16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:10
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,057

Қишлоқ хўжалиги соҳаси илғорлари тақдирланди

Қишлоқ хўжалиги соҳаси илғорлари тақдирланди

8 декабрь куни Нукус шаҳрида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан “Ҳосил байрами” тадбири ўтказилди.

“Ҳосил байрами” тадбирида Амударё туманининг бир қанча қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳам турли мукофотлар билан тақдирландилар.

Тумандаги “Ражапов Омонбой” фермер хўжалиги раиси Омонбой Ражаповга “Илғор фермер”, томорқачи Эркинбой Қўшаевга “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари топширилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллардан буён меҳнат қилаётган “Эрмонов Ўрозбой” фермер хўжалиги раҳбари Гулимбат Аҳмедов, “Ражапов Омонбой” фермер хўжалиги раҳбари Омонбой Ражапов, “Уста Аллаёр” фермер хўжалиги раҳбари Ражаб Султанов, “Сардор сувчи” фермер хўжалиги раҳбари Ўринбой Матёқубов ва “Ялғаш Абдухолиқов” фермер хўжалиги раҳбари Ялғаш Абдухалиқовларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Байрам тадбирида “Рам Ҳайтимбат” фермер хўжалиги раҳбари Рустам Рахимов, “Ўразбаев Алламберган” фермер хўжалиги раҳбари “Шакир Ўразбаев”, “Гулноза Назокат” фермер хўжалиги раҳбари Мурод Искандаров, “Жуманиязов Арзимбат” фермер хўжалиги раҳбари Отабек Жуманиязов, “Таджибаев Рустам” фермер хўжалиги раҳбари Рустам Таджибаевлар Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томондан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

* * *

Амударё туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириб, халқимиз фаровонлигини, юртимизнинг иқтисодий қудратини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишларига қўшган  муносиб ҳиссалари ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, илғор агротехнологияларни амалиётга жорий этиш борасидаги хизматлари учун қишлоқ хўжалиги ходимларидан бир гуруҳига Амударё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мукофотлари топширилди.

“Айтбой Отахон” фермер хўжалиги раҳбари Айтбаев Матназар, “Камалов Икром” фермер хўжалиги раҳбари Икром Камалов “Шукурулло бобо Акбар” фермер хўжалиги раҳбари Махсуд Шукуруллаев, “Аҳмедов Ражаббой” фермер хўжалиги раҳбари Руфат Ахмедов, “Серикбаев Солий” фермер хўжалиги раҳбари Солий Серикбаев, “Ўразбаев Алламберган” фермер хўжалиги раҳбари Шакир Ўразбаев, “Норимов Шерзод” деҳқон хўжалиги раҳбари Аҳмад Норимов, “Қутим қошиқчи” деҳқон хўжалиги раҳбари Отахон Тўраев, томорқа ер эгаларидан Ботир Арабов ва Низомаддин Қулимбетовлар Амударё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ушбу мукофотлар фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарларини ҳамда томорқа ер эгаларини янада янги зафарлар сари руҳлантирмоқда.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019