16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:45
Фан ва таълим 👁 311

“ҲИСОБ – АҚЛ ҚАЙРОҒИ” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИР МАТЕМАТИК ЎЙИНЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

“ҲИСОБ – АҚЛ ҚАЙРОҒИ” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИР МАТЕМАТИК ЎЙИНЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Ҳаётимизда бирон бир жабҳа йўқки, математика фани аралашмаган бўлса. Меъморчилик обидаларининг асрлар давомида салобат тўкиб туриши, ернинг пўлат белбоғлари бўлган темир йўллар, баланд-баланд миноралар дейсизми, космик кемаларнинг конструктив тузилиши, ҳатто шеъриятда ҳам математика фанининг гўзал, қизиқарли формулалари, ечимлари, аниқ ҳисоб-китоблари бор. Қурувчи ўз ишини математик ҳисоб-китобларсиз амалга оширмагани каби шеъриятда ҳам шеърий талаблар ҳисоб-китобига амал қилинмаса, шеър бадиий жиҳатдан мукаммал бўлмайди. Шунинг учун ҳам математикани барча фанларнинг калити, дейдилар.

Математика фани ойлиги доирасида “Ҳисоб – ақл қайроғи” мавзусида 38-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий кечада мактабнинг 4-синф ўқувчилари ўзларининг билимдонликларини, шу билан бирга Аль-Хоразмий яратган буюк кашфиётлари ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Моҳимжон Қурбонбоева раҳбарлик қилаётган мазкур синфда математика фанига қизиқувчи ўқувчилар кўп. Уларнинг қизиқишларини рағбатлантириш, иқтидорларини ривожлантириш мақсадида Моҳимжон Қурбонбоева синфда ўқувчиларни гуруҳларга бўлган ҳолда математик ўйинлар, заковат баҳслари, “Қайси гуруҳ энг биринчи масала ечади?” мавзусида мунозарали беллашувлар ташкил этиш, дарсдан ташқари машғулотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратади. Чунки айнан ана шундай машғулотларда ўқувчиларнинг фикр олами кенгаяди, ақли чархланади.


Айниқса, сонларни ёддан қўшиш, айириш, бўлиш ва кўпайтириш амалларини бажариш ўқувчилар учун жуда қизиқарли. Улар ўзлари мустақил равишда мисол ва масалалар ечишга, математик тенгламалар устида ишлаб, ҳар хил бошқотирмалар ўйлаб топишга ҳаракат қиладилар. Гуруҳларга бўлинган ҳолда бир гуруҳ аъзолари иккинчи гуруҳ аъзоларига саволлар беришади, оғзаки ечим учун мисоллар айтишади. Бири-бирини қизиқарли баҳсларга чорлашади.

Тадбирда фан ўқитувчиси ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳияти юксалиши, таҳлилий тафаккури ўсишида математиканинг роли нечоғли катталигини, уларнинг бўш вақтларини самарали ва қизиқарли ўтказиш, математикага муҳаббатини ошириш, фанни қизиқарли тарзда ўргатиш мақсадида тўгараклар ташкил этилгани ҳақида сўзлади. Шунингдек, тўгараклардаги ўйин тарзида ўтказилаётган машғулотларда ўқувчилар диққатни жамлашни ўрганиб, математика ва ҳаёт ўртасидаги боғлиқликни тушунаётганлигини айтиб ўтди. Ундан ташқари, фанга бағишланган бу каби тадбирлар ҳам тадбирлар болаларнинг мазкур аниқ фанни ўзлаштиришга бўлган иштиёқини янада оширишини таъкидлади.

Тадбир давомида ўқувчиларнинг ўзлари ҳам тадбирга монанд кўргазмали қуроллар тайёрлашди. Математик амалларни шеърий талқин этишиб, ҳатто мақоллар айтишди. Турли хил тенгламалар, қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш амаллари, каср сонлар бўйича синф раҳбари Моҳимжон Қурбонбоева билан биргаликда тайёрлаган шеърий чиқишлари, шунингдек, саҳна кўринишлари намойиши тадбир иштирокчилари бўлган ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

“Ҳисоб - ақл қайроғи”, деб номланган тадбир ҳақиқатдан ҳам ўқувчилар ақлини пешловчи математик ўйинлар, куй ва қўшиқлар ҳамда рақсларга бой бўлди.

М.ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019