16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:40
Фан ва таълим 👁 383

БЎЛҒУСИ ЎҚУВЧИЛАР УЧУН МАКТАБДА ДАРС МАШҒУЛОТИ ЎТИЛДИ

БЎЛҒУСИ ЎҚУВЧИЛАР УЧУН МАКТАБДА ДАРС МАШҒУЛОТИ ЎТИЛДИ

Мамлакатимизнинг келажаги бўлган болажонларни маънавий етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишлари учун барча шароитлар яратилган. Таълим-тарбия жараёнига дунё миқёсидаги илғор тажрибалар жорий этилиб, уларнинг интеллектуал ривожланиши учун ғамхўрлик қилинмоқда.

Инсон камолотида таълим-тарбиянинг ҳал қилувчи омил эканлигини инобатга олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларига болажонлар қамровини ошириш, уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш долзарб вазифага айланди. Кейинги йилларда мактабгача таълим ташкилотларида оиласи бағрида тарбияланаётган 6 ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлайдиган қисқа гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Бу саъй-ҳаракатларнинг бари жажжи ўғил-қизларни давр талабига монанд ақлли, зукко ва билимдон бўлиб вояга етказишдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Яқинда Қиличбой овулида фаолият юритаётган 83-сонли мактабда болажонлар ҳаётида ўчмас таассурот қолдирган воқеа бўлди: одатда биз мактаб ёшига яқинлашган ўғил-қизларимизга мактаб ҳақида илк тушунчалар берамиз, мактабда яхши ўқисанг, одобли бўлсанг, обрўли инсон бўлиб етишасан, устозларинг ҳам сен билан фахрланадиган бўлади, дея уқтирамиз. Бироқ мактабни, таълим-тарбия жараёнини ўз кўзи билан кўрганчалик тасаввур бера олмаслигимиз тайин.

Шуни эътиборга олиб, 83-сонли мактабда 2020-2021 ўқув йилида 1-синфга янгидан қабул қилинадиган, айни кунда 6 ёшли бўлган болалар учун коррекцион ривожлантирувчи машғулот ўтказилди. Машғулотга овулнинг Қиличбой ва Олмазор аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 6 ёшли ўғил-қизлар ота-оналари билан бирга иштирок этдилар. Ўқитувчилар уларни илиқ қарши олиб, мактаб ҳаёти билан таништирдилар ва улар учун махсус тайёрланган синфхонага бошлаб бордилар. Ҳамма жойлашиб олгач, машғулот бошланиши эълон қилинди. Уни бошланғич синф ўқитувчиси Зубайда Кенжаева олиб борди. Унинг болажонлар билан ўзига хос, илиқ танишуви, уларга машғулот ўтаётганидан хурсандлигини билдиргани муаллим ва бўлғуси ўқувчилар орасида илиқ муносабат ўрнатилишига асос бўлди.

Машғулот бошланди. Болажонлар бир хил предметларни ажратиш, гуруҳларга ажратиш, гапнинг  тескарини айтиш каби топшириқларни ва шунингдек, болаларнинг тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилувчи услублар асосида саволларга жавобларни айтиш каби топшириқларни бажардилар. Машғулотни  болажонлар жуда яхши ўзлаштирдилар. Зукко, ҳозиржавоб ўғил-қизлар фаоллиги учун мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилгани, китоблар совға қилингани болаларда мактабга, устозларга ҳурмат ҳиссини шакллантирди.

Машғулотдан ота-оналар ҳам илиқ таассуротлар олишди.

Айни кунда фан тўгараклари, спорт тўгараклари ва касб-ҳунарга йўналтирувчи тўгараклар мунтазам фаолият кўрсатиб, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, чуқур билим эгаллашига хизмат қилаётган мазкур мактаб ота-оналарга ҳам, жажжи болажонларга ҳам жуда ёқди. Айниқса, мактабда ўқувчилар таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, шинам ва ёруғ синф хоналарини, деворлардаги баннер ва стендлар, кўргазмали қуроллар, замонавий технологиялар билан танишган бўлғуси ўқувчиларда таълим олишга бўлган иштиёқ янада кучайди.

Бунингдек ўзига хос тадбир болалар учун унутилмас таассуротларни ҳадя этди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019