16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:23
Фан ва таълим 👁 428

ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ...(МИ)

ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ...(МИ)

Қиз бола бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгалари, деган сўзлар миллатимиз давомчилари бўлмиш қизларни жамиятга муносиб инсонлар қилиб вояга етказишга чақириқдай туюлади менинг назаримда. Чиндан-да бу ҳаётда ҳамманинг ҳам ўз ўрни бор. Айниқса , аёлнинг оила тинч- тотувлигини, ҳамжиҳатлигини таъминлашдаги, фарзанд тарбиясидаги ролини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Донишмандларимиз аёлнинг фарзанд дунёга келтиришидаги чекадиган азобини икки дунё оралиғи, дея таърифлашган, уни вояга етказгунича тортадиган заҳматларини эса боқий дунё раҳматига сазовор бўлишга арзигулик амалларга менгзашган.

Қизларни ана шундай эътирофларга, шарафларга лойиқ қилиб тарбиялашда оналарнинг роли улкан. Боиси қуш уясида кўрганини қилади деганларидай, қизлар кўпинча ўз уйида онасидан кўрганларидан андоза олиб улғаяди. Шунинг учун оналар қизларига ибо- ҳаёни,кийиниш маданиятини, муомала маданиятини кичкиналигидан сингдириб, ўзлари уларга намуна бўлиб боришлари керак. Одобинг сенинг зийнатинг, хушхулқли қиз элда обрўли бўлади, деб уқтириб, ўз кўрсатмаларининг ижросини назорат қилиб борса, табиийки бу келажакда ўз мевасини беради.

Фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси кўп қиррали меҳнатни талаб қилади. Бунда мактаб таълим- тарбиясининг, мактабда дарсдан ташқари ўтилган машғулотларда олинган билимларнинг ўрни катта. Мактаб бошланғич хотин - қизлар ташкилотлари бу борада фаол фаолият юритиб, одоб –ахлоқ, сўзлашиш, кийиниш, жамоат орасида ўзини тутиш маданияти ҳақида тез- тез суҳбатлар ўтказиб боришса, албатта, ўқувчиларга ижобий таъсир кўрсатади.Бундай тадбирларда фақат устоз маъруза қилиб, маслаҳат бераверса, ўқувчи эътиборини тортиш қийин. Аксинча, зериктириб қўяди. Шунинг учун тадбирда ўқитувчи ўзи сўз юритаётган мавзу юзасидан ўқувчиларнинг фикрини ҳам билишга қизиқса, баён этилган фикрлардан тегишли хулоса чиқариб, тавсия қилса, кутилган натижага эришиш мумкин. Сўзимнинг хулосаси сифатида шуни таъкидламоқчиманки, мақсадимиз ёшларни комил инсонлар қилиб тарбиялаш экан, бу йўлдаги ишларни ота – оналар билан мустаҳкам ҳамкорликда , бамаслаҳат олиб борсак, мақсадимизга етамиз.

Холбика ТЛЕНБОЕВА, 76 сонли мактаб ўқитувчиси,

бошланғич хотин- қизлар ташкилоти раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019