16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:05
Сиёсат 👁 690

Амударё туманида Конституция куни кенг нишонланди

Амударё туманида Конституция куни кенг нишонланди

Конституция – ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий хусусиятлари, тараққиётининг бош мезонлари, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топади. Ушбу асосий қонун ҳар бир мамлакатнинг тараққиёт йўлини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат саналади.

Асосий қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, яъни  8 декабрь санаси мамлакатимизда ҳар йили тантанали равишда кенг нишонланади. 6 декабрь куни туман маданият бўлимида бўлиб ўтган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар, таълим муассасалари раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев сўзга чиқиб, бош қомусимизнинг ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш билан бирга, шахснинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди. Конститутция юртимизнинг ҳар бир фуқароси учун нафақат ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, айни пайтда давлат ва жамият олдидаги бурчларини ҳам белгилаб берди.

Байрам тадбирида 31- ҳамда 40-сонли умумтаълим мактабларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари Элдор Ўразимбетов ва Муяссар Раҳматуллаевалар сўзга чиқиб, Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, асосий қонунимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, уни ёшларга ўргатишнинг аҳамияти ҳақида сўзладилар.

Тадбир давомида туман маданият бўлими санъаткорларининг концерт дастури намойиш қилинди. Концерт дастурида мактаб ўқувчилари томонидан бош қомусимизнинг қатор моддаларига таърифлар берилди ҳамда маданият хонандаларининг ватанни мадҳ этувчи, тичлик, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари янгради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди, бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир.

Шунингдек, асосий қонунимизда юртдошларимизнинг келажак авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш, уларнинг бахту камолини кўришдек орзу-ҳаваслари ўз ифодасини топганлиги билан бирга унда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – Инсон деган фикр илгари сурилган ва шу асосда фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечими белгилаб берилган.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим саналардан бири – Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги арафасида шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, Конституциямиз вақт ўтган сари ўз нуфузини, халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаб бормоқда. Шу сабабли ҳам Конституциямиз – аҳамияти беқиёс бўлган ҳужжатдир.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни ушбу байрам –Конституциямизнинг 27 йиллиги муносабати билан табриклаймиз!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019