16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:04
Жамият 👁 349

ЖИНОЯТ ИШЛАPИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИДА СЕМИНАP ЎТКАЗИЛДИ: УНДА ҲУҚУҚШУНОСЛАP ТИЗИМ ФАОЛИЯТИГА ОИД ЯНГИЛИКЛАP БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАP

ЖИНОЯТ ИШЛАPИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИДА СЕМИНАP ЎТКАЗИЛДИ: УНДА ҲУҚУҚШУНОСЛАP ТИЗИМ ФАОЛИЯТИГА ОИД ЯНГИЛИКЛАP БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАP

Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, айниқса, суд-ҳуқуқ тизимида очиқлик ва шаффофлик тамойилига амал қилиш, соҳада юз бераётган янгилик ва  ўзгаришлар билан халқимизни ўз вақтида таништириб бориш мақсадида соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот тадбирлари, очиқ мулоқот, давра суҳбати тарзидаги учрашувлар халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилаётгани эътиборга молик. Айниқса, Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят процессуал Кодексига киритилган ҳар бир ўзгаришнинг мазмун-моҳияти халқимизга ўз вақтида етказилиши бу борадаги тушунмовчиликларни бартараф этиш имконини бермоқда.

Жорий йилнинг 4 июнь санасида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судида суд раиси С.Давлетмуродов раҳбарлигида бўлиб ўтган семинарда ҳам Ўзбекистон Pеспубликасининг айрим Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар, хусусан, 2020 йил 14 майдаги № ЎPҚ-617-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунчалар берилди.

Мазкур семинарда туман прокурори ёрдамчиси С.Ёрмуҳаммедов, туман Ички ишлар бўлими тергов бўлими бошлиғи У.Аббосов, ИИБ терговчиси С.Қурбонбоев, М.Pаҳимов, “Maloxat-Mehriniso” адвокатлик фирмаси адвокати Ж.Pўзметов, “Pоҳатой Сапарбаевна” адвокатлик бюроси адвокати P.Палванова ҳамда Жиноят ишлари бўйича туман суди ходимлари иштирок этишди.

Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад 2020 йил 14 майдаги №ЎPҚ-617-сонли Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг мазмун-моҳиятини жисмоний ва юридик шахсларга тўлиқ етказиш, дастлабки тергов, суриштирув ва суд жараёнларида, яъни амалиётда ушбу Қонун талабларини бир хилда қўллашдан иборатдир.

Бўлиб ўтган семинарда юқоридаги Қонун билан Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят процессуал Кодексининг 52-моддаси, 1-қисми, 91-модданинг 4-қисми, 217-, 224-моддалар матнлари, шунингдек, 225-модданинг 1-қисми янги таҳрири хусусида кенг тушунчалар берилди. Хусусан, юқоридаги моддаларга тааллуқли жиноий ишлар билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар видеоёзувлар орқали қайд этилиши (91-модда, 4-қисмида назарда тутилган жиноятлар) шартлиги, яъни, ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув ўтказиш, кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов, эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида шахсий тинтув ва олиб қўйиш каби  процессуал ҳаракатлар видеотасвирга олиниши шартлиги кўргазмали воситалар орқали кўрсатиб берилди.

Шунингдек, семинарда ЎзP ЖПКнинг 217-моддаси, 224-моддаси ва 225-модданинг 1-қисми, 52-модданинг 1-қисми янги таҳрири юзасидан мутахассислар семинар иштирокчиларига батафсил тушунчалар бердилар.

Семинар давомида мазкур Қонун ҳужжатига мувофиқ янги таҳрирда амалиётга татбиқ этилаётган ЎзP ЖПКнинг юқоридаги моддалари бўйича иштирокчилар томонидан берилган саволларга Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси С.Давлетмуратов, туман прокурори ёрдамчиси С.Ёрмуҳаммедов, ИИБ тергов бўлими бошлиғи У.Аббосовлар батафсил жавоб беришди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019