер техникалари, хизмат жиҳозлари ва хизмат бобида фойдаланиш учун автомобиль сотиб олиш, туман ҳудудини ободонлаштириш, туманда яшовчи ногиронларга ногиронлар аравачалари сотиб олиш каби мақсадлар учун фойдаланилади ва сарф қилинади.

Йил бошидан бери жами 754 млн. 235,5 минг сўмлик маблағлар юқоридаги мақсадлар учун сарфланган. Ушбу маблағларнинг асосий қисми аҳолининг турмуш даражасини оширишга, туман ҳудудининг ривожланишига ва ижтимоий аҳволнинг яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга ишлатилган.

Қисқа қилиб айтганда, ҳар бир рақам ортида инсон манфаати, фаровон турмушини таъминлашга қаратилган эзгу ва улуғ мақсадлар бор. Агар фуқароларимиз солиқларни ўз вақтида тўлаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллансалар, бунинг орқасидан маҳаллий бюджетга тушадиган маблағлар эвазига бундан ҳам кўпроқ эзгу ишларни амалга ошириш имкониятига эга бўламиз. Бу йўлда ҳар бир юртдошимизга куч-ғайрат тилаймиз.

Бахтиёр КАМОЛОВ,

туман молия бўлими мудирининг биринчи ўринбосари,

бюджет бўлими бошлиғи.

Абай САҒИНБАЕВ,

мазкур бўлимнинг бюджет ижроси ва ҳисоби сектори бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026