16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:27
Адабиёт 👁 440

Ёш ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Ёш ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди

“Тараққиёт кўзгуси” ҳамда “Менинг оилам” газеталари таҳририяти қошида ташкил этилган “Жайхун илҳомлари” нотижорат нодавлат ташкилоти томонидан таълим муассасалари, жамоат жойлари, корхона-ташкилотларда мунтазам равишда тадбирлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири туманимиздаги 17-сонли мактабда бўлиб ўтди. Бу тадбирда мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, ёш ижодкорларнинг ота-оналари қатнашишди. Тадбирни мактабнинг ўқув ишлари бўйича  директор ўринбосари Тозабой Юсупов кириш сўзи билан очиб, мактабда ўқувчилар таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар, ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, ташкил қилинган тўгараклар ҳамда педагогларнинг маҳорати ва малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

“Жайхун илҳомлари” нотижорат нодавлат ташкилотининг раиси Ўрозали Рейимов сўзга чиқиб, ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсади, айни кунлардаги олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, ташкилот томонидан йил мобайнида ижодкорлар билан учрашувлар ўтказиш, сайёр кутубхона ташкил этиш, жойлардаги кутубхоналарга ўқувчи ва ёшларнинг, кенг жамоатчилик вакилларининг ташрифини уюштириш режалаштирилганини маълум қилди. Шу билан бир қаторда тажрибали ижодкорлар иштирокида “Наср ва назм”, “Журналистика – бадиий ижод”, амалий санъат ва мусиқага доир мавзуларда маҳорат мактабларини ташкил этиш, Президентимиз томонидан эълон қилинган беш ташаббуснинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш ҳамда эришилаётган ижобий натижаларни кенг омма орасида тарғиб қилиб бориш ҳам шу ташкилот томонидан амалга оширилиши хусусида гапирди. Шунингдек, туманимиз ижодкорлари томонидан нашрдан чиқарилган янги китоблар тақдимотига бағишланган адабий кечалар ўтказилиб турилишини, барча тадбирлар иш режага кўра ҳар ойда мазкур ташкилот томонидан амалга оширилиб борилишини ҳам айтиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашувда мактабнинг ёш ижодкорларидан 6-синф ўқувчиси Ҳумоюн Жуматов, 10-синф ўқувчиси Муножот Каримбоева, 8-синф ўқувчиси Шаҳзода Пўлатбоевалар ўзлари ёзган янги шеърларидан ўқиб бердилар ва келажакдаги орзулари ҳақида ҳам гапириб бердилар.
Мазкур учрашув барча иштирокчилар қалбида жуда яхши таассуротлар қолдирди.

Муяссар Халиллаева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019