16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:03
Саломатлик 👁 796

Санитария назорати тиббий маданият юксалишига хизмат қилади

Санитария назорати тиббий маданият юксалишига хизмат қилади

Кундалик турмуш тарзини режа асосида ташкил этиш, тўғри ва соғлом овқатланиш, ақлий ва жисмоний меҳнатни биргаликда мутаносиб олиб бориш, тўлақонли уйқу ва вақтида дам олиш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш соғлом турмуш тарзининг асосий мезони ҳисобланади. Инсоннинг жисмоний, маънавий-руҳий ва тиббий ҳолати уйғунлиги орқали жисмоний, ижтимоий фаровонлик ва маънавий хотиржамликка эришилади.

Соғлом ҳаёт кечиришнинг бу каби қоидалари туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази ходимлари томонидан аҳоли ўртасида мунтазам равишда тарғиб этиб келинмоқда. Тиббиёт, ўқув-тарбия муассасалари, маҳалла ва жамоат жойларида соғлом овқатланиш, зарарли одатлардан сақланиш, гигиеник кўникмаларни шакллантириш бўйича давра суҳбатлари, маърузалар ва семинарлар ташкил этиб борилмоқда. Аҳоли ўртасида аниқланган юқумли касалликлар ўчоқларида уларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланиб, касалликни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилишни таъминлаш тизимида қабул қилинган қонунлар ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига асосан тумандаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотларга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилишини таъминлаш масалалари юзасидан тавсиялар бериб борилмоқда.

Аҳоли яшаш пунктлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда хонадонларда санитария-тозалаш ишларини ташкил қилиш, чиқиндиларни ўз вақтида ташқарига чиқаришни таъминлашга масъул корхона, ташкилотлар ишларини назорат қилиш борасида ҳам туман ҳокимлигидан бириктирилган масъул ходимлар билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Барча маҳаллаларда йиғилишлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида соғликни сақлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш бўйича учрашувлар ташкил қилиниб, кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди ва мавжуд муаммолар ўз вақтида бартараф қилинди.

Тозалик – соғлик гаровидир. Атроф-муҳит тозалигига алоҳида эътибор бериб, санитария-гигиена талабларига риоя этиш орқали соғлом турмуш тарзини яратиш эса саломатлик ва узоқ умр кўришнинг ягона, ишончли йўлидир. Санитария маданиятини тарғиб қилиш бизнинг асосий вазифамиздир

Дурбек БОБОЖАНОВ,

туман ДСЭНМ бош шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019