16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:40
Сиёсат 👁 2,565

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги олдидан

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги олдидан

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасидан.


Ўзбек қардошим, қозоқ бавурим дейди

Туманимизда кўп минг сонли қозоқлар ўзбек, қорақалпоқ, туркман, рус, татар каби турли миллат вакилларибилан бир ота-она фарзандларидай аҳил-иноқ яшашмоқда. Уларнинг ота-оналари Аму соҳилида жойлашган шу маконда асрлар оша бирга умргузаронлик қилишиб, барча халқлар билан қувончни ҳам, қайғуни ҳам бирга тотиб келишган. Тўй маъракаси бир, орзу-интилишлари бир одамлар турли миллат вакиллари орасида муносабатларни чегараловчи ҳеч бир омил йўқлиги боис, ҳатто кўпчилиги қиз олишиб, қиз беришиб қариндош бўлиб кетишган.

Шуниси қувонарлики, юртимизда ўзбек қозоққа қардошим деса, қозоқ ўзбекка бавурим дейди. Ўзаро ҳамжиҳатлик, шу юрт равнақи йўлидаги орзу-интилишлари нечоғ-лик ҳамоҳанг, турмуш тарзи бир хил бўлса-да қозоқлар ўз ота мерос анъаналарини, урф-одатларини ҳам унутгани йўқ. Булар айниқса келин тушириш тўйларида, бешик тўйларда ва бошқада маросимларида айниқса яққол намоён бўлади. Шунингдек фарзанднинг, келиннингота-она билан муносабатларида ҳам ўзгачаликлар бор. Қозоқ миллати вакилларининг уруғи бир бўлса, туғишган қариндош ҳисобланади. Улар бир-бири билан қиз олишмайди. Она биринчи фарзандининг исмини айтмайди, келин қайниси, бекачларининг исмини айтмайди, қайнона-қайнотасига-эна, ота деб мурожаат қилса, қайниси, бекачларига эркалатиб ўзича исмлар қўйиб олади.

Турли миллат вакиллари орасида яшасада қозоқлар бир-бирига меҳр-оқибатли, урф-одат, анъаналарига садоқатли. Асрлар оша ўзбек заминида яшаб келаётган қозоқларнинг бу урф-одатларини шу маконда истиқомат қилувчи барча халқлар ҳам ҳурмат қилишади. Умуман Ўзбекистон Республикаси барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар, дея Асосий қонунимизда таъкидлангани ҳаётимизда ҳар лаҳзада ўз исботини топиб турибди. Фикримнинг исботи сифатида туманимизда оз сонли қозоқлар орасида раҳбар ходимлари, мулкдорлар, депутатлар борлигини айтишим мумкин. Шунингдек иккита қозоқ тилида ўқитиладиган умумтаълим мактаблари бор ва уларда болаларнинг ўқиб илм олишлари учун чексиз ғамхўрликлар қилинаётир.

Ҳа, Ўзбекистонимизда яшовчи халқларнинг миллати, тили турлича бўлсада мақсадлари бир: мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, осойишталиги ва фаровонлигига ҳисса қўшиш, шу заминни авлодларига гуллаб-яшнаган ўлкага ай-лантириб мерос қилиб қолдириш.

Озод Алмуродов,

туман қозоқ миллий маданияти маркази раиси.

(Фото-http://adolat.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019