20.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.10.2026, 22:36
Мақолалар 👁 550

ИЗҲОРИ ДИЛ

ИЗҲОРИ ДИЛ

Ҳаётдаги энг беғам, беташвиш, жамики нарсаларга ҳайрат кўзи билан қарайдиган масъум болалик даври бирга кечган, бир ота-она фарзандларидай қувонч-у шодликларни бирга баҳам кўриб улғайган ва улғайиб, ҳар бири палахмон тошидай турли ёқларга отилиб кетган икки қадрдон орадан йиллар ўтиб, яна ўзлари улғайган кўча бошида тасодифан учрашиб қолишди. Елкасига рўзғор ташвиши тушган йигит икки қўлида икки тўрхалта — бозор қилиб, қиз эса хорижда олийгоҳни тугатиб қайтаётганди. Қиз қадрдон гўшасига етишга ошиқиб, гўё қанот боғлаб учмоқчидай олдинга талпинарди. У ногаҳон йигитни кўрди-ю... жамики ҳиссиётлари зумда унутилиб, унга тикилганча туриб қолди. Улар бир-бирларини қанчалик қаттиқ соғинган бўлсалар-да, бирон нима дейишга тиллари айланмас, кулимсираганча бир-бирларига қараб, гўё қотиб туришарди. Улар ўтаётган дақиқаларни сезмас, йиллар карвони зиммаларига ортган юк залворини унутиб, бир-бирини кўриб турганидан боши осмонда эди.

Қишлоққа осуда ёз оқшоми қўна бошлаган, одамлар кундалик югур-югурлардан ҳориб, уй- уйларига кириб кетган, атроф кимсасиз бўлса-да, ҳовлилардан ғала-ғовур овозлар эшитилиб турар, уларнинг бу тарздаги ҳеч бир мусаввир чиза олмайдиган даражадаги ҳолатини томоша қилгулик жон йўқ эди. Табиийки, ҳеч ким ҳол ҳам сўрамасди.

— Ўзингмисан? Қайтдингми?— ниҳоят ҳушига келди йигит.

— Ўқишим тугади, қайтдим. — Савол ҳам, жавоб ҳам қисқа эди. Улар уйлари томон, ҳў-ў кўча охир-роғидаги, олис болалик хотиралари муҳрланган қадрдон ҳовлилари томон юра бошлашди.

— Уйланибсан? Қайдан топдинг? Э... йўқ... қандай топишдинглар, демоқчийдим.

Аслида қиз унга нега уйландинг, демоқчийди, ўз саволидан ўзи ўнғайсизланиб кетди. Ахир уйланиш ё уйланмаслик ҳар кимнинг ўз иши... Қолаверса, қиз йигитнинг ўзини жонидан ортиқ кўришини билса ҳам ҳеч қачон тилига олиб иқрор бўлмаган, хорижга — олийгоҳга ўқишга жўнаётганида кузатгани чиққанида ҳам фақат қиз эшитгудай паст овозда “Сени соғинсам нима қиларкинман-а”, деганди хўрсиниб. Неча йилларки, шу биргина сўз қизнинг қалбини ёритиб, у билан бўлажак бахтиёр турмушига кафолатдек қулоғида қайта-қайта жарангларди. Шу биргина сўз мусофир юртларда ота-онаси, оиласи, юрти соғинчидан бағри пора-пора бўлган дамларда унга суянч бўлган, қийинчиликларни енгишга ундаган. Бундан бир йилча муқаддам йигитнинг уйланганини эшитганида... эҳҳ... яхшиси... у кунларни эсламагани маъқул.

Йигит қиздан олдинроқ ҳушига келди. Қизнинг қўлларидан юкларини олиб, ўз юкларига қўшиб кўтарди ва олдинга имлади:

— Қани кетдик. Кўчада тургани келмагандирсан?

Қизнинг саволи жавобсиз қолмаслиги учун ўзича ҳазиллашмоқчи эди, ўхшамади:

— Қаердан топганимни ... айтайми, шу... йўлда кетаётиб, бир нарсага қоқилиб кетдим. Қарасам — қиз экан, уйланиб қўяқолдим.

У шунчалик беғубор жилмайиб турардики, айблашга кўнгли бормасди, қизнинг. Яна “қовун тушириб” қўйди:

— Қизиқ менга ким қоқилиб кетаркан-а?

Йигит унинг сўзларини эшитиб таққа тўхтади, кўтариб келаётган юклари секин сирпаниб, қўлларидан ерга тушди. Кейин ҳувв, ўша ўқишга жўнаётганидаги каби аламли хўрсинди:

— Бундай дема, бундай дема! — деди у деярли шивирлаб. Бироқ жуда озорланган кўйи тутилиб, тутилиб гапирарди. — Сен ахир... ерда эмас... осмонлардасан...менинг қўлим етмади ...сенга!

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026