16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 15:59
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,554

Ер – олтин хазинамиз

Ер – олтин хазинамиз

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

55-моддаси.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ер муносабатларини тартибга солувчи қонунлар тизими ишлаб чиқилди ва уларни такомиллаштириш борасида муҳим ишлар амалга оширилди. Бу борадаги муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг "Ер Кодекси” асосий меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ер ресурсларидан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахсларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари Конституциямиз билан кафолатланган. Умуммиллий бойлигимиз бўлган табиий заҳиралар – ер, ер ости ва ер усти бойликлари, сув ва ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ҳамда эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Айниқса, ер ресурсларининг талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик, тупроқ экологияси бузилишининг олдини олиш, экишлик майдонлари, яйловлар, томорқа ерларидан йил мавсумларида мақсадли фойдаланишни таъминлаш – аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда муҳим омил ҳисобланади. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари томонидан ерга оид муносабатларни тартибга солиш борасида ибратлиишлар амалга оширилмоқда.

Туманимиз ҳудуди 102.119 гектарни ташкил этади. Шундан 32.482 гектари суғориладиган ерлар ҳисобланади. Боғлар, узумзор ва тутзорлар эса 1533 гектарни ташкил этади. Чорвачилик учун мўл-кўл озуқа заҳираси ҳисобланган 1.251 гектар пичанзор ва 8.579 гектар табиий яйловлар халқимизнинг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, чорвачиликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 43.845 гектар майдонда турли хил қишлоқ хўжалик экинлари етиштирилади, 6.191 гектар ер майдони эса аҳолига томорқа учун ажратилган.

Туманимизда фаолият юритаётган 277 та фермер хўжаликларининг 254 таси пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган. 5 таси боғдорчилик, 6 таси паррандачилик ва 12 та фермер хўжалиги чорвачилик йўналиши бўйича фаолият олиб боришади. Улар қайси йўналишда иш олиб боришларидан қатъий назар, барчаси учун умумий маънода фойда келтирувчи манба – Ердир. Сабаби, у чорвадорми, пахтакорми, ғаллакору соҳибкорми, ерга сепган бир ҳовуч уруғи минглаб тонна пахта, ғалла, мева-чева, гўшт-сут маҳсулотлари бўлиб омборларни тўлдиради. Эл-юртга ризқ-насиба бўлиб дастурхонларни безайди. Хонадонларимизга кўрк бағишлаб, ҳаётимизга фаровонлик, турмушимизга ободлик олиб келади. Буларнинг барчаси умуммиллий бойлигимиз – Ерга, табиий заҳираларга оқилона муносабатимизнинг ҳаётий ифодасидир.

Ота-боболаримиз: "Оёғимиз остидаги Ер эмас – олтин хазина”, - деб таълим беришлари ҳам шундан. Шу боис, мамлакатимизда ерга бўлган муносабат мустақиллик йилларида давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Демак, она заминимизни авайласак, шу оддий тупроқ бизнинг қадр-қимматимизни янада баланд кўтаради, ризқ-у насибамизни улуғ қилади.

Ўктам ЙЎЛДОШЕВ,

туман Ер ресурслари ва кадастри бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026