17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 13:49
Фан ва таълим 👁 1,180

КИТОБХОН ЁШЛАР ТАНЛОВИ: ЎЗ ИҚТИДОРИНГНИ, САЛОҲИЯТИНГНИ НАМОЁН ҚИЛ!

КИТОБХОН ЁШЛАР ТАНЛОВИ: ЎЗ ИҚТИДОРИНГНИ, САЛОҲИЯТИНГНИ НАМОЁН ҚИЛ!

Мамлакатимизда жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий интеллектуал салоҳияти, онг ва тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, уларнинг қалбида она Ватанимизга ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини кучайтириш, баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Улуғ аждодларимизнинг ақл-заковати ва бадиий иқтидори туфайли яратилган адабиётлар, ҳозирги ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари билан ёшларни яқинроқ таништириш мақсадида ўтказилган “Ёш китобхон” танловида 250 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини намоён этишди. Мазкур танлов ёшлар орасида китобхонлик маданияти ошишига сезиларли таъсир ўтказди.

Шу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтариш мақсадида шу йилнинг 12 майида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

“Ёш китобхон танловини ўтказиш тартиби тўғрисида” қабул қилинган Низомга мувофиқ танлов учта ёш тоифаси бўйича алоҳида-алоҳида тартибда яъни 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган, 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида ўтказилади.

Танлов тўрт босқичда ўтказилади. Биринчи босқич танловнинг аризалар қабул қилиш ва саралаш босқичи бўлиб, унда танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлардан аризалар қабул қилинади ва улар тест синови асосида саралаб олинади. 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги иккинчи босқичда қатнашиш  ҳуқуқини қўлга киритишади.

Танловнинг иккинчи босқичи ҳар йили июль ойида туман, шаҳар миқёсида 2 та шарт бўйича ўтказилади. Бунда иштирокчиларнинг иқтидори “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Жаҳон адабиёти билимдони” шартлари бўйича, танловнинг учинчи-ҳудудий босқичи “Буюк мутаффаккир ва адиб”, “Бадиий асарлар билимдони” ва ниҳоят якуний Республика босқичида эса  “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Жаҳон адабиёти билимдони” “Буюк мутаффаккир ва адиб”, “Шеърият” каби 4 та шарт бўйича аниқланади.
Танловнинг маҳаллий, ҳудудий босқичлари ғолиблари ҳам муносиб тақдирланади. Республика босқичининг уч тоифаси ғолиблари ҳам “Президент совғаси” – енгил автомобиль, диплом, “Ёш китобхон” статуэткаси билан тақдирланади. Иккинчи, учинчи ўринни эгаллаганларни ҳам муносиб совғалар кутмоқда.

Азиз туманимиз ёшлари!

Сиз китобхонмисиз? Бу борада ўз иқтидорингизни “Ёш китобхон” танловининг 12-14 июль кунларида бўлиб ўтадиган туман босқичида синаб кўринг ва ғолиб бўлишга интилинг!

Ғолиблик мукофотлардан ташқари ўз-ўзингизга ишончингиз ортишига, ҳаётда ўз ўрнингизни топишингизга маънавий рағбат бўлиши шубҳасиз.

Танловнинг якуний босқичи ғолиблари сафида амударёлик ёшлар ҳам бўлишини тилаб қоламиз.

ОЙГУЛ РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026