16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 16:00
Фан ва таълим 👁 546

“ОНА ТИЛИМ - БУЮКЛИКДА ЭНГ БАЛАНД ТОҒСАН!”

“ОНА ТИЛИМ -  БУЮКЛИКДА ЭНГ БАЛАНД ТОҒСАН!”

1989 йилнинг 21 октябри мамлакатимиз ҳаётида унутилмас сана бўлиб қолди – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бу ўз она юртида ўзга тилда иш юртишга, ҳужжат тўлдиришга ва айрим ҳолларда сўзлашга мажбур бўлиб келган халқимиз учун чинакам қувончли воқеа эди.

Халқимизнинг асрий орзуси ушалган, ўз она тили давлат тили деб эътироф этилган кун 30 йилдирки улкан байрам қилинади.

Сана муносабати билан туманимиздаги барча умумий  ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Боиси айнан мактабларда ўқувчиларга бошланғич синфлардан бошлаб она тили дарсларини чуқур ўргатиш, тилимизни ҳурмат қилишга, софлигини сақлашга, ардоқлашга ўргатиш жуда муҳим.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 18 октябрь куни 76-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Она тилим – буюкликда энг баланд тоғсан!” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Аввало шуни эътироф этиш керакки, туманимиздаги энг кенжа таълим муассасаларидан бири бўлган ушбу мактаб биноси замонавий услубда қурилган, фан хоналари, тўгараклар учун хоналар ва спорт залига,  қисқа қилиб айтганда, ўқувчиларга бугунги кун талаблари даражасида таълим-тарбия бериш учун барча шароитларга эга.

Муассасада 22 та синф ва 550 нафар ўқувчи бор. 58 нафар ўқитувчиларнинг 55 нафари олий тоифага эга. Яъни, ўқувчиларга таълим-тарбия беришда етарли тажриба ва маҳоратга эга. Уларнинг саъй-ҳаракатлари боис мактаб ўтган вақт мобайнида туманимиздаги илғор мактаблар қаторидан жой олди. Ўқувчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг, шунингдек, “Доно” нашриёти таъсис этган билимдонлик, китобхонлик танловларида, билимлар синовларида Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида баҳслашиб, қувонарли ютуқларга эришаяпти.

Мактабда Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида илгари сурган бешта ташаббуси  ижросини таъминлаш мақсадида тасвирий санъат, ҳунармандчилик, спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган, китобхонликни тарғиб этувчи тадбирлар кутубхонада тез-тез ўтказилади. 5600 та китоб фондига эга кутубхона ўқувчилар хизматида. Мактабнинг икки нафар ўқувчиси Жавоҳир Баҳрамов спортнинг каратэ ,Шоҳжаҳон Маматсолиев эса шахмат тури бўйича Ўзбекистон чемпионати совриндорлари. Мактабда уларнинг ютуқлари акс этган бурчак мавжуд.


Жисмоний тарбия ўқитувчилари Гулширин Исмоилова, Расул Хўжамуродов, Маҳмуд Исмоиловлар барча болалар билан мунтазам шуғулланиб, иқтидорини юксалтиришга ҳаракат қиладилар.
Ўқувчиларга пухта ўқиб-ўрганишга мотивация бериш, мантиқий фикрлаш қобилиятини юксалтириш мақсадида юқори синфлар ўқувчилари орасида “Заковат” интеллекуал ўйини мунтазам ўтказилиб турилади. Бунга рус тили ўқитувчиси Самад Бахтиёров раҳбарлик қилади.


Муассасада турли байрамлар, муҳим саналар муносабати билан тадбирлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг ўз қобилиятларини намойиш этишларига алоҳида эътибор берилади.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги ҳам мактабда муносиб нишонланди.

- Болаларга ўзбек тилини ўргатишни 1-синфга келган пайтиданоқ ҳарфларни чиройли ёзишни ўргатишдан бошлаш керак. Мен ўқувчиларимга ўзбек тилидаги ҳарфларни чиройли, тўғри ёзиш – она тилимизга ҳурматимиз бўлади, деб ўргатаман, - дейди мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Нодира Ешмонова.

Байрамона безатилган мактаб мажлислар хонасида бўлиб ўтган тадбир “Она тилим -  буюкликда энг баланд тоғсан!”, деб номланган. Муассаса директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилфуза Ёқубова тадбирни очди, ўзбек тили миллатимиз қиёфасини белгилаб берувчи восита эканлигини таъкидлаб, қадим аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган бу бебаҳо бойлигимизни қадрлашга, чуқур ўрганишга даъват этди.

Саҳнада ўқувчилар аллома шоирларимизнинг ўзбек тили улуғланган шеърларини ижро этдилар, ибратли сўзларини ифодали ўқидилар.

Мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида куй-қўшиқ, рақслар ижро этилди.

Тадбир ўқувчиларни она тилимизни мукаммал ўрганишга, ҳурмат билан муносабатда бўлишга даъват этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019