16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:29
Фан ва таълим 👁 432

БОЛАНГИЗ УЙДА НЕЧА СОАТ ДАРС ТАЙЁРЛАЙДИ?

БОЛАНГИЗ УЙДА НЕЧА СОАТ ДАРС ТАЙЁРЛАЙДИ?

Буни кўпчилик ота-оналар аниқ айта олмайди. Бироқ жорий йил ёзида Тошкентда ЮНИСЕФ ва таълим соҳаси вакиллари Ўзбекистонда таълим сифати масаласида тадқиқот ўтказганларида, тўртинчи синф ўқувчилари орасида фақат 43 фоиз болаларгина ўқиган нарсасини тушуна олиши маълум бўлган. Уй вазифаларини бажариш учун ўқувчиларнинг кўп қисми жуда оз вақт сарфлаши аниқланган. Бу болаларнинг билими саёз бўлишига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган.
Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш каби, деган доноларимиз. Дарҳақиқат шундай. Бунинг учун бошланғич синфларда болаларнинг кўнглига йўл  топиб, билим олишга ҳавас уйғота олиш, дарс машғулотларини пухта ўзлаштиришларига эришиш жуда муҳим. Бунинг учун мактабдаги 4-5 соат ўтилган дарслар кифоя қилмаслиги, ўқувчи уйида уйга берилган вазифаларни ҳам бажариб, билимларини бойитиб боришга интилмоғи жуда муҳим.
Кўпчилик ота-оналар болани ўқитиш, тарбиялаш мактабнинг иши, деб ҳисоблайди, фарзандининг уйга вазифасини қандай тайёрлаётганига ва дарслик, дафтар ва бошқа-да ўқув қуролларига қандай муносабатда бўлаётганига эътибор бермайди. Назорат йўқлиги эса болани бепарволикка бошлайди.
Мен 15 йилдан бери бошланғич синфларга дарс бериб келаман. Ўтган даврларда тажрибамдан шундай хулосага келдимки, таълим-тарбияда ўқитувчилар ва ота-оналар мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб боришмаса, яхши натижага эришиш қийин. Ахир бола бир кунда 4-5 соат мактабда бўлса, қолган вақтини оиласида ўтказади-ку.
Шу боисдан ҳам ота-оналар иш, оила ташвишларидан вақт ажратиб, фарзандларининг уй вазифаларини қандай бажарганини, мактабда ўтилган машғулотни қандай ўзлаштирганини, шунингдек, ақлий-қобилиятини ўстирадиган бадиий адабиётлар олиб бериб, ўқишини назорат қилиб борса, булар – болада ўзига нисбатан масъулиятни оширади, билим олишга интилишини кучайтиради.
Бошланғич синфларга дарс бериш анча мураккаб иш. Чунки ҳали оила даврасида бемалол болалик – пошшолик даврида, ота-она ардоғида юрган жажжи ўғил-қизларни билим олишга жалб этиш осон кечмайди. Бироқ бу – ҳар бир ўқувчининг етук инсон бўлиб етиши учун мустаҳкам пойдевор қўйиладиган давр. Демак, беғубор болаларнинг эртага ким бўлиб вояга етиши аввало ота-оналар, мактаб таълимига боғлиқ. Зиммамизда қанчалик масъулиятли вазифа турганлигини унутмайлик.
Маҳфуза ТОВБАЕВА, 76-сонли мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019