16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:26
Иқтисодиёт 👁 371

АФФИНАЖ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБ-ТАМОЙИЛЛАРИ

АФФИНАЖ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ  ТАРТИБ-ТАМОЙИЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғриида”ги 86-сонли карори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ аффинаж фаолиятини лицензиялаш  2020 йилнинг 15 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан берадиган лицензия асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ааффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериладиган иш турлари (фаолият турлари гуруҳлари доирасида) рўйхатига мувофиқ таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган хом-ашё билан ишлашга Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан аввал берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар ушбу фаолият турини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагунича лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия 10 йил муддатга, кейинчалик узайтириш имконияти билан берилади.

Аффинаж фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади (оилавий корхоналар бундан мустасно).

Аффинаж фаолияти қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ва ажратиб олиш, уларни қайтариб бермаслик ёки аффинаж қилинган ҳолда қайтариб бериш хизматларини ўз ичига олади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицезияга эга булиш керак. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат фаолият лицензияда кўрсатилган жойда амалга оширилганда ҳақиқий ҳисобланади. Агар лицензиат томонидан лицензияда кўрсатилмаган бошқа жойда таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурсларни, парча ва чиқиндиларни сотиб олиш ва сотиш, тўплаш, қисмларга ажратиш, дастлабки ишлов бериш, саралаш пунктлари ташкил қилиган ҳолларда, лицензиат қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олади.

Аффинаж фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар қўшимча лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган ва (ёки) устав фондида давлат улушига эга бўлмаган ёки улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар учун:

лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқида тегишли бўлган технологик ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;

прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга ёки кўникмаларга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги;

барча операциялар бўйича ишларни тартибга солувчи ишлаб чиқилган (мустақил равишда ёки профессионал мутахассисларни жалб қилган ҳолда) техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва (ёки) устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун:

лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун оператив бошқариш ёки хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган замонавий технологик ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги;

прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;

барча турдаги операциялар бўйича ишларни амалга оширишга талабларни, чекловлар, сарфлаш нормалари ва йўқотиш нормалари тартибга солиб турувчи техник ҳужжатнинг мавжудлиги;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, иккиламчи ресурслар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қолдиқлари ҳамда чиқиндиларини кирим қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни сўзсиз бажариш;

хом-ашёдаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги қимматбаҳо металларнинг келиб тушишини, сарфланишини ва қолдиқларини, шунингдек, ушбу қимматликлар чиқиндилари ва йўқотишларининг қатъий ҳисобини юритиш;

қимматбаҳо металларнинг, шу жумладан минерал хом-ашёдаги, иккиламчи ресурслардаги, парчалар ва чиқиндилардаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги, барча сақлаш жойларидаги ва бевосита ишлаб чиқаришдаги қолдиқларни белгиланган муддатларда хатловдан ўтказиш;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлашни тартибга солувчи зарур техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилар ҳаракати ҳақида лицензияловчи органга ҳар чораклик ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим қилиш.

Аффинаж фаолиятини  давом килдириши учун аввал берилган лицензиясининг амал қилиш муддати тугашига уч ойдан кўп вақт бўлса қайта расмийлаштирилади, акс ҳолда янги лицензия олиш талаб қилинади.

Назокат Аллиязова, туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019